Тошкент давлат юридик институти



Download 1,48 Mb.
bet21/45
Sana27.11.2022
Hajmi1,48 Mb.
#873721
TuriКодекс
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   45
Bog'liq
Талон торож қилиш кулланма05

Объектив томондан ушбу жиноят айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини қайтариб бермаслик шарти билан, қонунга хилоф равишда, ўрнини қопламасдан бошқа товар моддий бойликлардан ажратиб олиб қўйиш, ушлаб қолиш йўли билан бу мулкни ўз манфаатларига қаратиши ёхуд ўзи ёки учинчи шахслар фойдасига қаратиб, бегоналаштириш, сарфлаб юборишда ифодаланади.
Юқоридаги таърифдан кўриниб турибдики, ўзлаштириш ёки растрата қилиш – фаол ҳаракатлар билан содир этиладиган, айбдорнинг эгалигига қонуний асосларда ўтган, ишониб топширилган мулкни талон-торож қилишнинг мустақил икки шакли:
1) ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш;
2) растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳисобланади.
Ўзлаштириш деганда, айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини қасддан, қайтармаслик шарти билан, ғараз ниятда, қонунга хилоф равишда, ўрнини қопламасдан ажратиб олиб, ушлаб қолиниши ва мулкдорга моддий зарар етказган ҳолда эгалигига қонуний асосларда ўтган мулкни ўз мулкига айлантириши тушунилади.
Бунда мулкдорнинг эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш каби ҳуқуқлари мулкни ўзлаштирган айбдорга қонуний равишда ўтади ва айбдор мулкдорга мулк ҳуқуқи асосида ёки ҳужжат бўйича тегишли бўлган мулкка унинг хоҳишига зид муносабатда бўлади.
Ўзлаштириш субъектнинг қонуний асосларга кўра эгалик қилиб турган ва ишониб топширилган ўзганинг мулкини ғайриқонуний равишда ўзининг эгалигига ўтказганидан сўнг, мулкдан ўзиники каби фойдаланиш ва тасарруф қилиш имконияти пайдо бўлган пайтдан бошлаб тамомланган деб топилади.
Растрата қилиш деганда эса, айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини қасддан, қайтармаслик шарти билан, ғараз ниятда, қонунга хилоф равишда, ўрнини қопламасдан, мулкдорга моддий зарар етказган ҳолда эгалигига қонуний асосларда ўтган мулкни учинчи шахс фойдасига бегоналаштирилиши ёки бошқа шахсларнинг мулкига айлантириши тушунилади.
Растратани ўзлаштиришдан фарқлаш лозим. “Растрата” сўзи кенг маънода сарфламоқ, сарф (харажат) қилмоқ, харжламоқ, ишлатмоқ, сарфлаб (харажат қилиб, ишлатиб) битирмоқ, ишлатиб (сарфлаб, истеъмол қилиб) юбормоқ маъноларини англатади, тор маънода эса, ишониб топширилган ўзганинг мулкини жинояткорона сарфлаб (ишлатиб) юборишни англатади54.
Растрата қилишда айбдор товар моддий бойликларни ўзиники қилиб олмайди, аксинча уни ўзидан бегоналаштиради. “Растрата ўзлаштиришга жуда яқиндир, бу ерда мулкни ушлаб қолиш ва унга нисбатан ноқонуний эгаликни ўрнатиш олдин содир бўлади. Бироқ, шунга қарамай, растрата ўзлаштириш билан ҳеч қанақасига боғлиқ эмас ва у кейинги жиноий ҳаракатнинг давоми ҳисобланмайди. Қонун нуқтаи назаридан ва жиноят-ҳуқуқий баҳолашга кўра, айнан бир предметни бир вақтда ҳам ўзлаштириб, ҳам растрата қилиб бўлмайди. Айбдор муайян вақт оралиғида, ўзига ишониб топширилган мулкнинг бир қисмини ўзлаштириши ва бошқа қисмини растрата қилиши мумкин, бу ҳа­ракатлар талон-торож қилишнинг ягона давоми деб қабул қили­ниши керак”55. Яъни, айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёридаги мулкнинг бир қисми ўзлаштирилган, бир қисми растрата қилинган бўлса, бундай ҳолда қилмиш, ЖК 167-моддаси 2-қисм “б” банди билан такроран талон-торож қилиш, деб ҳисобланмайди ва жавобгарликни оғирлаштирувчи бошқа ҳолатлар бўлмаса, бундай қилмиш ЖК 167-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади.
Растрата айбдорга ишониб топширилган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этган вақтидан бошлаб, яъни мулкни у ёки бу тарзда бегоналаштириш (истеъмол қилиш, сарф қилиш, сотиб юбориш) амалга оширилиши билан тугалланган ҳисобланади. Ўзлаштиришдан фарқли равишда растрата қилишда ўзганинг мулкига зарар етказилган вақтдан эмас, балки ўзганинг мулкини ҳар қандай шаклда бошқа шахсга ўтказиб бегоналаштирилган вақтдан бошлаб жиноят тугалланади.
Ўзлаштириш ва растратани бир-биридан фарқлашда талон-торож қилинаётган мулкнинг айбдорда эканлиги ёки унда эмаслигига қараш эмас, балки мулкнинг айбдор ёки бошқа шахслар фойдасига ўтишига эътибор қаратиш керак, яъни ўзлаштиришда жиноят предмети бўлган ишониб топширилган мулк тўғридан-тўғри айбдорнинг мулкига айланади, растратада эса, мулк аксинча ундан бегоналаштирилади, яъни учинчи шахсларнинг мулкига айлантирилади.
Шу сабабли ўзганинг мулкини ғайриқонуний равишда бошқа шахслар фойдасига айлантириш растрата сифатида, аввал ўзлаштирилган мулкни кейинчалик бошқа шахсларга бериб юбориш, ишлатиш, сарфлаш эса ўзлаштириш, деб баҳоланиши керак

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish