Тошкент давлат техника университетида талабаларни рағбатлантириш Кенгаши тўғрисида низом i-боб. Умумий қоидалар



Download 29,91 Kb.
bet1/4
Sana03.07.2022
Hajmi29,91 Kb.
#735765
  1   2   3   4
Bog'liq
Рағбатлантириш низоми (3)


ТошДТУ ректорининг
“____” ___________ 2020 йилдаги
№ _______________-сон буйруғига
1-илова


Тошкент давлат техника университетида
талабаларни рағбатлантириш Кенгаши тўғрисида
НИЗОМ



I-боб. Умумий қоидалар
1.1. Мазкур Низом Олий таълим муассасаси – Тошкент давлат техника университети (кейинги ўринларда - университет) талабаларни рағбатлантириш Кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) фаолиятини тартибга солади.
1.2. Кенгаш ушбу Низомда белгиланган мақсад-вазифаларини университет миқёсида амалга оширадиган, университетдаги ўқув семестри якуни бўйича фанларни ўзлаштираётган, иқтидорли, жамоат ишларида фаол бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларга моддий рағбатлантиришни белгилайдиган коллегиал орган ҳисобланади.
1.3. Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Университет томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида фаолият юритиш, уларда белгиланган тартиб-қоидаларга, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
1.4. Кенгаш Университетнинг коллегиал органи ҳисобланади ҳамда университетда ўқув семестри якуни бўйича фанларни ўзлаштираётган, иқтидорли, жамоат ишларида фаол бўлган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган талабаларни моддий раҳбатлантириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш жараёнида уларнинг профессионал жиҳатдан асосланганлиги, шаффофлиги ва очиқлигини таъминлайди.
1.5. Кенгаш Университет Кенгашининг қарори билан Ректор томонидан раҳбарлик қилинадиган, деканатлар, кафедра фаоллари, Университетдаги Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти аъзолари, Талабалар Кенгаши аъзолари, Университет ходимлари Касаба уюшмаси аъзолари, жамоат ташкилотлари фаоллари, юрисконсульт ва фаол талабалар орасидан тузилади.
1.6. Кенгаш фаолияти Университет раҳбарияти ҳамда Университет Кенгаши томонидан мувофиқлаштириб борилади.
1.7. Кенгашнинг тўлиқ номи:
давлат тилида кирилл ёзувида – Тошкент давлат техника университетида талабаларни рағбатлантириш Кенгаши;
давлат тилида лотин ёзувида – Toshkent davlat texnika universiteti talabalarni rag’batlantirish Kengashi.


Download 29,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish