Toshkent davlat pedagogika universiteti tabiiy fanlar fakulteti



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/183
Sana01.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#624787
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   183
Bog'liq
50996 ТДПУ-ТЎПЛАМ -14.04.2020 (7)

Фойдаланилган адабиётлар
1. Воронин И. В. Эффективность профориентационных занятий с подростками 
// Педагогические технологии. – 2008. - № 1. – с. 71-77.
2. Галлимулина Ф. Редкие профессии: Классный час по профильной 
подготовке // ИД «Первое сентября» Классное руководство и воспитание 
школьников. - 2008. - № 12. - С. 27-36.
3. Гапоненко А. В. Диагностика готовности старшеклассников к 
профессиональному самоопределению // Школа и производство. - 2006. - № 3. 
– с. 10.
4. Жадан И. Г. Проектирование и реализация системы профессионального 
самоопределения школьника // Профильная школа. - 2008. - № 5. - С. 40-44.
 
ЛАНДШАФТЛАРНИНГ ГЕОКИМЁВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ БИЛАН 
БОҒЛАНГАН ЭНДЕМИК КАСАЛЛИКЛАР 
Қўзибоева О.М., Расулов Э. (ҚўқонДПИ) 
Ландшафтлар географик қобиқнинг айрим участкалари боғлиқ уларда 
қуёш энергияси таъсирида атмосфера, гидросфера ве литосферадаги кимиёвий 
элементларнинг миграцияси амалга ошади. Ҳар бир элементлар геохимик 
ландшафтнинг ҳамма жойида унинг компонентлари – тоғ жинслари, 
тупроқлар, ўсимликлар ва ҳайвонлар ўртасида доимий геохимик нисбат 
сақланади, кимёвий элементларнинг ўзига хос мигратциясининг типи 
шаклланади. 
Ландшафтлар геохимиясини вужудга келиши ва ривожланишида В.И. 
Вернадидский, А.Ф. Ферсман, А.П. Виноградов, Б.Б. Полинов, А.И. Перелман, 
М.А. Глазовская, В.В. Доброволский, В.В. Ковалский ва бошқаларнинг 
ишлари муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ҳозирги вақтда МДҲ ҳудудидаги кўпгина 
ландшафтларнинг геохимик хусисиятлари ўрганилди. Бу текширишларда 
турли табиий-географик зоналарда жойлашган ландшафтларда кимёвий 
элементларнинг миграцияси ўзига хослиги аниқланди. Масалан, чўл 
ландшафтларида 
ўсимликлар 
сийрак 
ва 
тирик 
мавжудотларнинг 
элементларини сувли миграцияга таъсири кучсиз ифодаланган. Бу 
ландшафтларда элементларнинг меҳаник миграцияси асосий ролни ўйнайди. 


243 
Қуруқ иқлим шароитида буғланиш кучли. Қаерда ер ости сувлари ер юзига 
яқин жойлашган бўлса, улар тупроқни шўрлаштириб, шорхокларни ҳосил 
қилади. “Натрийли ландшафтлар” кўп учрайди. Рудали фойдали 
қазилмаларнинг яқинларидан ўзига хос геохимик аномалия ҳосил бўлади. Бу 
раёнларда қўрғошин, симоб, сурма, селен, никел, молибден, бор каби 
элементларнинг кўп тўпланишидан ҳайвонларда ва одамларда турли эндемик 
касалликлар келиб чиқиши аниқланган.
Эндемик касалликларнинг ҳосил бўлишини ўрганишда ландшафтларни 
антропогенетик факторлар таъсирида ўзгариш даражасини ҳам ҳисобга олиш 
зарур. Чунки, инсон таъсирида элементларнинг ландшафтдаги миграцияси 
ўзгариши мумкин. Ерларни суғориш, кўп йиллар давомида бир хил экин экиш, 
минерал ўғитлардан ортиқча фойдаланиш, ҳосилдорликни ошиши ва 
бошқалар тупроқдаги кўпгина макро ва микроелементларнинг миқдорини 
камайишига ҳамда айримларини кўпайишига олиб келиб ландшафтларнинг 
геохимик хусусиятлари ўзгаришларини келтириб чиқаради. Тупроққа кўплаб 
минера ўғитлар солиш, суғориш ундаги минерал моддаларнинг ҳаракатчан 
шаклларини камайишига олиб келади. Бунинг натижасида ўсимликлар 
тупроқда мавжуд бўлган минерал моддаларни ўзлаштира олмайдилар.
Тупроқ 
эритмасида 
микроелементларнинг 
консентрациясининг 
кўпайиши ўсимликлар томонидан микроэлементларни ўзлаштиришни 
қийинлаштиради.
Ландшафтларнинг геохимик хусусиятларини ўрганиш қуйидаги 
омиллар билан амалга ошириш мумкин. Турли геохимик ландшафтларнинг 
тупроқлари, сувлари ва уларда етиштирилган озуқа экинларининг кимёвий 
таркиби ўрганилиб, бу ландшафтларнинг геохимик хусусиятлари тўғрисида 
конкрет мағлумотлар олинади. 
Ўзбекистон жумладан, Фарғона водийсининг ландшафтларини 
геохимик хусусиятларини ўрганишда В.В Ковалский, М.А.Риш, Р.А.Даминов, 
Д.В.Абдуллаев, С.А.Мағсумов, Ю.А.Потатуева ва бошқаларнинг ишлари 
муҳим аҳамиятга эга. Бу текширишларда Фарғона водийси сулфат, молибден, 
бор, стронций, кўп, йод, мис, кобальт, руҳ нисбатан кам бўлган биохимик 
провинцияга 
киритилган. 
Бу 
маълумотлар 
Фарғона 
водийсидаги 
ландшафтларнинг геохимик хусусиятлари тўғрисида умумий хулосалар 
чиқаришга ёрдам беради холос. 
КЛГСнинг юқори жойлашган каскад гуруҳи геохимик жиҳатдан 
автоном бўлади; моддалар оқими фақат атмосферадан келади. КЛГС қуйи 
звенолари, масалан ёнбағирлар ва пастқамликдагилар геохимик жиҳатдан 
бўйсунувчи ёки гетероном ЭЛГСлардир; улар атмосферадан ташқари юза ва 
ер ости сувлари орқали юқори гипсометрик юзадаги ЭЛГСлар “ташлаб” 
юборган моддаларни ҳам олади. Шунинг учун геохимик автоном ЭЛГСлар 
гетероном ЭЛГСларга нисбатан барқарордир. 
Шундай қилиб, каскадли ландшафт геохимик системаларнинг қуйи 
звенолари кишиларнинг хўжалик фаолияти натижасида ҳосил бўлган техноген 


244 
моддаларнинг тўпланишидан ҳам энг кўп ифлосланадиган геохимик 
ландшафтлар ҳисобланади.
 
Ҳар қандай минтақа ёки ҳудудларни нозогеографик жиҳатдан 
баҳолашда касаллик гуруҳлари ва турлари билан бир қаторда аҳолининг 
умумий касалланиш кўрсаткичлари ҳам батафсил таҳлил этилади. Сўнгги 
йилларда республикамиз ҳудудларида экологик вазиятнинг ёмонлашуви, 
аҳоли ижтимоий таъминотидаги ўзгаришлар ва шу каби қатор сабаблар 
оқибатида аҳолиниш умумий касалланиши ортиб борган. Масалан, агар 1998 
йилда ҳар 10 минг кишига аҳолининг касалланиши 4035,8 кишини ташкил 
этган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 4680,4 кишига етган. 
Асосий касаллик гуруҳлари бўйича аҳолининг касалланиши таҳлил 
қилинганда кўпгина касаллик гуруҳлари салмоғининг бирмунча ортиб 
бораётганлиги аниқланди. Чунончи, қон айланиш, овқат ҳазм қилиш, қон ва 
қон ҳосил қилувчи аъзолар касалликларининг ортиб бораётганлиги бугунги 
кунда ташвишга қолдирмокда Ушбу хасталиклар билан оғриш нафакат 
Ўзбекистонда, қолаверса, бутун ер шари аҳолиси орасида энг кўп учрайдиган 
касалликлар қаторига киради. Аммо, айрим гуруҳ (асаб ва сезги аъзолар, руҳий 
бузилишлар) хасталиклари салмоғи анча камайиб бормоқда. 
Ҳозирги вақтда эндокрин касалликлар (қандли диабет, қалқонсимон без 
хасталиклари, модда алмашинуви бузилишидан юзага келувчи касалликлар) 
аҳоли орасида тобора ортиб бормоқда. 1998 йилда бундай касалликлар билан 
касалланиш ҳар 10 минг аҳолига 208,9 кишини ёки аҳоли жами 
касалланишининг 5,23 фоизини ташкил қилган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 
285,7 кишига, яъни жами аҳоли касалланишининг 6,21 фоизини ташкил 
килган. Яна шуни эслатиш лозимки, мамлакатимизнинг айрим тоғли 
минтақалари аҳолиси орасида баъзи ички секретсия безлари фаолиятининг 
бузилиши билан боғлиқ касалликлар, жумладан, эндемик буқоқ касаллиги ҳам 
кенг тарқалган. Бундай нозогеографик вазият айниқса Қўқон шаҳри ва унга 
ёндош ҳудудларда кўпроқ кўзга ташланади. Мазкур касалликнинг асосий 
сабаби аҳоли ичимлик суви таркибида йод моддасининг етарли миқдорда 
бўлмаслигидир. Шу хусусда маҳаллий олимларимиздан Р.Қ.Исломбековнинг 
хизматлари бениҳоя катта. Олим касалликнинг келтириб чиқарувчи шарт-
шароитлар ва даволаш борасида самарали ишлар олиб борган. 
Маълумотлардан кўриниб турибдики, қон ва қон хосил қилувчи аъзолар, 
қон айланиш, овқат ҳазм қилиш, сийдик-айирув, суяк-мускул тизими, туғруқ 
ва туғруқдан кейинги асоратлар билан алоқадор касалликлар кўзга кўринарли 
даражада ортиб борган. Фақатгина айрим касаллик гуруҳларигина (Хавфли 
ўсма, юқумли-паразитар, тери ва тери ости тизими ва х-к.) бироз камайган. 
Аҳоли касалланиши мамлакат вилоят ва шаҳарлари доирасида бирмунча 
ортиб бормоқда. Айниқса Навоий, Хоразм, Бухоро вилоятлари ва Тошкент 
шаҳрида бу ҳол яққол сезилади. Аҳолининг касалланиш кўрсаткичларини 
таҳлил этиш асосида ҳудудлар БМИда бир неча гуруҳларга ажратилди. 
Ўрганишлар шуни кўрсатадики, 1999 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда энг 


245 
салбий натижалар Навоий вилоятида кузатилди, Жиззах, Сурхондарё, Хоразм 
вилоятларида эса ушбу йилларда аҳоли касалланиши бирмунча камайган. 
Ўзбекистон шароитида кўпроқ овқат хазм қилиш аъзолари (ошқозон, 
йўғон ва тўғри ичак), кўкрак бези фаолияти билан боғлиқ рак шакллари аҳоли 
орасида кенг таркалган. Чунончи, агар мамлакатимизда бундай хасталиклар 
билан касалланиш миқдори 1991 йилда ҳар 100 минг кишига нисбатан 76,2 
ташкил қилган бўлса, 2018 йилда улар бирмунча камайган (67,7). Ҳавфли ўсма 
касалликлари энг кўп учрайдиган ҳудудлар Тошкент шаҳри (126,2), Андижон 
(72,4), Тошкент (72,2) ва Бухоро (70,8) вилоятлари ҳисобланади. Қолган 
вилоятларда эса бу кўрсаткичлар республика даражасидан анча паст. Айниқса, 
йирик саноат ва аҳоли ўта тиғиз жойлашган шаҳарларда, шунингдек, тоғ-қон 
саноати ривожланган ҳудудларда бу ҳол янада сезиларлидир.

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish