2022 йил 1 сентябрга қадар Трансформация офиси раҳбари лавозимига етакчи хорижий олий таълим муассасаларида раҳбарлик иш тажрибасига эга бўлган мутахассисни жалб этсин;
2023 йил 1 мартга қадар Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОECD)нинг Global Teaching InSights лойиҳаси тажрибасидан келиб чиқиб мактаблардаги энг илғор ўқитувчиларининг очиқ дарсларини намойиш этиш ва муҳокамасини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширсин;
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларининг 10–11-синфларида педагогик лаёқати мавжуд бўлган ўқувчи-ёшларни аниқлаб, “Ёш педагоглар синфи”ни ташкил қилсин.
3 Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:
Тошкент давлат педагогика университетининг мазкур қарорга
1-иловада қўрсатилган таълим йўналишлари бирлаштирилади ва қабул ушбу бирлаштирилган йўналишларга амалга оширилади;
ушбу бирлаштирилган таълим йўналишларининг биринчи ўқув йилида педагогик умумкасбий фанлар ва чет тиллари ўқитилади;
иккинчи ўқув йилидан бошлаб бирлаштирилган таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар қобилияти ва фанларни ўзлаштириш кўрсткичларини инобатга олган ҳолда қайта сараланади
ва алоҳида тор ихтисосликлар бўйича ўқитилади.
Тошкент давлат педагогика университети бирлаштирилаётган таълим йўналишлари бўйича ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқсин.
4 2023 йил 1 январдан бошлаб Тошкент давлат педагогика университетига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
14 декабрдаги ПҚ–60-сон ва ПҚ–61-сон қарорларида белгиланган академик, ташкилий ва молиявий мустақиллик берилсин.
5 Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов) Давлат тест маркази (М.Каримов) билан биргаликда 2023/2024 ўқув йилида тажриба-синов тариқасида Тошкент давлат педагогика университетининг 1-иловага мувофиқ бирлаштирилган “Педагогика: Ижтимоий ва гуманитар соҳа” ҳамда “Педагогика: аниқ фанлар” таълим йўналишларига қабул жараёнларини икки босқичда, жумладан биринчи босқичда – дастлабки имтиҳон шалида, иккинчи босқичда – кириш тест синовлари орқали амалга ошириш тартибини жорий этсин.
Белгилансинки, 2023/2024 ўқув йилида Тошкент давлат педагогика университетининг “Педагогика: Ижтимоий ва гуманитар соҳа” ҳамда “Педагогика: аниқ фанлар” таълим йўналишларига дастлабки имтиҳон
ва тест синовлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.
6 Қуйидагилар:
Урганч давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Урганч педагогика институти;
Наманган давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Наманган педагогика институти;
Гулистон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Янгиер педагогика институти;
Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финландия педагогика институти негизида Ўзбекистон-Финландия педагогика институти;
Андижон давлат университетининг Педагогика институти негизида Андижон педагогика институти;
Бухоро давлат университетининг Педагогика институти негизида Бухоро педагогика институти;
Термиз давлат университетининг Педагогика институти негизида Термиз педагогика институти;
Қарши давлат университетининг Педагогика институти негизида Шаҳрисабз педагогика институти;
Чирчиқ давлат педагогика институти негизида Чирчиқ давлат педагогика университети;
Жиззах давлат педагогика институти негизида Жиззах давлат педагогика университети ташкил этилсин.
7 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов) ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У.Ташкенбаев):
а) 2022 йил 1 сентябрга қадар:
педагогика олий таълим муассасалари ўқув режалари ва фан дастурларини хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда қайта кўриб чиқсин ва уларни Халқаро стандарт таълим классификатори (МСКО) талабларига мувофиқлаштирсин;
педагогика олий таълим муассасалари томонидан ўзаро келишув асосда талабаларнинг академик мобиллигини йўлга қўйиш учун уларининг дастурларини бир бирига уйғунлаштирсин;
б) 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:
умумий ўрта ва олий таълим дастурларнинг ўзаро уйғунлиги ва узлуксизлигини таъминлаш учун умумий ўрта таълим ва мактабгача таълим соҳаларида фойдаланиладиган дарсликлар ҳамда методик қўлланмаларни педагогика олий таълим муассасаларига уларнинг талабномасига мувофиқ пуллик асосида тақдим этиб борсин;
педагогика олий таълим муассасалари кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 2–4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари “4+2” тартибида, шу жумладан дарсларнинг 4 куни олий таълим муассасасида, 2 куни умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида олиб борилишини таъминласин;
в) 2023 йил 1 сентябрга қадар талабдан келиб чиқиб педагогика олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бакалавриат таълим йўналишлари учун замонавий ускуналар, жиҳозлар билан таъминланган “Технологик таълим”, “Биология”, “Кимё” ва “Физика” ўқув лабораторияларини ташкил этсин;
г) 2024 йил 1 сентябрга қадар:
педагогика олий таълим муассасаларнинг ўқув жараёнларини замонавий таълим методикаларга асосан талабаларда мустақил таълим олиш, тизимли таҳлил қилиш, ижодий фикрлаш ва амалий кўникмаларини шакллантиришга йўналтириш чораларини қўрсин;
педагогика олий таълим муассасалари ўртасида давлат якуний аттестациясини ўтказиш ва баҳолашнинг ягона тизимини жорий қилсин. Бунда, бир педагогика олий таълим муассасасининг битирувчилари ишларини бошқа педагогика олий таълим муассасаси томонидан кўриб чиқиш тартибини йўлга қўйсин;
д) ўқувчиларни зарур методик ва ўқув материаллар билан таъминлаш мақсадида махсус элктрон платформа яратсин ва уни доимий равишда электрон ўқув дастурлар ва дарсликлар, мультимедиа таълим маҳсулотлари, маърузаларининг аудио ва видео ёзувлари ва бошқа контентлар билан тўлдириб борсин;
е) ҳар йили педагогика олий таълим муассасалари мутахассислик кафедраларининг камида 10 фоиз профессор ўқитувчиларини тегишли вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан хорижий давлатларга малака ошириш ва стажировкага юбориш чораларини кўрсин.
8 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Тошкулов) Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов) билан биргаликда 2023 йил 1 январга қадар Тошкент давлат педагогика университетида турдош бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалар учун педагогик қўшимча касбий тайёрлов модулларини ишлаб чиқсин ва амалиётга киритсин.
Белгилансинки:
педагогик қўшимча касбий тайёрлов модулларида (кейинги ўринларда – модуллар) бакалавриатнинг сўнгги икки босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқитилади;
модуллар бўйича ўқитиш талабаларнинг олий таълим муассасасида таҳсил олишдан бўш бўлган вақтида тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда, манфаатдор вазирлик, идоралар ва ташкилотлар томонидан грант ажратилиши мумкин;
модулларни ўзлаштирганлик тўғрисидаги сертификатга эга шахсларга олий таълим ташкилотида ўқишни битирганидан сўнг қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан мутахассислигига оид фанлардан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.
9 Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:
педагогика олий таълим муассасалари қўшма таълим дастурларида тўлов-контракт асосида таълим олаётган ва ўтган ўқув семестрлари якунида энг юқори академик кўрсаткичларларга эга бўлган юқори курс (бакалавриат таълим йўналишларининг 3–4-курс ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчи курс) талабалари ўртасида ўтказиладиган танлов ғолибларига эгаллаган педагогик мутахассислиги бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат олий таълим, ўрта махсус ва профессионал таълим ҳамда умумий таълим муассасаларида 5 (беш) йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда хориждаги ҳамкор олий таълим муассасасида ўқитиш бўйича давлат гранти тақдим этиш тартиби жорий этилади;
Давлат бюджети ҳисобидан давлат гранти бериш харажатлари учун маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликларига ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида назарда тутилади;
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан давлат гранти бериш харажатлари учун ажратиладиган маблағлар тегишлилиги бўйича Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликларининг Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган алоҳида шахсий ғазна ҳисоб варағида кўзда тутилади.
10 Қуйидагилар:
2022–2026 йилларда Тошкент давлат педагогика университетининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича йўл харитаси 2-иловага мувофиқ;
2022–2026 йилларда педагогика олий таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича йўл харитаси 3-иловага мувофиқ;
2022–2026 йилларда педагогика олий таълим муассасаларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 4.1-4.14-иловага мувофиқ;
педагогика олий таълим муассасалари мутахассислик кафедраларини президент, ижод ва ихтисослаштирилган ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларига бириктириш жадвали 5-иловага мувофиқ.
Белгилансинки, олий таълим муассасалари бириктирилган умумий ўрта таълим мактаблари билан олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлашда яқиндан ҳамкорлик қилади, жумладан ушбу мактабларда ўқув машғулотлари ҳамда талабалар амалиётини ташкил этади, мактабларга ўқув-методик жиҳатдан ёрдам кўрсатади.
11 Педагогик таълим республика кенгаши 6-иловага мувофиқ ташкил қилинсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
педагогика олий таълим муассасалари ва миллий марказлар профессор-ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини узлуксиз ривожлантириб бориш, ўқув жараёнига хорижий мутахассислар, олимлар ва ўқитувчиларни жалб этиш ишларини ташкил этиш;
мактаб битирувчисига меҳнат бозори ва навбатдаги таълим босқичи томонидан истиқболда қўйиладиган талаблар асосида умумий ўрта таълимнинг янги мазмунини, шунингдек уларни ўқитишнинг янги методикаларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришнинг илғор хорижий тажрибаларга асосланган замонавий шакл ва услубларини жорий этиш;
ёшларни ватанга садоқат, меҳр-оқибат, масъулият, бағрикенглик руҳида тарбиялаш методикаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
педагог кадрларни тайёрлаш ва “ҳаёт давомида ўқиш” тамойили асосида узлуксиз касбий ривожлантиришга жараёнларининг илмий муаммоларига йўналтирилган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишини мувофиқлаштириш;
ўзини доимий ривожлантириш ва тадқиқотчилик малакасига эга бўлган интегратив фикрловчи педагогик кадрларни тайёрлаш орқали мактаб ўқувчиларида мустақил таълим олиш ва креатив фикрлаш кўникмаларини шакллантириш;
педагогик таълим мазмуни ва янги методикалар бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш, улар асосида педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишнинг Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти – Педагогика олий таълим муассасалари – Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларидан иборат яхлит муҳитини яратиш;
мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича соҳадаги муаммоларни ўрганиш ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилиш ҳамда натижаларидан келиб чиқиб тавсиялар ишлаб чиқиш.
Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари Педагогик таълим республика кенгашига ҳар томонлама кўмаклашсин.
12 Эл-юрт умиди» жамғармаси (Бекмуродов) 2023 йилидан бошлаб педагогика соҳаси бўйича нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида бакалавриат, магистратура, докторантура дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш учун “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари ҳисобидан ҳар йили педагог кадрлар учун алоҳида квота ажратилишини таъминласин.
13 Мактаб директорларининг (ушбу лавозимга номзодларнинг) бошқарув соҳаси бўйича билими ва кўникмаларини синовдан ўтказиш
ва баҳолаш жараёнларини ташкил қилиш учун Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти тузилмасида “Мактаб директорларининг билим даражаси
ва касб маҳоратини баҳолаш маркази” ташкил қилинсин.
Белгилаб қуйилсинки:
касбий сертификатлашга доир синовларидан ўтказганлик учун талабгорлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади;
йиғимнинг 10 фоизи Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадига ўтказилади, қолган 90 фоизи Миллий-тадқиқот институтига йўналтирилади.
14 2023 йил 1 январдан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг Ўқув тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси методистлари штат бирликлари ҳисобидан тегишли ҳудудий Педагогика маркази тузилмасида Методик хизмат бўлимлари ташкил этилсин.
Белгинлансинки:
Методик хизмат бўлимлари фаолияти Республика таълим маркази томонидан мувофиқлаштирилади ҳамда бўлимларнинг раҳбарларини ишга қабул қилиш Республика таълим маркази билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
Методик хизмат бўлими томонидан Миллий ўқув дастури асосида яратилган методик маҳсулотлардан фойдаланиш ва уларни ўқитиш методикалари ҳамда таълим сифатини оширишга доир мавзулар юзасидан ўқитувчиларнинг малакасини ошириш курслари Республика таълим маркази томонидан ишлаб чиқилган махсус дастур асосида ташкил этилади;
Методик хизмат бўлими ходимларининг малакасини доимий ошириб бориш, улар учун кўрсатма материаллар Республика таълим маркази зиммасига юклатилади.
“Методик хизмат” бўлимларининг туман ва шаҳарларда ташкил этиладиган сайёр ўқувлари учун зарур бўладиган маблағлар Миллий марказларга ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади.
15 Белгилаб қўйилсинки:
мазкур қарорнинг 7-бандида ташкил этилиши назарда тутилган педагогика институтлари ва университетлари (кейинги ўринларда –Педагогика институтлари ва университетлари) Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда шахсий ғазна ҳисоб варақларига эга бўлади;
Педагогика институтлари ва университетлари юридик шахс сифатида ташкил этилади, давлат олий таълим муассасалари ҳисобланади ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида фаолият юритади;
Педагогика институтлари ва университетларида ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади;
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Урганч давлат университети, Наманган давлат университети, Гулистон давлат университетининг педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари
ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади ҳамда ушбу бакалавриат таълим йўналиши ва унинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган талабалар ўқишни битиргунларига қадар тегишли Университетларда таълим жараёнини давом эттирадилар;
Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финландия педагогика институти, Андижон давлат университетининг Педагогика институти, Бухоро давлат университетининг Педагогика институти, Термиз давлат университетининг Педагогика институти, Қарши давлат университетининг Педагогика институти, Чирчиқ давлат педагогика институти, Жиззах давлат педагогика институтида таҳсил олаётган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича тегишлилиги бўйича Педагогика институтлари ва университетларида ўқишни давом эттиради ҳамда уларга ўқиш якуни бўйича Педагогика институтлари ва университетлари дипломи берилади;
Педагогика институтлари ва университетларига талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул қилиш сони ҳар йили белгиланган тартибда реал эҳтиёждан келиб чиқиб, Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги тақдимномасига асосан тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;
Янгидан ташкил этилаётган Урганч, Наманган ва Янгиер педагогика институтлари дастлабки фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан жорий таъмирлаш ва зарур жиҳозларни харид қилиш ишлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
16 Белгилансинки:
Урганч давлат университетининг Урганч шаҳар, Гурлан кўчасида жойлашган бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди ҳамда мавжуд барча жиҳозлари билан биргаликда Урганч педагогика институтига;
Наманган давлат университетининг Наманган шаҳар, “Шарқ тонги” МФЙ, Уйчи кўчаси, 316-уй ва “Ҳақиқат” МФЙ, Бобур Шоҳ кўчаси, 81-уй манзилларида жойлашган бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди ҳамда мавжуд барча жиҳозлари билан биргаликда Наманган педагогика институтига;
Гулистон давлат университетининг Янгиер шаҳар, Шодлик маҳалласи, Янгибоғ кўчасида жойлашган бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди ҳамда мавжуд барча жиҳозлари билан биргаликда Янгиер педагогика институтига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.
17 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик
ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
18 Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига
7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
19 Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул
ва шахсий жавобгар этиб олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов, халқ таълими вазири Б.О. Саидов ҳамда мактабгача таълим вазири А.В. Шин белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти
|
|
Ш. Мирзиёев
|
Do'stlaringiz bilan baham: |