Фқайтим= Т / Ф
Бунда: Т – товар ёки ялпи, ёки сотилган маҳсулот ҳажми, сўм;
Ф – корхонанинг йиллик ўртача асосий ишлаб чиқариш
фондларининг қиймати, сўм.
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг йиллик ўртача қиймати қуйидагича аниқланади:
Фишга туш. х и1 Фишдан чиқиш х и2
Ф = Ф1 + ——————; ————————
12 12
Бунда: Ф1 – асосий ишлаб чиқариш фондларининг йил бошидаги
қиймати, сўм;
Фишга туш.; Фишдан чиқиш. – йил мобайнида ишга туширилган
(ҳисобдан чиқарилган) асосий ишлаб
чиқариш фондлари қиймати, сўм;
и1, и2 – ишга туширилган (ҳисобдан чиқарилган) вақтдан
кейинги тўлиқ ойлар сони.
Фондлар қайтими асосий фондлардан фойдаланишни ифодаловчи муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Мамалакат бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида фондлар қайтимини ошириш халқ хўжалигининг муҳим вазифаси ҳисобланади. Фондлар қайтими кўрсаткичининг ошишига қуйидаги омиллар таъсир қилади:
Маҳсулотларнинг фондлар сиғими кўрсаткичи фондлар қийматига тескари кўрсаткич ҳисобланади. Бу ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳар бир сўмига қанча асосий фондлар тўғри келишини ифодалайди. Агар фондлар қайтими ўсиш тенденциясига эга бўлса, унда фондлар сиғими камайиб боради.
7.2.1-чизма
Фондлар қийматини оширувчи омиллар
Фондлар қайтимини оширувчи омиллар
Янги корхоналарнинг қурлиши, ускуналарни реконструкция қилиниши ва техник қайта қуролланиш натижасида ускуналар унумдорлигининг ошиши
Ускуналар ишининг сме-налилик коэффициенти-нинг ўсиши
Фойдаланиш вақти ва қувватининг ортиши
Янги ишлаб чиқариш қувватларини ўзлаштиришни тезлаштириш
Янги қабул қилин-ган реконструкция қилинган ва қайта қуролланган кор-хоналар қувват бирлиги қийматини камайтириш
қўл меќна-тини маши-налаштириш
Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни оширувчи асосий йўналишлар.
Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини халқ хўжалиги миқёсида баҳолаш қийин. Бу муаммонинг ечими маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ошишига, аҳоли истемолини тўлароқ қондирилишига, мамлакатда ускуналар бадлансининг ошишига, маҳсулот таннархининг камайишига, ишлаб чиқариш рентабиллигининг ошишига олиб келади.
Асосий фондлардан нисбатан тўлароқ фойдаланиш янги қувватларни жалб қилиш каби эҳтиёжларнинг камайишига олиб келади.
ХУЛОСА
Хуллас, асосий фондлардан самарали фойдаланиш иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим вазифаси ҳисобланган - чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошиши, рақобат шароитида маҳсулотларнинг тез реализация қилиниши билан ҳам чамбарчас боғлиқ.
Асосий фондлардан самарали фойдаланиш уларнинг самарадорлигини оширишга таъсир қилувчи интенсив ва экстенсив омиллардан қанчалик тўлиқ фойдаланилаётганлигига боғлиқ. Асосий фондлардан фойдаланишнинг экстенсив ўсиши бир томонидан календар даврда ускуналардан фойдаланиш вақтини оширишни тақозо қилса, иккинчи томондан ускуналарнинг умумий қийматида ишлаётган ускуналар ҳиссасини оширишни тақозо қилади.
Ускуналаран фойдаланиш вақтини оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилар:
Смена ўртасида бўш туриб қолишларни камайтириш мақсадида ускуналарни таъмирлаш сифатини ошириш, ўз вақтида асосий ишлаб чиқаришни ишчи кучи билан, хом-ашё билан, ёнилғи ва ярим фабиркатлар билан таъминлаб туриш;
Кун мобайнида ускуналарнинг бекор туриб қолишини қисқартириш, уларнинг ишини сменалик коэффициентини ошириш.
Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўли ортиқча ускуналар миқдорини камайтириш ва ўрнатилмаган ускуналарни ишлаб чиқаришга тезроқ жалб этиш ҳисобланади. Меҳнат воситалари катта қисмининг бекор туриши ишлаб чиқаришни ўстириш имкониятларининг қисқаришига, ускуналарнинг бекордан бекор жисмоний эскиришига ва узоқ вақт ишламасдан сақланиш натижасида уларнинг яроқсиз аҳволга келиб қолишига сабаб бўлади. Вақт ўтиши билан яхши сақланган ускуналар ҳам маънавий эскириш натижасида жисмоний эскирган ускуналар қаторига қўшилиб қолади.
Асосий фондлардан фойдаланишнинг интенсив ўсиши вақт бирлигида ускуналарнинг иш билан таъминланганлик даражасини оширишни тақозо қилади. Ускуналарнинг интенсив иш билан таъминланганлигини ошириш учун ишлаётган машина ва механизмларни модернизациялаш, улар ишининг оптимал режимини ўрнатиш лозим. Технологик жараёнларнинг оптимал режимда ишлаш ишчилар сони ва асосий фондларни кўпайтирмай туриб маҳсулот ишлаб чиқаришни оширади ва маҳсулот бирлигига сарфланадиган моддий ресурс харажатларни камайтиради.
Асосий фондардан фойдаланиш интенсивлигини ошириш қуйидагиларни талаб қилади: ишлаб чиқариш технологияларини ва меҳнат қуролларини такомиллаштириш; меҳнатни илмий ташкил этишни ва бошқаришни такомиллаштириш; ишчиларнинг профессионалиги ва билмини ошириш; ишлаб чиқариш жараёнидаги нуқсонларни бартараф қилиш.
Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўлларидан бири унинг тузилишини такомиллаштириш ҳисобланади. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг қанчалик ўсиши асосий цехларга боғлиқ ва шунинг учун уларнинг асосий фондлар умумий қийматидаги ҳиссасини ошириш лозим. Ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги асосий фондларнинг ортиши маҳсулотлар фонд сиғимининг ошишига олиб келади, лекин бевосита маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ортишига олиб келмайди. Бироқ ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг пропорционал равишда ривожланишисиз асосий цехлар тўлиқ қувват билан ишлай олмайди. Шунинг учун аосий фондларнинг оптимал ишлаб чиқариш тузилишини аниқлаш улардан фойдаланишни оширувчи асосий йўналиш ҳисобланади.
Хозирги шароитда асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини оширувчи муҳим омил - корхоналарни хусусийлаштириш ва акционерлик жамиятларига айлантиришдир. Иккала ҳолатда ҳам меҳнат жамоаси асосий фондларнинг эгасига айланади, ишлаб чиқариш воситаларини бошқариш, асосий фондларнинг ишлаб чиқариш тузилишини мустақил шакллантириш, шунингдек корхона фойдасини бошқариш имконини беради. Бу мақсадли инвестициялашни оширишга ёрдам беради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
Do'stlaringiz bilan baham: |