2-боб. Моддий рағбатланишга тавсия этилаётган талабаларларга қўйиладиган талаблар
9. Моддий рағбатланишга тавсия этилаётган талабанинг ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи ўрганилаётган даврда (биринчи босқич талабалари мустасно, улар учун ўқув йилининг биринчи семестр натижалари бўйича) ўзлаштириш кўрсаткичи “аъло” ҳамда “аъло ва яхши” (фанларнинг 30% гача яхши баҳо ташкил этганда) баҳоларга эга бўлиши, иқтидорли, жамоат ишларида фаол, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалардан иборат бўлиши лозим.
10. Университетда ташкил этилган Кенгаш тавсия этилган талабаларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда тавсия этилаётган талабаларнинг қуйидаги асосий кўрсаткичларини инобатга олади:
- Тегишли ўқув семестри якуни бўйича барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи “аъло” ҳамда “аъло ва яхши” (фанларнинг 30% гача яхши баҳо ташкил этганда) бўлиши;
- талабанинг олий таълим муассасаси фаолиятидаги маънавий-маърифий, жамоат ишларида ва турли йўналишлардаги фаол иштироки;
- талабанинг фан олимпиадалари (ҳалқаро ва республика) ва спорт мусобақаларидаги натижалари (совринли 1, 2, 3 - ўринлар эгаллаганлиги);
- талабанинг ташкилотчилик ва етакчилик қобилиятлари;
- талабанинг илмий ва ижодий фаолияти натижалари;
- талабанинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги;
- талабанинг соғлиғини тиклаш билан боғлиқ моддий етишмовчилиги;
- талабанинг олий таълим муассасасида белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя этиши (талабанинг олий таълим муассасасида белгиланган ички тартиб-қоидаларига риоя этмаганлиги юзасидан фақат университет ректори ёки факультет декани томонидан берилган ҳайфсан Кенгаш томонидан тавсия этилаётган талабани моддий рағбатлантиришни рад этиш учун асос сифатида қабул қилинади).
3-боб. Моддий рағбатланишга даъвогар талабаларниларнинг хужжатларини қабул қилиш тартиби
11. Моддий рағбатланишга даъвогар талаба тегишли ўқув семестри якуни бўйича ўз факультети деканатига қуйидаги хужжатларни тақдим этиши зарур:
- Тошкент давлат техника университети ректори номига ариза;
- Моддий қўллаб-қувватланишга даъвогар талабанинг анкетаси;
- “Тошкент давлат техника университетида моддий рағбатлантиришга даъвогар талабанинг ўқув семестри якуни бўйича фаолиятини баҳолаш мезонлари”га мувофиқ тўлдирилган жадвал;
- “Тошкент давлат техника университетида моддий рағбатлантиришга даъвогар талабанинг ўқув семестри якуни бўйича фаолиятини баҳолаш мезонлари”да белгиланган барча йўналишларда берилган устамани асословчи хужжатларнинг тасдиқланган нусхалари;
- Талабалар Кенгашининг тавсияномаси;
- Факультет деканининг тавсифномаси.
12. Моддий рағбатланишга даъвогар талабанинг аризаси университет талабаларни рағбатлантириш Кенгаши томонидан кўриб чиқилиши учун факультет деканати юқоридаги санаб ўтилган хужжатларни университет талабаларни рағбатлантириш Кенгашига тақдим этиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |