Тошкент давлат юридик институти



Download 1,48 Mb.
bet22/45
Sana27.11.2022
Hajmi1,48 Mb.
#873721
TuriКодекс
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45
Bog'liq
Талон торож қилиш кулланма05

Субъектив томондан ушбу жиноят ғараз мақсадларда тўғри қасд билан содир этилади. Бунда айбдор талон-торож объекти (мулкни муҳофаза қилишга қаратилган ижтимоий муносабатлар)ни, тажовуз усули (ўзлаштириш ёки растрата)ни англайди ҳамда оқибат (мулкдорга моддий зарар етказиш)ни олдиндан кўра билади ва шундай оқибатлар келиб чиқишини истаб ҳаракат қилади.
Агар шахснинг содир этган қилмишида ЖК 167-моддаси 2, 3-қисмларидаги жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлса, ушбу ҳолатлар ҳам айбдорнинг қасди билан қамраб олинади. Айрим ҳолларда айбдорнинг қасди шахснинг кўп ёки жуда кўп миқдордаги мулкига қаратилган бўлади, аммо ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра уни охирига етказа олмайди. Бундай ҳолатда амалда қанча миқдорда талон-торож қилинганидан қатъи назар, тегишли миқдорга суиқасд сифатида квалификация қилинади (ЖК 25-моддаси 2-қисми).
Жиноят таркибининг субъектив томони ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишни ўхшаш жиноятлардан фарқлашда муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, ўзлаштириш ёки растрата қилишнинг фирибгарликдан жиноят таркиби субъектив томонига кўра фарқи айбдорда жиноий қасднинг пайдо бўлиш пайтига боғлиқ. Фирибгарликда жиноий қасд мулкни эгаллашдан олдин, ўзлаштириш ва растрата қилишда эса қасд мулк айбдорнинг эгалигига қонуний равишда ўтгандан кейин пайдо бўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 июлдаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 8-сонли қарорининг 8-бандига кўра: “Агар айбдорда ўзганинг мулкини қўлга киритишга нисбатан қасд мулк олингандан кейин пайдо бўлган бўлса, қилмиш ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш сифатида квалификация қилиниши лозим”56.
Ғараз мотив ва мақсад ўзлаштириш ёки растратанинг зарурий белгиси ҳисобланади. У айбдорнинг қонуний асосларга кўра ўз ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўз фойдасига ёки ўзгалар фойдасига қаратиб, мулкдорнинг эгалигидан олиб қўйишга уринишини ифодалайди. Бу билан ўзлаштириш ва растрата бошқа ғаразли мақсад ва мотивда содир этиладиган мулкка қарши, асоссиз бойлик орттиришга қаратилган, бой берилган фойда кўринишида зарар етказадиган жиноятлардан фарқланади. Мисол учун, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (ЖК 205-моддаси), субъектив томондан турли мотивларда тўғри қасд билан содир этиладиган бюджет интизомини бузиш (ЖК 1841-моддаси) жиноятини келтириб ўтишимиз мумкин. Шу сабабли мансабдор шахснинг корхона, муассаса ёки ташкилотнинг манфаатини кўзлаб, ўзганинг мулкини ғараз мақсадсиз сарфлаб юбориши ёки бошқа шахсларга бериб юборишида ифодаланган қилмишини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш деб баҳолаб бўлмайди.
Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда субъектив томонининг қайтариб бермаслик шартига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини берухсат “вақтинчалик фойдаланиш”ни ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, деб бўлмайди. Ушбу ҳолатда шахснинг мулкдан қонунга хилоф тарзда фойдаланиши вақтинчалик бўлганлиги, аввал бошданоқ бу мулкни қайтариш мақсади бўлганлиги аниқланиши керак. Мансабдор шахснинг бундай қилмиши ЖКнинг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан, мансабдор бўлмаган шахсларнинг ҳаракатлари ЖК 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан квалификация қилинади.
Мулкнинг вақтинчага олинганлиги ва айбдорнинг уни қайтариш нияти борлигини қуйидагича: кассадан пулни олиб, қўл остидаги ходимларга, қариндошлари, танишларига қарзга берганлиги ҳақида қолдирилган тилхатлар, тегишли чиқим касса ордери ва бошқа ҳужжатлардан аниқлаш мумкин. Шунингдек, уларни гувоҳларнинг кўрсатмалари ҳам тасдиқлаши керак.
Агар мулкни қайтармасликнинг сабаби ўзга шахсларнинг йўқотиши, йўқ қилиши, ишдан чиқариши ёки ўғирлаб кетиши натижасида юз берган бўлса, бундай ҳаракатлар ўзлаштириш ёки растрата ҳисобланмайди.
Ўзлаштириш ва растрата қилишнинг субъекти ўзганинг мулки ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган (ЖК 167-моддаси) ўн олти ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахс ҳисобланади (ЖК 17-моддаси, 1-қисми).
Демак, ўзлаштириш, растрата қилишнинг субъекти - бу талон-торож содир этиш пайтида 16 ёшга тўлган, ўзганинг мулкидан фойдаланиш, эгалик қилиш ёки уни тасарруф этиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий ёки меҳнат шартномаси ёхуд бошқа қонуний асосларга кўра мулкка нисбатан махсус ваколатга эга бўлган ақли расо жисмоний шахсдир.
Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишнинг субъекти махсус субъект – у мулкка нисбатан алоҳида ваколатларга эга. Мулкка нисбатан махсус ваколатлар – мол-мулк айбдорга ишониб топширилганлиги ёки унинг ихтиёрида бўлганлиги билан белгиланади. Мазкур белги ўзлаштириш, растрата қилишни талон-торожнинг бошқа шаклларидан фарқловчи асосий белги ҳисобланади.
Айбдорнинг ўзганинг мулкига нисбатан муайян ваколатларга эга эканлиги ўзлаштириш ёки растрата қилишнинг умумий шарти ҳисобланади. Ўзлаштиришда субъект унга ишониб топширилган мулкдан ўз манфаатлари учун фойдаланади, уни ўз мулкига айлантиради, растратада эса субъект томонидан мулк бошқа шахсларга бериш (ҳадя, сотиш, айирбошлаш) орқали ғайриқонуний равишда бегоналаштирилади. Растратанинг ўзлаштиришдан асосий фарқи шундаки, растратада мулк аввал айбдорга ўтмасдан туриб, тўғридан-тўғри учинчи шахсларга берилади. Агар айбдор айни бир мулкни аввал ўзлаштириб, кейин растрата қилганида ҳам қилмиш ўзлаштириш, деб топилади. Чунки қилмиш айбдор томонидан унга ишониб топширилган ўзганинг мулки ўзлаштирилган пайтдан тугалланган ҳисобланади.
Суд-тергов амалиётининг таҳлили, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишнинг қуйидаги усулларини аниқлаш имконини берди:
- ишлар, хизматларни бажариш учун олинган пул, хом-ашё, моддий қимматликлар ва бошқа материалларни ўзлаштириш ёки растрата қилиш;
- бажарилган ишларнинг, кўрсатилган хизматларнинг ҳажмини, вазнини, миқдорини, ишчилар сонини ошириб кўрсатиш орқали пайдо бўлган ортиқча пул маблағини ўзлаштириш ёки растрата қилиш;
- бажарилмаган ишларни бажарилди деб кўрсатиб, ажратилган маблағни талон-торож қилиш;
- хом-ашё харажатлари нормаларини бузиб кўрсатиш орқали, ишлаб чиқариш технологияларини бузиш ва табиий харажат нормаларини ошириб кўрсатиш орқали “тежалган” товар моддий қимматликларни ўзлаштириш;
- ишониб топширилган ва аслида “яхши” ҳолатдаги мулкни эскирди, нобуд бўлди, яроқсиз ҳолга келди ва бошқа шу каби ҳолатларни сохта ҳужжатлар билан расмийлаштириб, мазкур мулкни талон-торож қилиш;
- фуқаролардан коммунал ва бошқа тўловлар, солиқ, аъзолик бадаллари ва бошқа шу кабилар учун топширилган пул маблағларини қабул қилиб, кирим қилмасдан, уларни ўзлаштириш ёки растрата қилиш кабилар.
Ўз ўрнида таъкидлаш керакки, ўзлаштириш ва растрата қилишни бошқа талон-торож қилиш жиноятларидан фарқлаш лозим бўлади. Жумладан, у ўғриликдан ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради. Ўғрилик ва ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятлари бир-биридан ушбу жиноятни содир этган шахсларнинг мулкка нисбатан бўлган ҳуқуқий алоқадорлиги ва ваколати билан фарқланади, яъни ўзлаштириш ва растрата қилиш жиноятини содир этишда айбдор мулкка нисбатан маълум даражада шартномавий ва бошқа ҳуқуқий муносабатларга кўра муайян ваколатларга эга бўлса, ўғрилик жиноятида айбдор мулкка нисбатан ҳеч қандай ҳуқуққа эга бўлмаган ҳолда уни талон-торож қилади.
Ушбу белги ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишнинг фирибгарлик ва ўғрилик каби турдош жиноятлардан фарқловчи белги ҳисобланади. Чилангар, дурадгор ёки бўёқчи, ҳайдовчи, дастурчи, котиба ва бошқалар томонидан касб фаолиятларини амалга ошириш учун уларга ишониб топширилган ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини талон-торож қилганда, уларнинг қилмиши ЖК 169-моддаси (ўғрилик) билан квалификация қилиниши керак.
Мулкка эгалик қилиш, фойдаланиш ёки тасарруф этиш ваколати бўлмаган шахслар бировнинг мулкини талон-торож қилса, қилмиш ўғрилик сифатида тавсифланади. Масалан: мулкни сақланиши учун масъул бўлган омбор мудири омбордаги мулкни талон-торож қилса, ЖК 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) бўйича жавобгарликка тортилса, омборда ишловчи бошқа шахслар (юк ташувчи, фаррош кабилар) мулкни талон-торож қилса, уларнинг ҳаракати ЖК 169-моддаси (ўғрилик) бўйича жавобгарликка тортилади.
Юқоридагилардан ташқари ушбу қилмишни фирибгарликдан фарқлаш лозим бўлади. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятида айбдор ўзига мулкдор томонидан ишониб топширилган мулкни талон-торож қилса, фирибгарлик жиноятида алдашдан ташқари ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ҳам талон-торож қилинади. Демак ҳар иккисида ҳам айбдор мулкдорнинг ишончидан фойдаланади ва унга билдирилган ишончни суиистеъмол қилиб, мулкни талон-торож қилади.

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish