Тошкент давлат техника университети энергетика факултети



Download 1,91 Mb.
bet32/34
Sana20.09.2022
Hajmi1,91 Mb.
#849436
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
ЮХЖК-1

Назорат саволлари



  1. Ғиштли регенераторлар ва керамик рекуператорларни таърифлаб беринг.

  2. Металл рекуператорлар ва уларнинг ишончли ишлаш шартлари.

  3. Чўян рекуператорларни таърифлаб беринг.

  4. Нурланишли (радиацион) пўлат рекуператорларни таърифлаб беринг .



МАЪРУЗА 17
МЕТАЛЛАРНИ ҚИЗДИРИШНИНГ РАЦИОНАЛ ТЕХНОЛОГИК АСОЛАРИ. КИЗДИРИЛАЁТГАН МЕТАЛЛ ИЧИДА БЎЛАДИГАН ИССИҚЛИК ЖАРАЁНЛАРИ (ЮПКА ВА МАССИВ ЖИСМЛАР ҲАҚИДА)


Режа

  1. ЮҲҚ ларда иссиқлик алмашувини ташкил қилиш.

  2. Ички ва ташқи иссиқлик алмашуви.

  3. Юқори ҳароратли қурилмаларда иссиқлик алмашувининг ҳолатлари.

  4. Назорат саволлари



ЮҲҚ ларда иссиқлик алмашувини ташкил қилиш. Саноат печларида бир вақтнинг ўзида қатор мураккаб жараёнлар кечади: ёқилғининг ёниши ва газлаштирилиши,ишчи бўшлиқда ёниш маҳсулотларининг ҳаракатланиши, иссиқлик ва масса алмашуви жараёнлари, ишлов берилаётган материалларнинг экзотермик ёки эндотермик кимёвий ўзгаришлари билан боғлиқ бўлган жараёнлар ва ҳоказо. Бу жараёнлар ўзаро боғланган бўлиб, уларнинг барчаси биргаликда йиғинди жараёнини ташкил қилади. Буларнинг ичида иссиқлик узатиш жараёни энг муҳими ҳисобланади.
Печларда турли металл ва нометалл материаллар: кулолчилик буюмлари, боғловчи материалларнинг хом-ашёси, кимёвий хом-ашё ва бошқалар қиздирилади. Эритиш жараёнларида барча жисмлар олдин қиздирилади. Турли печларда металл буюмларнинг юзалари орқали қиздириш амалга оширилади. Бу пайтда печнинг ишчи бўшлиғида жойлаштирилган буюмлар ҳаракатсиз ҳолатда бўлиши ёки секин харакатланиши мумкин.
Иссиқлик алмашуви одатда қиздириш усулига боғлиқ бўлади. Қиздиришнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
1) технологик жараённинг тури бўйича:
а) материалнинг тузилиши ва физик-кимёвий хоссалари ўзгармайдиган ёки уларнинг ўзгариши кузатиладиган қиздириш;
б)шихта (руда, тошқол, ёқилғи ва бошқалар аралашмаси) материалларини қиздириш;
2) иссиқлик ташувчидан фойдаланиш усули бўйича:
а) ёниш маҳсулотлари билан очиқ (тўғридан-тўғри) қиздириш;
б) ёниш маҳсулотларини ёки буюмларни ажратиб қўйилган (изоляцияланган) ҳолда билвосита қиздириш;
в) оралиқ бўғиндаги иссиқлик ташувчининг мавҳум қайнаш қатламида қиздириш.
3) қиздирилаётган материалнинг аэродинамик ҳолати бўйича:
а) материалнинг ҳаракатсиз (зич) қатламида қиздириш;
б) материалнинг “мавҳум қайнаш” қатламида қиздириш;
в) муаллақ ҳолатдаги материал қатламида (уюрмали, гирдобли) қиздириш.
Печларда қиздириш очиқ усулда ва айрим ҳолларда билвосита (бирор восита ёрдамида) амалга оширилади. Очиқ қиздириш (2-1 расм) энг оддий усул ҳисобланади, унда тутун газлари қиздириладиган материал билан бевосита тўқнашади. Бу усул эритиш, қиздириш ва тоблаш печларида қўлланилади.
Тўғридан-тўғри қиздириш амалга ошириладиган печлар ўз навбатида қуйидаги турларга бўлинади: ишчи бўшлиғи катта эркин ҳажмга эга бўлган печлар, бўлакли материалларга ишлов бериш учун мўлжалланган шахтали (қудуқсимон) печлар, қайновчи қатламли печлар, циклонли ( гирдобли) печлар ва бошқалар. 2-1 а расмда ишчи бўшлиғи катта эркин ҳажмга эга бўлган печнинг схемаси тасвирланган.Қиздириладиган материал печ тубида жойлашади унинг устида эса катта эркин ҳажм бўлиб, унда ёқилғи ёқилади. Эркин ҳажмнинг мавжудлиги ёниш алангасини қиздирилаётган материалга яқинлаштириш имконини беради, бу эса жуда муҳимдир, чунки бу пайтда иссиқлик узатилиши жиддий жадаллашади. Натижада печнинг юқори унумдорлиги таъминланади, иссиқликнинг солиштирма сарфи камаяди. Бундай печларнинг ишчи бўшлиғининг ҳар бир нуқтасида тахминан бир хил ҳарорат кузатилади.

23 расм. Печларда очиқ қиздириш схемалари.
а - камерали печ; б - металл буюмларни қиздиришга мўлжалланган методик печ; в- айланувчи барабанли печ; г- шахтали печ.


Методик (режали қиздириладиган) печларда (23 расм) эса ҳарорат ўзгарувчан бўлади. Пўлат буюмларни очиқ қиздириш пайтида металл юзаси оксидланади ва у углеродсизланади. Бунинг олдини олиш учун ёқилғи ҳаво сарфи коэффициентининг кичик қийматларида, яъни  = 0,4-0,5 да ёқилади.
Талаб қилинган ҳароратлар даражасига эришиш учун ёқишга берилаётган ҳавони 8000С гача қиздирилади ёки кислород қўлланилади.. Кейинчалик чала ёниш маҳсулотлари тўла ёндирилади ва ҳавони қиздириш ёки бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
Айланувчи барабанли печларда (23 расм) эркин ҳажм печнинг ўқи бўйлаб жойлашади; бу печларда турли сочилувчан ёки бўлакли материаллар тобланади. Печнинг ички қопламаси барабан билан бирга айланиб, навбатма-навбат гоҳ қизиган газлар билан, гоҳ қиздириладиган материал билан тўқнашади, бу эса иссиқлик узатилишини жадаллаштиради.
Шахтали (қудуқсимон) печларда (23 г расм) ишчи бўшлиқ бўлакли материал қатлами билан тўлдирилади ва тутун газлари бўлакчалар ҳосил қилган каналлар орқали оқиб ўтади; бу каналларнинг кўндаланг кесими печ баландлиги бўйича бир хил эмас, шунинг учун газларнинг тезлиги доим ўзгариб туради. Тезликнинг ўзгариши оқимнинг гирдобли ҳаракатланишига ва конвектив иссиқлик узатилишининг ортишига сабаб бўлади, аммо бу ўз навбатида материал қатламининг қаршилигини оширади.
Турли хилдаги сочилувчан материаллар печларда қатламли усулда ёки мавҳум қайнаш қатламида ёки ниҳоят, муаллақ учиш ҳолатида қиздирилиши мумкин.
Майда заррачали материалларнинг “мавҳум қайнаш” қатламидаги иссиқлик алмашуви жараёнлари жуда жадал кечади. Бунинг асосий сабаби-печнинг бутун ҳажми бўйича материалнинг яхши аралашиши ва шу материалнинг ҳар бир зарраси атрофидан қиздирувчи газларнинг осон ва жадал оқиб ўтишидир. Шунинг учун қайновчи қатламли печлар металлургия ва кимё саноатида майда заррачали руда ва концентратларни ҳамда олтингугурт колчеданини тоблаш (пишириш) учун, нефтни қайта ишлаш саноатида эса нефт маҳсулотларини катализ крекинглаш учун кенг қўлланилади.
Шу билан бирга қиздиришнинг циклонли (гирдобли) усули ҳам кенг қўлланилмоқда. Бу усулда гирдобли ҳаракат амалга оширилгани учун иссиқлик алмашуви жараёнлари кескин жадаллашади ва натижада циклонли печ (1-11 расм) унумдорлигининг юқори бўлиши таъминланади. Бу усул ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида қўлланилиши учун кенг истиқболларга эга.
Материални билвосита қиздириш пайтида у тутун газларидан ажратилган (яккаланган) ҳолда бўлади ва унга иссиқлик (ажратувчи) девор орқали узатилади. Масалан, кокс батареяларида иссиқлик тутун газларидан кўмир шахтасига реторталарнинг ён деворлари орқали узатилади. Бу билан ҳавосиз муҳитда кўмирни қуруқ ҳайдаш жараёни амалга оширилади. Билвосита қиздириш печларига муфел печлари ва радиацион қувурли печлар (2-2 расм) мисол бўла олади.
Пўлат қисмларга иссиқлик билан ишлов бериш (пишириш, тоблаш, цементация)га мўлжалланган муфел печла-рида ишлов бериладиган буюмлар тутун газларидан муфел ёрдамида ажратилган бўлади.

24 расм. Печларда билвосита қиздириш схемалари.
а- муфел печи; б- радиацион қувурли печ.
Пўлат қисмлар билан тутун газларининг бевосита тўқнашиши мумкин эмас, чунки бу ҳол пўлатнинг оксидланишига ёки углеродсизланишига олиб келади. Буюмлар муфел орқали ўтади (24 а расм), муфелнинг ичи эса ҳимояловчи газ билан тўлдирилган бўлади. Иссиқлик муфел девори орқали узатилади. Радиацион қувурли печларда (24 б расм) қизиган тутун газлари радиацион (нур тарқатувчи) қувурлар орқали ўтади. Иссиқлик қувур деворлари орқали узатилади, печнинг ишчи бўшлиғи эса ҳимояловчи газ билан тўлдирилади. Умуман олганда билвосита қиздириш тўғри қиздиришга нисбатан анча мураккаб ва қимматдир.

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish