Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи 16


«Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистонда педагогик фикрлар



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/56
Sana07.03.2022
Hajmi1,61 Mb.
#486082
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   56
Bog'liq
Utebayev

«Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистонда педагогик фикрлар 
тараққиѐтининг таълим самарадорлигини оширишга таъсири» 
деб 
номланган тўртинчи бобда Қорақалпоғистонда XX аср иккинчи ярми XXI аср 
бошидаги таълим-тарбиявий фикрлар ривожланиши аниқлаштирилган ва 
тажриба-синов ишлари, истиқболдаги йўналишлари ишлаб чиқилган. 
Тажриба-синов ишларига Нукус давлат педагогика институти 120 нафар, 
Қорақалпоқ давлат университети 110 нафар, Тошкент давлат аграр 
университети Нукус филиали 52 нафар, Ўзбекистон давлат санъат ва 
маданият институтининг Нукус филиали 32 нафар, Тошкент ахборот 
технологиялари университети Нукус филиали 42 нафар талабалар ва 
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим ходимларини қайта тайѐрлаш ва 
уларнинг малакасини ошириш институтининг 51 нафар тингловчилари, 
Нукус педагогика коллежининг 24 нафар ўқувчилари жалб этилган.
Тажриба-синов ишларини олиб бориш педагог ўқитувчилар ҳамда 
талабалар ўртасида қуйидаги мазмунда анкета сўровлари, савол-жавоб 
ишлари олиб борилди: 
Қорақалпоғистонда мактаб ва маориф тизими қандай шаклланган ҳамда 
қандай кўринишга ва мазмунга эга бўлган? Уларнинг қайси жиҳатлари 
бугунги таълим тизимида сақланиб қолган? 
Қорақалпоғистонда мактабгача тарбия муассасаларининг шаклланиш 
тарихи ҳақида нималарни биласиз? 
Қорақалпоғистонда мактабдан ташқари тарбия муассасаларининг 
шаклланиш ва ривожланиш тарихи ҳақида қандай маълумотларга эгасиз? 
Қорақалпоғистондаги дастлабки педагогик билим юртлари ва 
техникумлар ҳақида нималарни биласиз? 
Қорақалпоқ жадид-маърифатпарварларидан кимларни биласиз? Улар 
илгари сурган ғояларнинг мазмуни ва моҳияти нималардан иборат эди?
Сиз таҳсил олаѐтган ўқув муассасаси институт, университет, педагогика 
коллежининг ташкил этилиши ва ривожланиши тарихи ҳақида нималарни 
биласиз? 
Репрессия даврига қайси йиллар киради? Репрессия қурбонлари бўлган 
ўқитувчилар ва педагог олимлардан кимларни биласиз? 


21 
Ж.Урумбаев ва У.Алеуовларнинг илмий-педагогик фаолияти ҳақида 
қандай тушунчаларга эгасиз? Узлуксиз таълим тизимида улардан 
фойдаланиш мумкинми? 
Қорақалпоғистон ўз суверенитетига эга бўлгандан кейинги йилларда 
илмий тадқиқот ишлари олиб борган ѐш педагог олимлардан кимларни 
биласиз? Уларнинг илмий ижоди нималардан иборат ва берилган илмий-
методик тавсияларидан бугунги кун таълим-тарбия жараѐнида қай даражада 
фойдаланилмоқда? Шахсий фикрингиз. 
Респондент-ўқитувчилар, талабалар ва ўқувчилардан олинган жавоблар 
таҳлили натижалари қуйидаги хулосаларга келиш имконини берди: муаммо 
юзасидан талабалар ва ўқувчиларнинг билим даражалари ва тушунчалари 
етарли эмас; муаммонинг долзарблигини ва бугунги таълим-тарбия 
самарадорлигини оширишдаги аҳамиятини англатади; педагог-ўқитувчилар 
муаммо юзасидан маълум илмий-методик тавсияларга муҳтож; таълим-
тарбия жараѐнининг миллий асосини яратишда, таълим тамойиллари ва 
тарбия қоидаларига риоя этишда педагогик фикрларнинг тарихий 
тараққиѐтини билиш қулай омил эканлиги ҳақида тўлиқ билимга эга эмаслар
муаммо юзасидан талабаларда ва ўқувчиларда рағбат уйғотиш уларнинг 
халқимиз тарихи, таълим-тарбияга оид фикрларини ўрганишга бўлган 
интилишларини ошириш, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини 
шакллантиришда тўлиқ фойдалана олмайдилар; истиқлол йилларида 
педагогик йўналишда олиб борилаѐтган илмий тадқиқотлар натижалари ва 
янгиликларидан педагог-ўқитувчиларнинг ўз фаолиятларида кенг, ижодий 
фойдаланмасликлари, лекин бундай истак-хоҳишларининг борлиги намоѐн 
бўлди. 
Ўтказилган савол-жавоблар қуйидаги натижаларни кўрсатди.(2-жадвал). 

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish