VIII БОБ. Тадбиркорлик субъектларини молиялаш ва
кредитлаш
асослари
241
йиғмажилд
юритадилар.
Умумий
тартиб
бўйича
банклар
“Ўзбекистон Республикаси банкларида кредит ҳужжатларини
юритиш тартиби тўғрисида Низом”
га асосан ўз мижозларидан
қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга ҳақли:
қарздор томонидан имзоланган ва кредит берилишидан олдинги
сана қўйилган, кредитдан фойдаланиш мақсадлари баён
этилган ва
кредит таъминланган бўлса, гаров нарсаси ҳақидаги маълумотни ўз
ичига олган ариза;
қарз олувчининг таъсис ҳужжатлари; бунда ҳужжатнинг
нусхалари масъул кредит ходими томонидан қарз олувчининг юридик
ишидан олинган бўлиши шарт;
бизнес-режа (истеъмол кредити ва бизнес-режани тақдим этиш
шарт бўлмаган кредитнинг бошқа турлари бундан мустасно);
агар шахс қарздорнинг вакили бўлса, қарздор номидан кредит
шартномасини имзолаш ҳуқуқини тасдиқдовчи ҳужжат,
имзолар
намунаси;
қабул
қилинган
бухгалтерия
стандартларига
мувофиқ
тайёрланган, охирги ҳисобот санасида қарздор томонидан имзоланган
молиявий ҳисоботлар, жумладан баланс ҳисоботи ҳамда даромадлар
ва пул оқими бўйича ҳисоботлар;
Агар кредит кўчмас мулк гарови билан таъминланган бўлса,
банк кредит ажратишдан олдин қуйидаги ҳужжатларни талаб этади:
ипотека шартномасининг асл нусхаси;
гаровга берувчи ва
банк томонидан имзоланган, гаров объекти
қийматини келишув далолатномаси;
гаровга қўйилган мулкни суғурта қилиш
шартномаси ва ушбу
шартнома бўйича суғурта полиси;
гаров шартномасининг давлат кадастр идораларида давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки давлат кадастр
идораларида
гаров
шартномасининг
давлат
рўйхатидан
ўтказилганлигини
тасдиқловчи,
белгиланган
шаклда
гаров
шартномасига қўйилган белги;
гаров предметини сотиш нархини тасдиқловчи ҳужжатлар, агар
кредит уни сотиб олишни молиялаш мақсадида берилган бўлса.
Агар кредит бошқа шахс томонидан кафолатланса, банк
томонидан кредит йиғмажилдига қуйидаги қўшимча ҳужжатлар
киритилиши талаб этилади:
кафиллик тўғрисидаги шартнома ёки ёзма кафолат;
VIII БОБ. Тадбиркорлик субъектларини молиялаш ва кредитлаш
асослари
242
аудиторлик ташкилоти ёки аудиторнинг кафолатчининг (кафил)
қониқарли молиявий аҳволини тасдиқловчи хулосаси;
шахснинг кафил номидан (кафолатчи) кафолат тўғрисидаги
шартномани (мажбуриятни) имзолаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
Ушбу Низомга асосан банк бўлажак қарз олувчидан кредит
ҳужжатларини юритиш учун зарур бўлган барча маълумотни талаб
этиши белгиланган.
Кредит қандай мақсад учун ажратилаётганлигига қараб, банк
кредит олувчидан қонунчиликда белгиланган бошқа қўшимча
ҳужжатларни талаб этиши мумкин.
Агар кредитланаётган тадбиркорлик
фаолияти атроф табиий
муҳитга ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатиш хавфи
мавжуд бўлса, унда ушбу лойиҳа экологик экспертизадан ўтиши
лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: