Тошкент давлат юридик университети фуқаролик ҳУҚУҚИ дарслик II қисм



Download 0,88 Mb.
bet31/249
Sana05.06.2022
Hajmi0,88 Mb.
#637728
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   249
Bog'liq
Фуқаролик ҳуқуқи Х II-қисм дарслик 30.08.2018

Контрактация шартномасига мувофиқ, қишлоқ хўжалик маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади (ФКнинг 465-моддаси).

Контрактация шартномаси қишлоқ хўжалик тизимида фаолият юритадиган барча мулк шаклларидаги корхоналар, хусусан, қишлоқ хўжалик ширкатлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари билан маҳсулот харид қилувчи (тайёрловчи, савдо, қайта ишловчи) ўртасида тузиладиган ҳуқуқий ҳужжатдир.

биринчидан, консенсуал бўлиб, шартнома тарафлар ўртасида келишилиб (тузилиб) имзолангандан сўнг дарҳол кучга киради ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлар юклайди

иккинчидан, у икки томонлама бўлиб, шартномада хўжалик ва тайёрловчи ўзларига тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятларолади



Контракта-ция шартномаси-нинг ҳуқуқий белгилари



учинчидан, у ҳақ бараварига тузилади, яъни етказиб берилган маҳсулот эвазига иккинчи тараф унинг ҳақини тўлашга мажбурдир

тўртинчидан,шартнома ҳам режали, ҳам эркин келишувда бўлиши мумкин


Контрактация шартномасини ҳуқуқий асослари. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириб бериш, қайта ишлаш ва харид қилиш билан боғлиқ муносабатлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган.
Масалан: Фуқаролик кодекси (465-467-моддалари), Ер кодекси, Мулкчилик, Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари, Ижара, Қишлоқ хўжалиги ширкатлари, Фермер хўжалиги, Деҳқон хўжалиги, Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида ҳамда Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги қонунлар,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида” ПФ–3226-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 февралдаги “Пахта хом ашёси етиштиришда бозор принципларини амалга ошириш ва уни етиштиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 93-сон Қарори ва 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон Қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида Низом.
Контрактация шартномасини тузиш ва бажаришда томонлар Ўзбекистон Республикаси қонунларига, қонуности ҳужжатларига, юқорида кўрсатилган Низомга, шартнома шартларига амал қилишлари лозим. Агар Фуқаролик кодексида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ёки у шартномавий-мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномаларига нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар, баъзи ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар, шунингдек, шартномада ёки қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, олди-сотди шартномасининг қоидалари ҳам қўлланилиши мумкин.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish