Toshkent davlat pedagogika universiteti tabiiy fanlar fakulteti


ГЕОГРАФИЯ ТАЪЛИМИДА ИҚТИСОДИЙ ГЕОГРАФИК БИЛИМЛАР



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/183
Sana01.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#624787
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   183
Bog'liq
50996 ТДПУ-ТЎПЛАМ -14.04.2020 (7)

 
ГЕОГРАФИЯ ТАЪЛИМИДА ИҚТИСОДИЙ ГЕОГРАФИК БИЛИМЛАР 
БЕРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
Сафарова Н.И. (ТДПУ) 
 
Мавжуд фанлар тизимида ўз ўрнига эга бўлган география фани 
шаклланишида кўп асрлик ривожланиш йўлини босиб ўтганганлиги 
барчамизга маълум. Даврлар давомида фаннинг тадқиқот объектига хос 
асосий тушунчалари илмий жиҳатдан таҳлил этилган. Унинг таркибий 
қисмларидан бири ҳисобланган иқтисодий географиянинг муҳим категория ва 
қонуниятлар асосан ўтган асрда тадқиқ этилган ва фанга киритилган. 
Ишлаб чиқариш тармоқлари орасида янги соҳа – саноатнинг пайдо 
бўлиши жаҳон иқтисодиётининг шаклланишига туртки бўлганлиги 
барчамизга маълум. Ушбу инқилобий ўзгаришлар географик фанлар 
тизимида ишлаб чиқариш кучларининг ҳудудий жойлашув масалаларини 
ўрганувчи иқтисодий географиянинг юзага келишига сабабчи бўлди.
“Иқтисодий география” тушунчаси биринчи маротаба фанга 
М.Ломоносов томонидан 1760 йил киритилган бўлсада, илмий доираларда
ХIХ асрнинг охирларига келибгина кенг қўлланила бошланди. Мазкур фан 
турли давлатлар ва минтақалар иқтисодиётининг ривожланишининг ҳудудий 
тафоввутларини ўз тадқиқот предмети сифатида ўргана бошлади. 
Постиндустриал ишлаб чиқариш муносабатларининг юзага келиши билан 
инсонлар ҳаёт тарзи ташкил этилишининг ҳудудий шакллари ва жараёнларини 
ўрганувчи ижтимоий география ривожлана бошлади.
“Инсон-табиат-хўжалик-атроф муҳит” тизимида юзага келган 
муаммоларни ҳамкорликда ўрганиш асосида географиянинг юқорида санаб 
ўтилган икки йўналиши интеграцияси юзага келди. Бунинг натижасида 1970-
йиллардан бошлаб география фанлар тизимининг муҳим таркибий қисми 
бўлган ижтимоий-иқтисодий география шаклланди. Ушбу йўналиш фанлари 
жамиятни ҳудудий ташкил қилиш жараёни, унинг кўринишлари ҳамда
шакллари 
билан 
боғлиқ 
қонуниятларни 
маҳаллий, 
минтақавий, 
минтақалараро, умумбашарий доираларда тадқиқ қилади. 
Юқорида кўрсатиб ўтилган тизимнинг асосий элементлари хисобланган 
табиий муҳит ҳамда унда шаклланган жамият муаммоларини мажмуавий 
тарзда тадқиқ қилиши географиянинг ўзига хослигини кўрсатиб беради. 
Географик маконда юз берадиган табиат ва жамиятнинг ўзаро муносабатлари 
таъсирида табиий ва иқтисодий географик қонуниятлар кесишуви ҳам юз 
беради. Бу ҳолат ўз навбатида турли тармоқларга ажралса-да, ўрганилаётган 
географик жараёнлар тахлилини олиб боришда ҳар икки йўналишга хос 


230 
билимлардан фойдаланиш кўзланган мақсадга эришишда асос бўлиб хизмат 
қилади.
Ҳеч кимга сир эмаски, умумтаълим ўқув масканларида география 
бўйича билим беришда унинг ҳам табиий ҳам иқтисодий тармоқлари фанлари 
ўқитилиб келинади. Бошланғич синфларнинг “Атрофимиздаги олам” ҳамда 
“Табиатшунослик” дарсларида ўқувчиларга илк географик тушунчалар 
сингдирила бошланади. V,VI ва VII синф географияси умумийликдан 
хусусийликка тамойили остида жаҳон, ўз жойлашган минтақамиз ва 
Ўзбекистон Республикасига хос табиий географик хусусиятлар ҳақида 
мавзулардан иборат бўлса, кейинги икки синф учун ушбу фан юртимиз ва 
жаҳон 
давлатлари 
ижтимоий-иқтисодий 
тараққиётининг 
ҳудудий 
ривожланиш масалаларини тадқиқ этади. Х синф географияси эса қуйи 
синфларда ўтилган билимларни умумлаштирган холда табиий, иқтисодий 
ҳамда сиёсий географик жараёнлар ҳақида чуқурроқ билим беради.
Жаҳон таълим стандартларига жавоб берувчи, ҳар томонлама пухта 
билимга эга, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш замонавий таълим 
тизимимизнинг асосий вазифаси эканлигини барчамиз яхши биламиз. Сўнгги 
йилларда барча босқичлардаги республика таълим муассасаларида ушбу 
мақсадга эришиш йўлида бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Хорижий 
тажрибалар тадқиқи асосида тайёрланган, замон талабига жавоб берадиган 
дарсликлар яратиш, таълим муассасалари моддий-техник базасини яхшилаш 
шулар жумласидандир. Ўзбекистон Респубикаси халқ таълим вазирлиги 
таасарруфидаги Республика таълим маркази томонидан тайёрланган “Умумий 
ўрта таълимнинг география фани миллий ўқув дастури ” айнан мактабларда 
география фанлари бўйича талаб компетенцияларини тавсия этган. Ишлаб 
чиқилган мазкур дастур I-Х синф ўқувчилари ўзлаштириши зарур бўлган 9 та 
банддан иборат илмий хабардорлик ва 4 та амалий компетенцияларда
кўрсатиб берилган.
Мазкур ўқув дастури доирасида иқтисодий ва ижтимоий географик 
билимлар беришда эътибор қаратилиши зарур бўлган ҳолатлар “Аҳоли ва 
демографик жараёнлар”, “Инсон хўжалик фаолияти”, “Геосиёсий тизим ва 
жараёнлар” каби илмий хабардорлик компетенцияларида ўз аксини топган. 
Мазкур компетенциялар доирасида ўқувчиларга бериладиган иқтисодий-
ижтимоий географик билимлар фақат VIII, IX ва қисман Х синфда эмас, балки 
кичик синфларда ҳам ёш имкониятларидан келиб чиқиб сингдириб борилиши 
назарда тутилган. Турли илмий манбаалар ва хорижий тажрибаларга эътибор 
қаратиш жараёнида иқтисодий-ижтимоий географик билимлар беришда 
қуйидагиларга катта эътибор қаратиш зарур: 
1. География фани икки мустақил тармоққа ажралса-да, ҳар икки 
йўналиш бўйича географик билимлар беришда уларнинг интеграциясига катта 
эътибор қаратиш керак. Мактаб географияси ривожида катта хисса қўшган 
олим – В.П.Максаковский фикрича, географик қобиқнинг табиий ва ижтимоий 
қатламларини тадқиқ қиладиган география тармоқлари бир-бирини инкор 
қилмаслиги, балки ўзаро алоқадорликда ривожланиши зарур. 


231 
2. Замонавий таълим талаблари асосида педагогик технологияларни дарс 
жараёнига жалб этиш. Иқтисодий-ижтимоий географик билимлар беришда 
унинг мазмунидан келиб чиққан холда фойдаланиладиган усул ва 
технологияларни ўзлаштириш устида иш олиб бориш зарур. Россия география 
таълими ресурслари билан танишиш асносида ушбу давлатда катта синфлар 
география фанлари ўзлаштирилишида лойиҳа технологияси ёки 
тадқиқотчилик фаолиятини ташкил этиш, шахсга йўналтирилган комуникатив 
таълим кабилардан кенг фойдаланилаётганини кўриш мумкин.
3. Талаб доирасидан (белгиланган хажм) келиб чиққан холда мактаб 
дарсликларига қўшимча тарзда мавзуларни очиб беришда кенг ёрдам берувчи 
материаллар жамланган услубий қўлланмалар, маълумотномалар тайёрлаш. 
Ҳар бир мавзу ёритилиш жараёнида талаб этилувчи дарсликларда 
ёритилмаган қўшимча маълумотлардан фойдаланиш орқали дарс мазмунини 
бойитишга эришилади.
4. Карта географиянинг иккинчи тили эканлигини эътиборга олган ҳолда 
мактаб атласлари сифатини оширишга эришиш. Бу жараёнда нафақат 
ўқувчиларни мактаб атласлари ёрдамида керакли географик билимларга эга 
бўлишлари таъминланади. Балки шу билан бирга юқоридаги таклифда айтиб 
ўтилганидек, шахс географик саводхонлигининг ортишида катта ёрдам 
беради. 
5. Дарс жараёнида интернет ресурсларидан кенг фойдаланиш. Ҳозирги 
кунда интернет сайтларда катта миқдорда турли мазмундаги материаллар 
мавжудлигини барчамиз яхши биламиз. Ҳозирги ўқувчиларнинг компьютер 
саводхонлик даражаси баъзи холларда биз устозларникидан-да юқорилигини 
хисобга олган холда қисқа ва мазмунли видео роликлар архивини 
шакллантириш керак бўлади. Шу билан бирга ишончли интернет 
манбааларидан 
иқтисодий-ижтимоий 
географиянинг 
динамиклик 
хусусиятидан келиб чиқиб янги статистик маълумотларни топиш ҳам катта 
аҳамиятга эга. 
Юқоридаги таклифлар менинг шахсий кузатишларим натижалари 
эканлигини таъкидлаган холда география дарсларида мавзулар мазмунидан 
келиб чиққан холда замон талабларига жавоб берадиган иқтисодий-ижтимоий 
географик билимлар беришда ўқитувчи маҳорати ва унинг билим савияси 
катта роль ўйнайди деб ҳисоблайман.

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish