Тошкент Давлат техника


Вентилятор ва генератор қайишининг таранглигини текшириш



Download 0,6 Mb.
bet19/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

Вентилятор ва генератор қайишининг таранглигини текшириш. Вентилятор ва генератор қайишининг таранглиги двигател ҳар 60 соат ишлагандан сўнг ростланади. Агар қайишнинг таранглиги етарли бўлмаса қайиш сирпанади ва ейилади, двигател эса қизийди. Қайиш таранг тортилганда эса подшипникларнинг ва қайишнинг жадал ейилиши содир бўлади.
Қайиш таранглигини ростлашда генераторни ва тарангловчи кронштейннинг қотириш гайкаси бўшатилади, қайиш тортилади ва гайка қотирилади. Вентилятор қайиши шундай тортилиши керакки, генератор ва тирсакли вал шкивлари орасидаги қайиш ўрами ўртасидан 60-70 Н куч билан босилганда салқилик 15-20 мм атрофида бўлсин.


4.4. Юргизиб юборши тизимини ростлаш
ва таъмирлаш
Юргизиб юбориш двигателининг айланишлар частотасини ростлаш. Тирсакли валнинг айланишлар частотаси юргизиб юборувчи двигател таъмирлангандан сўнг ёки регулятор ёки корбюратор алмаштирилгандан сўнг ростланади.
Дастлаб корбюратор тортқисининг нормал узунлиги ўрнатилади, унда дросел заслонкаси тўлиқ очилиши ва ёпилиши лозим. Бунда двигател салт юришда ва тўлиқ юкламада барқарор айланишлар частотасида ишлаши керак.
Тортқи узунлигини ростлашдан аввал, дроссел заслонкаси ричагининг каллаги муфта тешигининг ўртасига жойлаштирилади, тиқин охиригача бураб киритилади ва шплинтланади. Тортқини ричаг билан бирлаштириб, ўнг томонга охиригача сурилади, ушбу ҳолат дроссел заслоннасини тўлиқ очилишига мос келиши лозим. Тортқининг узунлиги муфта ёрдамида ўзгартирилади, муфта тешигини регулятор ричагининг шарли каллаги бирлаштирилади.
Бунда ричаг энг ўнг четки ҳолатда бўлиши лозим. Ричаг каллагига муфта кийдирилиб, пробка охиригача бураб киритилади ва шплинтланади, сўнг муфта гайка билан контрланади. Бирикмадаги тирқиш текширилади, бунда тортқи муаян ҳолатда ушлаб турилиб, навбатма-навбат регулятор ва дроссел заслоннасининг ричаглари тортиб кўрилади.
Тирсакли валнинг айланишлар частотаси қуйидагича ростланади: ростловчи болт охиригача бураб киритилади ва салт юриш винтини бураш билан регулятор пружинасининг таранглиги кучсизлантирилади; дроссел заслоннасини дастаки бошқариш ричагидан ва ҳаво заслонкаси ричагидан фойдаланиб двигател 3900 айл/мин айланишлар частосасида қиздирилади; дроссел заслоннасининг винти ва салт юриш винти ёрдамида, 1100 айл/мин дан кам бўлмаган барқарор айланишлар частотасига ўрнатилади. Бунда салт юриш винти тўлиқ қотирилган ҳолатдан 1,2 айланишга бўшатилган бўлиши керак; ричаг билан дроссел заслонкаси, ричаг билан эса ҳаво заслоннаси тўлиқ очилади; регуляторнинг муфтаси ажратилиб, болт ёрдамида пружинанинг таранглигини тирсакли валнинг айланишлар частотаси 3900 айл/мин га етгунга қадар ўзгартирилади; винт бўшатилиб, салт юришдаги айланишлар частотаси текширилади; винтнинг исталган ҳолатида тирасакли валнинг айланишлар частотаси 4200 айл/мин дан катта бўлмасин; винт дастлабки ҳолатга ўрнатилади ва регулятор пружинасининг ростловчи болти қотирилади. Юргизиб юбориш двигателининг айланишлар частотасини тортқининг узунлигини ўзгартириб ёки штирларни тортиш билан ростлашга рухсат этилмайди.
Агар салт юриш айланишлар частотасини салт юриш винти ёрдамида ростлаб бўлмаса, карбюратор қисман бўлакларга ажратилиб, корбюратор деталлари қуйидагича ювилади ва сўнг пуркалади: диффузор корпусидан қалқович камерасини ва аралаштиргич камерасини ажратиш; салт юриш жиклёрини чиқариб олиш, уни бензинда ювиш ва сиқилган ҳаво билан пуркаш; қалқович камерасидаги салт юриш ва диффузор корпусдаги канални, ҳалқасимон қисмини, ҳамда салт юриш каналларини ва аралаштиргич камерасига сиқилган ҳавони пуркаб тозалаш.
Карбюратор йиғилгандан ва уни двигателга ўрнатилгандан сўнг салт юриш винти ростланади.
Карбюраторни йиғишда қистирмани тўғри ўрнатиш керак, ундан ёнилғининг сизиши ва ҳавонинг сўрилиши бўлмаслиги лозим.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish