Тошкент давлат юридик университети модуль: “тадбиркорлик (бизнес) ҲУҚУҚИ”



Download 23,75 Kb.
bet2/4
Sana24.02.2022
Hajmi23,75 Kb.
#194331
1   2   3   4
Bog'liq
7.Ташқи иқтисодий фаолиятнинг ҳуқуқий тартибга солиниши

Машғулотнинг асосий масалалари:

Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқларини белгилаб беради. Улар қуйидаги ҳуқуқларга эга:


қонун ҳужжатлари доирасида ташқи иқтисодий фаолиятда қатнашиш шаклларини мустақил белгилаш, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун ўз хоҳишига кўра бошқа юридик ва жисмоний шахсларни шартнома асосида белгиланган тартибда жалб қилиш;
ташқи иқтисодий фаолият натижаларига, шу жумладан, миллий ва чет эл валютасидаги даромадга қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш.
Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
ташқи иқтисодий фаолият тўғрисидаги ҳисоботни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этиши;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларнинг Ўзбекистонда белгилаб қўйилган техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, фитосанитария, экология стандартлари ва талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни белгиланган тартибда тақдим этиши шарт.
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб киришнинг алоҳида тартиби жорий этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2004 й. “Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 387-сонли Қарорига мувофиқ
тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахслар экспорт-импорт операцияларини ва чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи билан юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтишлари шарт;
“эркин муомалага чиқариш” режимида расмийлаштирилган юк божхона декларацияси, мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлганда, божхона ва бошқа тўловлар тўланган тақдирда савдо комплексларида якка тартибдаги тадбиркорнинг фақат ўзи бевосита олиб келган импорт товарлар билан чакана савдони амалга оширишга ҳақли.
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан Якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш жисмоний шахс яшайдиган жой бўйича давлат солиқ инспекциясида шахсан келиб ёки Интернет тармоғи орқали амалга оширилади.
Ариза берувчи (якка тартибдаги тадбиркор) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ва божхона органларида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтиши ҳамда тижорат банкида талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами очиши шарт.
Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосан четдан олиб келинадиган ва четга олиб чиқиб кетиладиган маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш белгиланган. Миллий мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари ёки бошқа давлатларнинг "Ўзстандарт" агентлиги томонидан эътироф этилган мувофиқлик сертификатлари ва мувофиқлик белгилари аризачи (маҳсулот етказиб берувчи) томонидан божхона назорати органларига юкка тааллуқли божхона декларацияси билан биргаликда тақдим этилади ва улар маҳсулотни республика ҳудудига олиб киришга рухсатнома олиш учун зарур ҳужжатлар ҳисобланади.
Четдан олиб келинаётган маҳсулотнинг хавфсиз эканлигини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган тақдирда божхона назорати органлари бу хусусда "Ўзстандарт" агентлигини хабардор этадилар ҳамда маҳсулотни сертификатлаштиришдан ўтказиш ёки чет эл сертификатини эътироф этиш тўғрисидаги масала сертификатлаштириш миллий тизими қоидаларига мувофиқ ҳал этилгунга қадар бу маҳсулотни четдан олиб киришни тақиқлаб қўядилар.
Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари Рўйхати”га асосан кофе, чой, шакар, туз, алкоголь ичимликлар, фармацевтика маҳсулотлари, болалар ўйинчоқлари каби маҳсулотларни мажбурий сертификатлаштириш белгиланган.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари “Гигиеник сертификация қилинадиган (санитария-эпидемиологик хулоса бериладиган) товарлар Рўйхати”га киритилган маҳсулотларни гигиеник сертификатлаштиришдан ўтказишлари лозим.

Download 23,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish