шўъба хўжалик жамияти
дейилади. Устав фондида иштирок
этиши бўйича устун мавқега эга бўлган хўжалик асосий хўжалик дейилади.
Хўжаликларнинг шўъба ва асосий даражага эга бўлиши улар ўртасида
тузилган шартномалар асосида ѐки бири иккинчисининг қарорларига
мувофиқ иш тутиши билан ҳам ифодаланади.
Қарам хўжалик жамиятлари анча бошқа иқтисодий статусга эга.
Хўжалик жамиятида қатнашувчи жамиятнинг бири 20 % дан кўпроқ ѐки
масъулияти чекланган жамиятнинг устав фондининг йигирма фоизидан
кўпроғига эга бўлса, иккинчи жамият қарам хўжалик жамияти дейилади.
Бундай жамият ҳам юридик шахс ҳисобланади.
Унитар корхоналар
тадбиркорлик корхоналари ўртасида алоҳида
ўрин эгаллайди. Ўзи мулк эгаси бўлмасдан унга мулкдор томонидан
берилган мулк асосида фаолият юритувчи тижоратчи ташкилот
унитар
корхона
ҳисобланади. Унитар корхонанинг мол-мулки бир бутун бўлиб,
бўлинмасдир ва унга қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) корхона
ходимлари ўртасида ҳам тақсимланмайди.
Унитар тарзда фақат давлат ва маҳаллий хокимият корхоналари
тузилиши мумкин. унитар корхонанинг мол-мулки давлат ѐки маҳаллий
ҳокимиятнинг мулки ҳисобланиб, унга хўжалик юритиш ѐки оператив
бошқариш ҳуқуқи билан берилади.
Ўзбекистон Республикаси фармацевтика сохасида бизнес
жараѐнларининг ривожланиши. Фармацевтик бизнесни амалга
оширишда ўзига хос хусусиятлар
Ўзбекистон Республикасининг «Хусусийлаштириш тўғрисида»ги,
«Кичик ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишини рағбатлантириш
тўғрисида»ги қонунлар ва бошқа бир қатор қонун ва қонуности хужжатлар
асосида иқтисодиѐтнинг барча тармоқлари қаторида фармацевтика сохасида
ҳам бизнес жараѐнлари бошланди.
Фармацевтик бизнеснинг ривожланиши дорихона муассасаларини
хусусийлаштириш
босқичидан
бошланди.
Бунда
ЎзР
Вазирлар
Махкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига
қарашли
дорихоналарни
давлат
тасарруфидан
чиқариш
ва
хусусийлаштириш тўғрисида» ги 11.03.1994 й. 132-сонли қарорига асосан
барча давлат дорихоналари хусусийлаштирилиб, уларнинг негизида
163
хусусий,
жамоа
ва
акционер
дорихоналари
ташкил
этилди.
Республикамиздаги
барча
дорихоналарни
бошқарувчи,
уларнинг
фаолиятини тартибга солувчи, уларни марказлашган ҳолда дори воситалари
ва тиббиѐт буюмлари билан таъминловчи бошқарма тизими - «Фармация»
ишлаб-чиқариш бирлашмаси эса «Дори-дармон» Давлат – акционерлик
уюшмаси шаклида қайта ташкил этилди.
Ўзбекистон
Республикасиги
бозор
иқтисодиѐтига
ўтган
ва
мустақиллигини қўлга киритган бошланғич даврда республикамизда дори
воситаларини ишлаб чиқарувчи биттагина корхона мавжуд эди.
Республикамизда амалга ошаѐтган ислохотлар асосида бу корхона ҳам
«Ўзкимѐфарм» очиқ акционерлик бирлашмаси сифатида қайта ташкил
этилди ва унинг фаолияти, тузилмаси бозор тамоиллари асосида
такомиллаштирилди.
Шу билан бирга республикамиз фармацевтика саноатини комплекс
ривожлантириш дастурини татбиқ этиш мақсадида ЎзР Вазирлар
Махкамасининг 290-сонли қарорига мувофиқ «Ўзфармсаноат» давлат-
акционерлик концерни тузилди. Ушбу концерннинг асосий вазифалари
сифатида қуйидагилар белгиланди:
юқори сифатли дори воситаларини яратиш ва татбиқ этиш;
бозор конъюнктурасини ўрганиш асосида ишлаб чиқариш технологиясини
ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш;
хом ашѐ базасини ривожлантириш;
хорижий шериклар билан икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни амалга
ошириш;
мавжуд ишлаб чиқариш корхоналарини қайта жихозлаш;
хорижий инвестицияларни жалб этиш асосида ва ички резервлар ҳисобига
янги корхоналарни ташкил эти шва бошқалар.
Белгиланган вазифаларнинг бажарилиши республикамизнинг маҳаллий
фармацевтик саноатини ривожлантиришни таъминлади. Республикамиз
мустақилликка эришишидан олдин биттагина фармацевтик ишлаб чиқариш
корхонаси мавжуд бўлган бўлса, 2000 й. да корхоналарнинг сони 30 га ва
ҳозирги пайтда уларнинг сони юздан ортиғини ташкил этади. Бу
ривожланишга ички имкониятларни сафарбар қилиш ва хорижий
инвестицияларни жалб қилиш асосида эришилди.
Ҳозирги пайтда фаолият юритаѐтган фармацевтик ишлаб чиқариш
корхоналарининг турли ҳил шакллари мавжуд. Булар – хорижий инвестор
иштирокида барпо этилган хорижий ва қўшма корхоналар, хусусий
корхоналар, маъсулияти чекланган жамиятлар, очиқ ва ѐпиқ турдаги
акционерлик жамиятлари, шуъба корхоналари ва бошқалар.
164
Маълумки, хорижий ва маҳаллий фармацевтика корхоналари
томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари ва тиббий буюмлар билан
дорихона муассасаларини таъминлаш улгуржи фармацевтик ташкилотлари
томонидан амалга оширилади. Фармацевтика тизимининг ушбу бўғинида
фармацевтик
бизнес
жараѐнлари
шаклланиб,
агар
юқорида
таъкидланганидек республикамиз дорихоналарини таъминлаш фақат бир
ташкилот «Фармация» ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан амалга
оширилган бўлса, Хозирги пайтда турли мулкчилик шаклидаги икки юздан
ортиқ улгуржи фармацевтик фирмалари республикамиз фармацевтика
бозорида фаолият юритмоқда.
Дори воситалари ва тиббиѐт буюмларини ишлаб чиқариш, улгуржи ва
чакана савдоси сохасида фармацевтик бизнеснинг ривожланиши, юқорида
кўрсатилган ўзгаришлар рақобатни ривожлантиришга олиб келмоқда. Бу
эса ўз навбатида ҳизмат кўрсатиш савиясини ошириш, нархларни
оптималлаштириш, ассортиментни кенгайтириш хисобига республикамиз
аҳолисини
ва
даволаш
муассаларини
таъминлаш
тизимини
такомиллаштиришга хизмат қилади.
Лекин шу билан бирга фармацевтик бизнеснинг ўзига хос томонлари
мавжуддир. Чунки ушбу фаолият объекти - дори воситалари ва тиббий
буюмлар бўлиб, уларнинг муомаласи билан шуғулланувчи субъектлар бир
қатор талаб ва меъерларга жавоб бериши керакдир.
Дори воситалари ва тиббий буюмларни яратиш, ишлаб чиқариш,
дорихона шароитида тайѐрлаш, сифатини назорат килиш, сақлаш, чакана ва
улгуржи савдоси учун хуқуқий - меъѐрий хужжатлар билан белгиланган бир
қатор талаблар мавжуд бўлиб, ушбу фармацевтик фаолият турлари фақат
лицензия асосида амалга оширилади. Фармацевтика фаолиятини амалга
ошириш учун лицензия беришда, унинг битимига мувофиқ, ушбу фаолият
учун барча маъсулият фармацевтик маълумотга эга бўлган шахсга
юклатилади.
Фармацевтика
фаолиятининг
лицензияланадиган
турларига
қуйидагилар киради:
1.
дори воситалари ва тиббиет буюмларини яратиш бўйича илмий тадқиқот
ишлари;
2.
дори воситалари ва тиббиѐт буюмларини ишлаб чиқариш;
3.
дори воситалари ва тиббиѐт буюмларини тайѐрлаш;
4.
дори воситалари ва тиббиѐт буюмларини сифатини назорат қилиш;
5.
дори воситалари ва тиббиѐт буюмларини чакана савдоси;
6.
дори воситалари ва тиббиѐт буюмларининг улгуржи савдоси;
165
7.
доривор ўсимликлар, ҳайвонот ва минерал асосга эга бўлган хом - ашѐни
етиштириш, йиғиш тайѐрлаш, қадоқлаш ва улгуржи сотиш.
Бунда 1-6 бандларида кўрсатилган фармацевтика фаолияти турларини
амалга оширишга лицензиялар фақат юридик шахсларга берилиши мумкин.
Фармацевтика
фаолиятининг
турли
шаклларида
белгиланган
талабларга мувофиқликлик (моддий техник база, ходимлар, хоналар, жихоз
ва ускуналар бўйича ва х.) лицензилаштириш ва фаолиятни амалга ошириш
жараѐнида текширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |