Toshkent davlat yuridik universiteti xalqaro tashkilotlar huquqi


BIMT – Butunjahon intellektual  mulk tashkiloti WTO



Download 1,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/112
Sana02.03.2022
Hajmi1,03 Mb.
#477594
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   112
Bog'liq
XALQARO TASHKILOTLAR HUQUQI -

BIMT
– Butunjahon intellektual 
mulk tashkiloti
WTO
– World Trade Organization,
ВТО
— Всемирная торговая 
организация,
JST
- Jahon savdo tashkiloti


11 
Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар
РЎЙХАТИ 
 
№ 
Ташкилот номи 
Штаб 
квартираси 
Ўзбекистон 
аъзо бўлган 
йили 
Ўзбекистондаги 
юридик
адреси 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


12 
КИРИШ 
 
Халқарор ташкилотлар бу – дунё ҳамжамияти ривожининг 
объектив маҳсулидир. Халқаро ташкилотлар пайдо бўлишининг энг 
асосий иккита сабабини ажратиб кўрсатиш мумкин. Булар, 
биринчидан, халқаро ҳуқуқнинг мустақил ҳуқуқ соҳаси сифатида 
пайдо бўлиши ва ривожланиши. Иккинчидан, халқаро алоқаларда 
кўп томонлама дипломатик алоқаларнинг аҳамиятининг ортиши. 
Шундай экан, халқаро ташкилотлар бир вақтда кўптомонлама 
дипломатик алоқаларнинг асосий шакли ҳамда ушбу алоқаларнинг 
тарихий маҳсулидир.
Кўптомонлама дипломатик алоқаларнинг тарихи қадимги 
даврларга бориб тақалади. Кўптомонлама дипломатик алоқалар 
халқаро алоқаларнинг муҳим шакли сифатида фақатгина, 19-20 
асрларга келибгина эътироф этила бошланди. Кўптомонлама 
дипломатик алоқаларнинг халқаро мулоқот инсититути сифатида 
тарихий ривожланиш механизмининг оддий (содда) кўриниши 
сифатида: музокора – халқаро конференция – халқаро ташкилот 
шакллари эътироф этилиши мумкин. Шунинг учун ҳам халқаро 
ташкилотларнинг вужудга келишини ҳамда ривожланишини 
халқаро ҳуқуқнинг ривожланишидан алоҳида ўрганиш мумкин 
эмас. Сабаби, биринчидан, халқаро ҳуқуқ нормалари халқаро 
ташкилотларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишида асосий фактор 
бўлиб хизмат қилган. Иккинчи тарафдан эса, кўптомонлама 
ҳукуматлараро конференцияларни - давлатлар ўртасидаги асосий 
мулоқот шакли қилиб шакллантирилишида рўёбга чиқариш 
механизмларини белгилаб берган. Ушбу ҳолатларнинг барчаси 
халқаро ҳуқуқ субъектларининг фаолиятини тартибга солишда 
маълум бир халқаро-ҳуқуқий одатларнинг шаклланишига ҳамда 
халқаро 
ҳуқуқ 
нормаларининг 
конвенцион 
тартибда 
мустаҳкамланишига олиб келди. 
13-асрдан бошлаб халқаро ҳуқуқни ўрганиш ва илмий 
изланишлар олиб бориш кузатила бошланди. 19-20-асрларга келиб, 
ушбу соҳадага ихтисослаштирилган муассасалар пайдо бўла 
бошлади. 1873 йилда Бельгияда Халқаро ҳуқуқ институти пайдо 
бўлди ва бугунги кунга қадар фаолиятини давом эттириб келмоқда. 
1912 йилда Вашингтонда халқаро ҳуқуқ институти вужудга келди. 
Ушбу 
ҳолатлар 
дунё 
ҳамжамиятида 
халқаро 
алоқалар 
институтининг вужудга келишига олиб келди. 


13 
Халқаро ташкилотлар ривожланишининг биринчи босқичи - 
19-асрнинг ўрталаридан 1-жаҳон урушига қадар бўлган даврни ўз 
ичига қамраб олиб, ушбу давр халқаро ташкилотлар сони кўпайиб 
бориши изоҳланди. Ушбу ташкилотларни рўйхатга олиш 1909 
йилда Брюсселда ташкил этилган, Халқаро ассоциациялар 
уюшмаси томонидан амалга оширилган. Халқаро ассоциациялар 
уюшмаси асосан, рўйхатдан ўтган халқаро ташкилотлар 
фаолиятини координация қилиш ҳамда умумий маълумотларни 
тўплаш билан шуғулланиб келган. 
Халқаро ташкилотлар ривожланишининг икинчи босқичи – 
ХХ асрнинг 20-йилларидан – Иккинчи жаҳон уруши бошланишига 
қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Биринчи жаҳон уруши халқаро 
ташкилотлар ривожланишига жудда қаттиқ салбий таъсир ўтказди 
ҳамда бир-қанча ташкилотларнинг ўз фаолиятини тугатишига олиб 
келди. Биринчи жаҳон уруши воқеалари дунё ҳамжамиятида жаҳон 
урушларининг инсоният цивилизациясини барбод қилиши 
тўғрисидаги қарашларнинг шаклланишига туртки берди ҳамда дунё 
ҳамжамиятида шундай кўринишдаги урушларни олдини олиш ва 
тинч ҳаётни таъминлашга кўмаклашувчи сиёсий тусдаги халқаро 
ташкилотларни шакллантириш зарурати юзага келганлиги 
тўғрисидаги ғояларни илгари суришга даъват этди. Ушбу турдаги 
лойиҳалардан бири, 1919 йилда ташкил этилган Миллатлар 
Лигасини яратишда асос бўлиб хизмат қилди. Ушбу ташкилотнинг 
асосий органлари сифатида аъзо давлатлар вакилларининг Кенгаши 
ҳамда доимий котибият фаолият юритган ҳамда ушбу 
ташкилотнинг асосий вазифаси сифатида жаҳон урушларини 
олдини олиш ҳамда дунё ҳамжамиятида ҳар қандай ҳолатда ҳам 
барқарорликни таъминлаш вазифалари белгиланган. Лекин ушбу 
ташкилот ўз олдига қўйган вазифларни уддалай олмади. Иккинчи 
жаҳон уруши воқеалари ушбу ташкилотни 1946 йил 18 апрелда
бутунлай тугатилишига олиб келди. 
Халқаро ташкилотлар ривожланишининг учинчи босқичи – 
иккинчи жаҳон урушининг тугаши билан боғлиқ даврга тўғри 
келади. Яъни 1945 йилда биринчи универсаль халқаро ташкилот – 
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг вужудга келиши билан 
ифодаланади. 
Иккинчи жаҳон уруши халқаро ҳамжамиятга ушбу турдаги 
дунё муаммоларини ҳал этиш, ер юзида барқарорликни таъминлаш 


14 
йўлида, ҳукуматлараро универсаль халқаро ташкилот тузиш йўлида 
кучли туртки бўлиб хизмат қилди. 
Замонавий халқаро ташкилотлар аксарият халқлар ҳамда 
миллатлар ҳамкорлиги бирлигининг ифодасидир. Халқаро 
ташкилотлар сонининг кўплиги, шунингдек ҳар бир ташкилотнинг 
ўзига хос хусусияти, бугунги кунда дунёда яхлит бир халқаро 
ташкилотлар тизими шаклланганлигини ҳамда уларнинг марказида 
БМТнинг мавжудлиги ҳақида хулоса чиқариш имконини беради.
БМТ ўзининг 70 йилдан ортиқ тарихида дунёда 80 ортиқ 
тинчликпарвар операцияларни амалга оширди. Ишонч билан айтиш 
мумкинки, БМТ универсал халқаро структура сифатида глобал 
тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, барқарор ривожланиш ва 
атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича дунё давлатлари томонидан 
тан олинган энг асосий халқаро ҳуқуқ субъектидир.
Замонавий халқаро муносабатларнинг аҳамиятли жаҳати 
шундаки, бугунги кундаги давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг 
ривожланишида ва тартибга солиш усули сифатида халқаро 
ташкилотларнинг роли ва аҳамияти кундан-кунга ўсиб бормоқда. 
Халқаро ташкилотлар халқаро ҳаётнинг доимий ва муҳим ҳодисаси 
сифатида намоён бўлмоқда. Ушбу ташкилотларнинг бугунги 
кундаги энг муҳим вазифаси бу - давлатлар томонидан халқаро у 
ёки бу соҳадаги ҳуқуқ нормаларига қанчалик риоя этилаётганлиги 
кузатиш ва назорат қилиш этиб белгиланган. Халқаро ташкилотлар 
замонавий жамиятда турли соҳаларда мулоқот ва ҳамкорлик 
қилишнинг энг асосий воситаси эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ушбу 
жараёнлар ҳамда халқаро ташкилотларнинг роли ва аҳамиятининг 
ортиб бориши давр талаби натижаси эканлигини барчага бирдек 
аён. 
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳам ўзининг жадал 
ривожланиш йўлидан бориб, глобализация жараёнларининг фаол 
иштирокчиси 
сифатида 
янги 
халқаро 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни қабул қилиш ҳамда турли кўринишдаги халқаро 
тадбирларни ўтказиш ташаббуслари дунё ҳамжамияти томонидан 
алоҳида эътирофга сазовор бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси муқаддимасида 
ўзбек халқи халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари 
устунлигини тан олган ҳолда, ушбу конституцияни қабул қилди деб 
таъкидланган. Демак, ушбу йўналишда Ўзбекистон БМТнинг 
асосий ҳамда конвенцион органлари шунингдек, ноҳукумат 


15 
халқаро ташкилотлар билан турли жабҳаларда мустаҳкам 
алоқаларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш соҳасида амалий 
ишларни мунтазам амалга ошириб келмоқда.
Муаллифлар жамоаси томонидан тайёрланган ушбу ўқув 
-қўлланма халқаро ташкилотлар ҳуқуқи масалаларига бағишланган 
бўлиб, Mazkur o'quv qo'llanma xalqaro tashkilotlar tushunchasi, tarixi, 
manbalari va prinsplari, xalqaro tashkilotlarning asosiy turlari, o'ziga-
xos xususiyatlari, tashkilotlarning o'zaro hamkorligi, bundan tashqari, 
O'zbekiston Respublikasining xalqaro huquq subyekti sifatida xalqaro 
munosabatlar va xalqaro huquqqa ko'rsatayotgan ta'siri, xalqaro 
tashkilotlar faoliyatidagi ishtirokini o'rganish bo’yicha ma'lumotlar, 
mavzuni 
mustahkamlash 
uchun 
nazorat 
savollari, 
muammoli 
vaziyatlarga oid masalalar berilgan. 
Ўқув-қўлланмани ўрганиш жараёнида талабалар, халқаро 
ташкилотлар ҳуқуқи соҳасида умумий билимларга эга бўлиш билан 
бирга, Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан алоқаларини 
ҳамда ушбу алоқаларни тартибга солишни аниқ мисоллар ёрдамида 
тасаввурга эга бўладилар. 


16 

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish