Тошкент фармацевтика институти


Фармацевтик бизнесни режалаштириш. Бизнес режа



Download 3,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/279
Sana05.07.2022
Hajmi3,83 Mb.
#739523
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   279
Bog'liq
farmmenejm

Фармацевтик бизнесни режалаштириш. Бизнес режа. 
Бизнес эркин шахснинг ташаббуси ва ижодкорлиги асосида яратилади. 
Бизнесни ҳаракатлантирувчи куч бу фаоллик, мажбурият, батартиблик ва 
инсоннинг ўта меҳнатсеварлигидир. 
Бизнес ва тадбиркорлик соҳалари кўп ҳолларда «кичик» иқтисодиѐт деб 
аталади. Амалиѐтнинг кўрсатишича, кичик бизнес келгусида йирик 
тадбиркорликка, кичик тадбиркорлик эса йирик бизнесга айланиши 
мумкин. АҚШ, Германия, Япония ва Кореядаги кўплаб автомобиль 
фирмалари айнан шу йўлни босиб ўтган. 
Бизнес бу аввало иш эканлиги сабабли, у амал қилувчи соҳадан келиб 
чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги, саноат, савдо ва банк бизнеси каби 
турларга тақсимланади. Ишлаб чиқариш миқѐсига боғлиқ ҳолда эса 
бизнесни кичик, ўрта, йирик ва халқаро бизнес турларга ажратиш мумкин. 
Кичик бизнес корхоналари энг арзон, осон бошқарилувчи бозор 
конъюнктураси ўзгаришларига тез мослашувчан субъектлар ҳисобланади. 
Улар йирик корхоналардан фарқли ўлароқ, атроф-муҳитнинг ѐмонлашувига 
кам таъсир кўрсатади, жиддий экологик муаммоларга олиб келмайди. 
Капитал сиғимининг кичиклиги ва мослашувчанлиги туфайли бизнес ва 
тадбиркорлик соҳаси корхоналари ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва 
чиқарилаѐтган маҳсулот ассортиментини янгилашда йирик корхоналарга 
нисбатан кўпроқ муваффақиятга эришади ва демак, бозор талабига тезроқ 
мослашиб олади. 
Бошқарув харажатларининг нисбатан камлиги, фаолиятнинг кўп 
функционаллиги иқтисодий муваффақиятга тез эришиш имкониятлари 
кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини жамиятнинг иқтисодиѐт 
структурасида устивор бўлишини белгилаб беради. 
Корхона фаолиятини режалаштириш ва унинг истиқболини 
белгилашнинг 
мақсади 
– зарур ҳисоб-китоблар асосида корхона 
фаолиятининг қисқа ва узоқ муддатли стратегиясини белгилашдир. 
Режалаштириш одатда деталли ҳисоб-китоблар ва кўрсатмаларга 
асосан амалга оширилади. У бир томондан барча ходимлар учун 
вазифаларни (ҳар бир ходим қачон ва нима қилиши керак), иккинчи 
томондан раҳбарият учун кўрсатмаларни (корхона белгиланган мақсадга 
эришиши учун қандай бошқарув қарорлари қабул қилиш лозим) белгилаб 
беради. 
Ишлаб чиқилган режа биринчидан, ишлаб чиқариш имкониятлари 
билан боғланган бўлса, иккинчидан, ундаги хато ва камчиликлар минимал 


168 
Корхона режаси 
Бажариш муддати 
Режалаштириш предмети 
Режани бажарувчилар 
РЕСУРСЛАР 
Тайѐр маҳсулот 
бўлса, учинчидан эса, ишлаб чиқариш режалаштирилган маҳсулот истеъмол 
талабига эга бўлса, бу ҳолда режалаштиришни самарали деб ҳисоблаш 
мумкин бўлади. Корхона раҳбарияти тасдиқлаган режа буйруқ мақомига эга 
бўлиб, барча бажарувчилар учун мажбурий характерга эга бўлади. 
Корхона миқѐсида режалаштиришнинг мақсадли функциялари ва 
таркибини қуйидаги схема ѐрдамида акс эттириш мумкин. 
Бизнес қанчалик йирик, кўрсатилаѐтган хизматлар, бажарилаѐтган иш 
ва ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот ҳажми қанчалик кенг бўлса, корхона 
ҳажми ва йўналишига мос равишда режалаштириш жараѐнида ҳал 
қилиниши лозим бўлган вазифалар доираси шунчалик кенгаяди. Бироқ ҳар 
қандай ҳолатда ҳам режалаштириш қуйидаги саволларга жавоб бера олиши 
лозим: 

биринчидан, нимани, қачон ва қанча миқдорда ишлаб чиқариш; 

иккинчидан, танланган муқобилликни аниқланган ҳисоб-китоблар 
асосида амалга ошириш лозим; 

учинчидан, маҳсулот сифати, унинг рақобатбардошлиги қандай ва 
у истеъмолчилик талабига эга бўладими; 

тўртинчидан, маҳсулот чиқариш билан боғлиқ бўлган ишлаб 
чиқариш харажатлари ва бошқа сарф-харажатлар қопланадими; 

бешинчидан, кутилаѐтган рентабеллик даражаси, фойда ҳажми ва 
бошқа пул тушумлари таъминланадими. 
Бизнес-режа қуйида келтирилган учта асосий функцияларни бажаришга 
боғлиқ деган фикр мавжуд:

Download 3,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   279




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish