VIII БОБ. Тадбиркорлик субъектларини молиялаш ва кредитлаш
асослари
243
тўғрисида”ги (29.08.1998 й.) Қонуннинг 10-м. 3-қисми. Бу
тадбиркорлик субъекти шартнома шартларини ўзгартира
олмайди
дегани эмас. Банк ҳам тадбиркор ҳам тадбиркорлик субъекти
эканлиги, уларнинг тенглиги ва шартнома тузиш эркинлиги тамойили
мавжудлиги эсдан чиқмаслиги керак.
Кредит шартномаси муносабатлари ФКнинг “Кредит” 744-748-
моддалар ва “Қарз” 732-743-моддалари қоидалари асосида тартибга
солинади.
Кредит шартномаси ёзма шаклда тузилиши шарт. Ёзма шаклга
риоя қилмаслик кредит шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб
келади. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди (ФКнинг 745-
м.).
Кредит шартномаси қуйидаги шарт ва реквизитларни ўз ичига
олиши мумкин:
шартнома
тузилган сана ва жойи; тарафларнинг тўлиқ юридик
номи; тарафлар вакилларининг тўлиқ фамилияси, исми-шарифи ва
уларнинг ваколатини белгиловчи ҳужжат номи;
шартнома мазмуни (предмети);
кредит тавсифи: кредит мақсади, суммаси, валютаси, фоиз
ставкаси, кредит бўйича асосий қарзнинг қайтариш
муддати
(жадвали), фоизларни тўлаш муддати;
кредит қайтарилиши таъминоти тўғрисидаги маълумотлар;
кредит шартномаси тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
кредит шартномаси тарафларининг жавобгарлиги;
низоларни ҳал этиш тартиби;
тарафларнинг юридик (почта) манзиллари, банк реквизитлари,
шунингдек солиқ тўловчи идентификацион рақамлари (СТИР), якка
тартибдаги тадбиркорлар ёки жисмоний шахслар қарздор
сифатида
қатнашаётган бўлса - паспорт маълумотлари ва турар жойи;
тарафларнинг имзолари ва муҳрлари.
Кредит шартномасининг барча муҳим шартлари юзасидан
тарафлар келишувга эришган ва у тегишли шаклга келтирилгандан
кейин ФК 732-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ шартнома пул
ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
ФКнинг 746-моддасига биноан кредитор қарз олувчини тўловга
қобилиятсиз деб ҳисобласа, қарз олувчи кредитни таъминлаш
мажбуриятларини бажармаса,
шартномада назарда тутилган
кредитдан аниқ мақсадда фойдаланиш мажбуриятини бузса,
VIII БОБ. Тадбиркорлик субъектларини молиялаш ва кредитлаш
асослари
244
шунингдек шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда қарз
олувчига кредит шартномасида назарда тутилган кредитни беришдан
бутунлай ёки қисман бош тортишга ҳақли.
Шунингдек, ушбу модданинг 2-қисмига асосан қарз олувчи ҳам
кредит олишдан бутунлай ёки қисман бош тортишга ҳақли. Қарз
олувчи бу ҳақда кредиторни кредит шартномасида белгилаб қўйилган
кредит бериш муддатига қадар хабардор қилиши шарт.
Кредитдан
фойдаланиш
даврида
кредит
шартномасига
ўзгартириш киритилиши, қарздор ёки кредитор ўзгариш ҳолатлари
юз бериши мумкин. Бундай ҳолатларга шартнома ва мажбуриятлар
тўғрисидаги умумий қоидалар қўлланади.
Do'stlaringiz bilan baham: