Тошкент фармацевтика институти



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/279
Sana05.07.2022
Hajmi3,83 Mb.
#739523
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   279
Bog'liq
farmmenejm

Тартибга солиш функцияси
– ишлаб чиқаришни аниқ истеъмолчилар 
талабига бўйсундиради, яъни «Нима, ким учун ва кандай қилиб ишлаб 
чиқариш керак?» деган саволга бозор жавоб беради.
Бозорларнинг таснифланишини турли белгилар асосида амалга 
ошириш мумкин. 
-
Иқтисодий эгаллаган ўрнига кўра ѐки микѐснинг катталигига боглик холда: 
махаллий, регионал, национал, хорижий, халкаро, жахон; 
-
Товар айрибошлаш характерига кура: сотиш бозори, сотиб олиш бозори, 
улгуржи савдо бозори, чакана савдо бозори; 
-
Товар истеъмолининг усули бўйича – истеъмол товарлари бозори, ишлаб 
чиқариш учун мўлжалланган товарлар ва хизматлар бозори.
Бозорларни учга ажратилади – товарлар ва хизматлар (товар бозори), 
қимматли қоғозлар (молия бозори), иш кучи (меҳнат бозори). 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, фармацевтика бозорини тавсифлашга 
ўтамиз.
“Фармацевтика 
бозори” 
тушунчаси.
Фармацевтика 
бозорини 
фармацевтик ѐрдамга бўлган эхтиѐжини қондириш учун амалдаги ва 
бўлиши мумкин бўлган фармацевтик махсулот истеъмолчиларининг 
мажмуи хамда товарлар ва хизматлар мажмуи сифатида куриб чиқиш 
мумкин. 
Фармацевтика бозори – 
бу истеъмол товарлари ва хизматлари умумий 
бозорининг бир қисми бўлиб, бу ерда дори воситаларининг ишлаб 
чиқарилиши, сотилиши ва истеъмол қилинишида бевосита манфатдор 
шахслар иштирок этади. Уларга: ишлаб чиқарувчилар, дистрибьюторлар, 
дорихоналар, даволаш-профилактика муассасалари ва бевосита беморлар 
киради. 
Фармацевтика бозори бугунги кунда энг жадал ривожланаѐтган иқтисодиѐт 
сохаларидан биридир. 
Фармацевтик бозор субъектлари –
бу ўзлари таъсир кўрсатаѐтган 
объектларга нисбатан фаол бозор иштирокчиларидир. Уларга қуйидаги 
тузилмалар киради:
-
фармацевтика фаолияти устидан назоратни амалга оширувчи, давлат 
миқѐсида дори воситалари сифати, самарадорлиги ва хавфсизлигини 
назорат қилувчи идоралари томонидан амалга ошириладиган бошқарув ва 
тартибга солиш тизими.
-
махаллий фармацевтик ишлаб чиқариш корхоналари, хорижий ишлаб 
чиқариш корхоналарининг ваколатхоналари, улгуржи ва чакана 


172 
ташкилотларини ўз ичига олган дори воситаларини ишлаб чиқариш ва 
тақсимоти тизими. 
-
дори воситалари ва тиббиѐт буюмларининг истеъмолчилари. 
-
ихтисослашган ахборот-аналитик нашрлар ва агентликлар, консалтинг 
компаниялари ва бошқаларни бирлаштирган фармацевтик ахборот тизими. 
-
касбий йўналтириш, таълимнинг ўрта ва олий ва дипломдан кейинги
босқичларига асосланган узлуксиз фармацевтик таълимга йўналтирилган 
кадрларни тайѐрлаш тизими.
-
касбий жамоат ташкилотлари
23

Бозор субъектлари бозор объектларига фаол таъсир кўрсатади. 
Қуйидагилар бозор объектлари бўлиб ҳисобланади:
-
фармацевтик товарлар ва хизматлар,
-
парафармацевтик товарлар,
-
фармацевтик ахборот,
-
истеъмолчининг диди, хоҳищ ва истаклари, 
-
тўлов қобилиятига эга бўлган эҳтиѐж, 
-
маҳсулот сифати,
-
технологиялар ва бошқалар.
Ҳозирги замон фармацевтик бозори - бозор қонуниятларига асосланиб 
ривожланувчи мураккаб иқтисодий борлиқдир. Шу билан бирга дори 
воситаларининг, тиббий буюмларнинг товар сифатида ўзига хос 
хусусиятлари бу бозорни шаклланишида муайян қонуниятларнинг 
бўлишини талаб этади. 
Истеъмол махсулоти сифатида дори воситаларининг ўзига хос 
жиҳатларидан бири -бу беморлар томонидан уни танлаш имкониятининг 
йўқлигидадир. Дори воситаларига бўлган талаб ва таклифнинг 
шаклланишида фармацевт-сотувчи ва бемор-харидордан ташқари дори 
воситаларининг таъсирини ва қўллаш услубларини ўзига хос жиҳатлари 
ҳақида махсус билимга эга бўлган врач-мутахассис иштирок этади. Дори 
воситаларини истеъмол қилиш ҳажми ва таркиби амбулатор-поликлиника 
ҳамда стационар муассасалар шифокорларининг тавсияларига боғлиқ. 
Шунингдек дори воситалари бозорининг ҳусусияти шундан иборатки, 
бу ерда бозорнинг универсал қонунларининг амал қилиши - давлат 
томонидан нарх-наволарни тартибга солиниши, ҳаѐтий зарур ва муҳим дори 
23
―Shane P. Desselle, David P. Zgarrick. Pharmacy Management Essentials for All Practice Settings. – 
Mc Grow Hill Medical.- 2011. – P.652.‖ 


173 
воситаларини рўйхатини назоратга олиниши, рецептсиз препаратларнинг 
хавфсиз истеъмол қилиниши чекланган ҳолда амалга оширилади. 
Амалдаги 
халқаро 
ва 
миллий 
қонунчилигимизга 
мувофиқ 
фармацевтика бозорининг муҳим ҳусусиятларидан яна бири бу биронта 
ишлаб чиқарувчи ўзининг дори воситасини бевосита беморга тавсия этишга 
хақли эмас. Фармацевтик компаниялар бу фаолиятни воситачилар, яъни хар 
хил мутахассисликдаги шифокорлар ва дорихона ходимлари – провизорлар 
ва фармацевтлар орқали амалга оширишга мажбур. Бунда шуни эътиборга 
олиш лозимки, юқорида қайд этилган воситачилар компаниялар томонидан 
тақдим этилаѐтган дори воситалар сотилишида истеъмолчи хам, харидор 
ҳам бўлмайдилар. Бошқача қилиб айтганда, корхона вакили ўзида синаб 
кўришни истамайдиган одамларни, тақдим этилаѐтган дори воситалари 
афзаллигига ишонтириши керак бўлади. Унинг ишида врачнинг қайси дори 
воситасини ѐзиб бериши (тавсия этиши)га таъсир кўрсатиш асосий восита 
бўлиб хисобланади. 
Бошқалардан фарқли ўлароқ, фармацевтик бозорда тавсия этилаѐтган 
дори воситаларни сотиб олиш ѐки қўллаш бўйича қарор қабул қилишда 
ҳамжиҳатлик - комплекс равишда кабул қилиш зарурияти билан ажралиб 
туради. Шу билан бирга турли гурухларда ўз талабларидан келиб чиққан 
ҳолда бу қарорлар қабул қилинади – амалиѐт шифокорларида - дори 
воситасининг самарадорлиги, хавфсизлиги, қўллашда қулайлиги, нарҳи, 
дорихоналарда доимий мавжуд бўлиши каби талаблар бўлса, шифохона 
маъмуриятида эса умуман бошқа омиллар (койка айланмасини ошиши, 
кундалик койка харажатларининг арзонлашиши, асоратлар сонининг ва 
касалхонага қайта ѐтқизиш холатларининг камайиши ва ҳ.к.) ҳисобга 
олинади. Шундан келиб чиққан ҳолда, дори воситаларини сотишда нафақат 
аниқ мақсадли истеъмолчиларнинг эхтиѐжини билиш, балки ущбу 
препаратни тавсия этувчи шифокорларнинг мутахассислиги, лавозими ва 
бошқа кўрсаткичлар асосида тоифалашни билиш лозим. Бундан тащқари 
маълумки бугунги кунда дори воситаларининг муваффақиятли сотилиши 
фақатгина унинг ўзига жалб қилувчи хусусиятларга эга бўлишига боғлиқ 
бўлиб қолмасдан, яна у ѐки бу концепцияга эга бўлишига боғлиқ: масалан 
―хаѐт тарзини яхшилаш‖, ―оилани комплекс режалаштириш‖, ―рецедивсиз 
даврни ошириш‖, ―беморларнинг умрини узайтириш‖ ва бошқа шу кабилар. 
Концепция тушунчасини ўз ичига препаратнинг харидор учун зарур бўлган 
сифатларини олади (самарадорлик, хавфсизлик, талаб ва сотилишкафолати 
ва бошқалар). 
Фармацевтик бозорнинг кейинги мухим жихатларидан бири бир қатор 
ҳалқаро ва миллий ташкилотлар томонидан белгиланган этик 


174 
чекловларнинг мавжудлиги. Маълумки, АИПМ - Фармацевтик ишлаб 
чиқарувчиларининг халқаро асоциацияси мавжуд бўлиб, улар хар йили 
―Дори воситалари сотувларида реклама бўйича кодекс‖, унда асосий қоида 
ва чекловлар келтирилган. Одатда бу чекловлар дори воситалари 
сотувларини рағбатлантириш жихатларига таъллуқли бўлади (ОАВда 
рецептли воситаларга бўлган рекламани чеклаш, харидорларни моддий 
рағбатлантириш йўли билан алдаш, рақобатчиларнинг махсулотларини 
асоссиз камситиш). 
Дори воситаси муайян савдо номи билан рўйхатдан ўтказилгандан 
кейин унинг харакат жараѐни (промоцияси) бошланади. Бу босқичда, 
халқаро ташкилотлар (Фармацевтик ишлаб чиқарувчиларининг халқаро
асоциацияси) ва миллий қонунчилик томонидан белгиланган кўпгина 
чекловларга риоя этиш талаб этилади. 1962 ва 1968 йиллардаги Женева 
конвенциясига мувофиқ барча дори воситалари рецепт асосида сотиладиган 
(Рх) ва рецептсиз (ОТС - овертҳе cоунтер) турларига ажратилади. Бунда 
Дори воситалари ишлаб чиқарувчиларининг халқаро асоциацияси 
қоидаларида рецептурали дори воситаларининг харакати учун қатор 
чекловлар хусусан ОАВ(телевидение, радио, матбуот)да реклама қилишни 
тақиқлаш белгиланган.
Шунингдек этик чекловлар ҳам киритилади, ѐзилаѐтган рецептлар 
сонини ошириш мақсадида врачларни моддий стимуллаш таъқиқланади, 
рақобатчиларни асоссиз танқидлари ҳам шулар жумласидандир. Шуни
таъкидлаш керакки, тижорат фаолиятининг бошқа соҳаларида шундай 
кескин этик ва хуқуқий регламентация бўлган бундай соҳани топиш 
қийиндир. Фармацевтика бозорининг кейинги хусусиятларидан бири шуки, 
дори воситаларини такомиллаштиришда компания асосий эътиборни шу 
сохада ишловчи тиббий ходимларнинг фаолиятига қаратиш керак: 
Биринчидан, этик чекланмалар туфайли рецепт асосида бериладиган 
препаратларни ривожлантириш, ҳамда шунингдек янаям ишончли бўлиши 
учун товар тақдимоти мижозлар иштирокида амалга оширилади. Бунда бу 
маҳсулотни тараққий этиши юқори кўрсаткичга эга бўлади – ҳисоб бўйича 
тиббий ходим визити ўртача нархи фармацевтик компанияда 20 $ га 
айланади, лекин йил бўйи телевиденияда реклама бериш анча арзонроқ 
(фойдаси камроқ) бўлади. Шундай бўлса ҳам барча фармацевтик 
компаниялар кўп ҳаражат бўлса ҳам врачларни ҳамда ходимларни ўзи 
билан иш олиб боришади, чунки реклама қанчалик ѐрқин ва мукаммал 
бўлсада ундан камроқ фойда бўлади. 

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish