Тошкент Давлат техника


Мойлаш ва совитиш тизимларини ростлаш



Download 0,6 Mb.
bet18/156
Sana13.07.2022
Hajmi0,6 Mb.
#787950
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   156
Bog'liq
2 5238236135330683012

4.3. Мойлаш ва совитиш тизимларини ростлаш
ва таъмирлаш
Мой насосини текшириш. Шестерняли мой насоси мойни етарли миқдорда узатмаслиги, мой йиққич тўрини ифлосланиши ёки сақлагич клапанининг қониқарсиз ишлаши натижасида содир бўлиши мумкин.
Мой насоси стендда, етакловчи шестернянинг 1410±20 айл/мин айланишлар частотасида синалади. Зарур бўлган қарама-қарши босим сўрувчи трубкадаги вентилни ёпиш йўли билан ҳосил қилинади. Ушбу босим 0,6 МПа атрофида бўлиши лозим. Синаш 70% дизел мойи ва 30% керосин аралашмасида олиб борилади. Аралашманинг қовушқоқлиги 20-21ССт бўлиши лозим. Синаладиган насоснинг иш унуми 50 л/мин дан паст бўлмаслиги лозим, бунда сақлагич клапанлари 0,65 – 0,75 МПа босимда очилади.
Мой филтрини ростлаш, мой филтрининг корпуси бош магистралда ва доимий ишчи босимни ушлаб турувчи чиқишдаги мой оқимига параллел ўрнатилган тўкиш клапанини текшириш ва ростлашдан иборат.
Сақлаш клапани машинани ишлаб чиқувчи корхона томонидан босимнинг 0,3- 0,4 МПа гача пасайишига ростланган. Уларни қисмларга ажратиш ва ростлаш фақат ихтисослашган устахоналарда амалга оширилиши мумкин.
Мойнинг ҳарорати 70-80°С дан паст бўлганда мой радиаторини мойлаш тизимидан автоматик равишда ажратувчи клапан термостат 0,05-0,07 МПа босимга ростланган. У двигателда ҳам ростланмайди.
Двигателдаги чўкиш клапанини ростлаш учун, двигателдаги температура 80°С паст бўлмаган ҳароратгача қиздирилади. Ростлаш тирсакли валнинг максимал айланишлар частотасида олиб борилади. Унда тўкувчи клапаннинг ростловчи винти очилишига ёки ёпилишига буралиб, мойнинг босими 0,3-0,35 МПа чегарага келтирилади, бунда двигател совуқ мойда юргизишдаги босим 0,4 МПа дан юқорига кўтарилмасин.
Дағал тозалаш филтрининг филтрловчи элементлари 220-250 соатдан сўнг текширилади. Уларнинг ифлосланганлик даражаси секцияни дизел ёнилғиси билан тўлдириш вақти билан аниқланади. Бунинг учун ташқи чўкмалардан тозаланган секцияни вертикал ҳолатда дизел ёнилғисига чўктирилади. Секциянинг бўғизи аввалдан резина ёки ёғоч тиқин билан бекитиб қўйилади. Агар секцияни тўлиш вақти 40 сек дан ортиқ бўлса, уни юқори босимли ёнилғи оқимида ювиш керак.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish