Тошкент давлат техника университетида ўқув семестри якуни бўйича фанларни ўзлаштираётган


-боб. Моддий рағбатланишга тавсия этилган талабаларларнинг асосий кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари



Download 48,56 Kb.
bet3/4
Sana02.04.2022
Hajmi48,56 Kb.
#524730
1   2   3   4
Bog'liq
Рағбатлантириш тартиби (3)

4-боб. Моддий рағбатланишга тавсия этилган талабаларларнинг асосий кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари

13. Тавсия этилаётган талабаларнинг асосий кўрсаткичларини баҳолаш мезонлари қуйидагилардан иборат:




13.1. Талабанинг тегишли ўқув семестри якуни бўйича барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи – асосий мезон деб ҳисобланади:
- барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи «аъло» (100%) – 20 фоиз устама (семестр давомида);
- барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи “аъло ва яхши” (фанларнинг 30% гача яхши баҳо ташкил этганда) - талабага рағбатлантириш танловида иштирок этиш ҳуқуқини беради (семестр давомида).


13.2. Маънавий-маърифий, жамоат ишларида ва турли фаолиятларидаги фаол иштироки учун:
- 5 та муҳим ташаббуснинг йўналишлари бўйича мактаб ва маҳаллалардаги тадбирларда фаол иштирок этган талабалар учун 10 фоизгача устама (бир марталик);
- университетда маънавият куни тадбирларини мазмунли ташкил этишда ва фаол иштироки учун 10 фоизгача устама (бир марталик);
- “Ягонасан, муқаддас Ватан!”, Талабалар театр студияси, ҚВЗ, Тафаккур синовлари, “Зукко китобхон” танловларида фаол иштирок этган талабалар учун 10 фоизгача устама (бир марталик);
- Ёшлар иттифоқидаги ёки Талабалар Кенгашидаги раҳбарлик фаолияти учун (семестр давомида):
- Етакчи/Раис – 50 фоизгача устама;
- Етакчи ўринбосари /Раис ўринбосари – 40 фоизгача устама;
- Котиб (Матбуот котиби) – 30 фоизгача устама.
- Ёшлар иттифоқидаги ёки Талабалар Кенгашидаги факультет раиси/етакчиси сифатида фаолияти учун - 40 фоизгача устама (семестр давомида).


13.3. Талабанинг илмий ва ижодий фаолияти натижалари учун:
- республика миқёсидаги конференцияларда фақат илмий раҳбари билан биргаликдаги (ёки якка муаллифликдаги) маърузалар билан иштирок этган ҳамда мақола ва тезислар чоп эттирган бўлса 30 фоизгача устама (бир марталик);
- халқаро миқёсидаги конференцияларда фақат илмий раҳбари билан биргаликда (ёки якка муаллифликда) маърузалар билан иштирок этган ҳамда мақола ва тезислар чоп эттирган бўлса 50 фоизгача устама (бир марталик);
- Олий аттестация комиссияси рўйхатига кирувчи маҳаллий журналларда фақат илмий раҳбари билан биргаликда (ёки якка муаллифликда) мақола чоп эттирган бўлса 40 фоизгача устама (бир марталик);
- Олий аттестация комиссияси томонидан тан олинган хорижий журналларда фақат илмий раҳбари билан биргаликда (ёки якка муаллифликда) мақола чоп эттирган бўлса 50 фоизгача устама (бир марталик);
- Scopus ва бошқа импакт фактори юқори бўлган журналлар базасига кирувчи журналларда фақат илмий раҳбари билан биргаликда (ёки якка муаллифликда) мақола чоп эттирган бўлса 50 фоизгача устама (бир марталик);
- Ихтиро, патент ёки муаллифлик гувоҳномаларини фақат илмий раҳбари билан биргаликда (ёки якка муаллифликда) олганда – 50 фоизгача устама (бир марталик);
- Халқаро ва республика миқёсидаги Старт-ап, ёшлар орасида фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни қўлга киритган талабаларга 50 фоизгача устама (бир марталик);
- хорижий тилни билиш даражасини берувчи IELTS ёки бошқа хорижий тан олинган сертификат (сертификатни ўрганилаётган семестрда олган бўлса)га эга (IELTS бўйича камида 6 ва ундан юқори; CEFR бўйича камида В2 ва ҳ.к) талабалар учун 50 фоизгача устама (бир марталик).


13.4. Халкаро, республика ва олий таълим муассасаси миқёсидаги якка ва жамоавий тартибда ўтказилган кўрик танлов ва конкурсларда совринли ўрин олган талабалар учун (бир марталик):

- Якка тартибда:
1-ўрин учун – 50 фоизгача устама
2-ўрин учун – 40 фоизгача устама
3-ўрин учун – 30 фоизгача устама.
- Жамоавий тартибда:
1-ўрин учун – 30 фоизгача устама
2-ўрин учун – 25 фоизгача устама
3-ўрин учун – 20 фоизгача устама.



13.5. Ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар учун:
- кар-соқов ва кўзи ожиз талаба-ёшлар - 50 фоизгача устама (семестр давомида);
- “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланган талаба-ёшлар - 50 фоизгача устама (семестр давомида);
- Ногиронлиги мавжуд талаба-ёшлар - 50 фоизгача устама (семестр давомида);
- Давлат қарамоғида бўлмаган чин етим талабаларга (ноториал идора томонидан тасдиқланган ота-онаси вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома асосида) - 50 фоизгача устама (семестр давомида);
- ижтимоий муҳтожлиги бўйича нафақа олишини тасдиқловчи маълумотномага асосан - 20 фоизгача устама (семестр давомида).


13.6. Талабаларга бир марталик рағбатлантириш ёки моддий ёрдам тўловини амалга ошириш учун асос бўлган алоҳида ҳоллар:
- Халқаро ва республика миқёсидаги ўтказилган фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида ғолиб бўлган талабаларга рағбатлантириш миқдори (бир марталик):

- Якка тартибда:
1-ўрин учун – 10 бараваргача устама
2-ўрин учун – 7 бараваргача устама
3-ўрин учун – 5 бараваргача устама.
- Жамоавий тартибда:
1-ўрин учун – 6 бараваргача устама
2-ўрин учун – 4 бараваргача устама
3-ўрин учун – 2 бараваргача устама.

- Талабанинг касаллиги билан боғлиқ моддий етишмовчилиги – 10 бараваргача устама (бир марталик);
- Талабанинг оила аъзоларининг вафоти (оила боқувчисини йўқотганда) билан боғлиқ моддий етишмовчилиги – 10 бараваргача устама (бир марталик).

14. Агар талабанинг тегишли ўқув семестри якуни бўйича барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи белгиланган “аъло ва яхши” (фанларнинг 30% гача яхши баҳо ташкил этганда) кўрсаткичидан паст бўлса (ижтимоий ҳимояга ҳамда бир марталик рағбатлантиришга лойиқ ёки моддий ёрдам тўловига муҳтож талабалар бундан мустасно) ушбу талабанинг аризаси кўриб чиқилмайди.


15. Ушбу Тартибнинг 13.1-бандида белгиланган талабанинг тегишли ўқув семестри якуни бўйича барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичига бўлган талаблар эътиборга олинмайдиган ҳоллар:
- Ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги (кар-соқов ва кўзи ожиз талаба-ёшлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланувчи талаба-ёшлар, ногиронлиги мавжуд талаба-ёшлар;
- талабаларга бир марталик рағбатлантириш ёки моддий ёрдам тўловини амалга ошириш учун асос бўлган алоҳида ҳоллар.
16. Алоҳида ҳолларда бир марталик моддий қўллаб-қувватланиш ёки моддий ёрдамга даъвогар талаба бир вақтнинг ўзида фоизлик устамага даъвогарлик қила ололмайди, ҳамда фоизлик устамага даъвогар талаба бир вақтнинг ўзида алоҳида ҳолларда бир марталик моддий қўллаб-қувватланиш ёки моддий ёрдамга даъвогарлик қила ололмайди.
17. Талабаларга тавсия этиладиган жами устамалар йиғиндиси
50 фоиздан ошмаслиги эътиборга олиниши шарт.



Download 48,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish