Қашқадарё воҳаси тоғолди - тоғ минтақасида (Шахрисабз тумани
мисолида) қорамолларни гельминтлар билан зарарланиши ҳақидаги
маълумотлар (ТГЁ - тўлиқ гельминтологик ёриш усули)
Гельминт тури
Текширил-
ган
қорамол
сони
Қорамолларни гельминтлар
билан зарарланиш даражаси
Сони %
Паразитлик
қиладиган органи
1. Thysaniezia giardia
(Moniez, 1879)
12
1
8,3
Ингичка ичакда
226
2. Taeniarhynchus
saginatus (Goeze,1782)
larvae
12
1
8,3
Паразитнинг личин-
каси - цистицерк
(финна) қорамол
гўшти ичида
3. Echinococcus
granulosus (Batsch, 1786)
larvae
12
6
50,0
Жигар, ўпка ва бош-
қа ички органларда
4. Fasciola hepatica L.,
1758
12
5
46,7
Жигар тўқималари,
ўт йўллари ва ўт
халтасида
5. Fasciola gigantica
(Cobbold, 1856)
12
4
33,4
Жигар тўқималари,
ўт йўллари ва ўт
халтасида
6. Dicrocoelium
dendriticum (Rudolphi,
1819)
12
3
25,0
Жигар тўқималари,
ўт йўллари ва ўт
халтасида
7. Trichocephalus skrjabini
(Baskakov, 1924)
12
3
25,0
Йўғон ичак ва асо-
сан кўр ичакда
8. Bunostomum
phlebotomum (Railliet,
1900)
12
1
8,3
Ингичка ва йўғон
ичакда
9. Chabertia ovina
(Fabricius, 1788)
12
1
8,3
Йўғон ичакда
10. Oesophagostomum
venulosum (Rudolphi,
1809)
12
3
25,0
Йўғон ичакда,
баъзан ингичка
ичакда
11. O. radiatum (Rudolphi,
1803)
12
1
8,3
Йўғон ичакда,
баъзан ингичка
ичакда
12. Marshallagia marshalli
(Ransom, 1907)
12
1
8,3
Ширдон, баъзан
ингичка ичакда
13. Nematodirus
abnormalis (May, 1920)
12
1
8,3
Ингичка ичакда
14. Ostertagia ostertagi
(Stiles, 1892)
12
1
8,3
Ширдон ва ингичка
ичакда
15. Gongylonema
pulchrum (Molin, 1857)
12
6
50,0
Қизилўнгачда
227
16. Onchocerca lienalis
(Stiles, 1892)
12
1
8,3
Тери остида,
пайларда ва талоқ
пардаси остида
17. Setaria labiatopapillosa
(Alessandrini, 1848)
12
1
8,3
Қорин бўшлиғида
18. Stephanofilaria stilesi
(Chitwood, 1934)
12
4
33,4
Қорин териси,
қулоқ супраси ички
томонининг ўрта
қисмида
19. Thelazia gulosa
(Railliet et Henry, 1910)
12
3
25,0 Кўз ёш каналларида
Тўлиқ гельминтологик ёриб кўриш усули билан текширилган 12 бош
қорамоллардан 11 таси у ёки бу турдаги гельминт тури билан зараланганлиги
аниқланда, яъни текширилган ҳайвонларнинг умумий зарарланиши 90,2 % ни
ташкил этади.
Қорамоллар гельминтлари фаунаси структурасининг таҳлили шуни
кўрсатадики, цестодалар (Cestoda) синфи, бизнинг тадқиқотларимиз
маълумотларига кўра, Cyclophyllida туркумининг Anoplocephalidae ва
Taeniidae оилаларига мансуб бўлган 3 тур (Thysaniezia giardia, Taeniarhynchus
saginatus (larvae) ва Echinococcus granulosus (larvae) ни бириктиради.
Бунда қорамолларни цестодалар билан умумий зарарланиши 58,3 % ни
ва цестодаларнинг айрим турлари билан зарарланиши эса 8,3 дан 50,0 % гача
бориши аниқланди.
Сўрғичлилар (Trematoda) синфининг Fasciolida ва Plagiorchiida
туркумларига ҳам 3 та тур киради. Бу ҳудудда қорамолларнинг сўрғичлилар
билан умумий зарарланиши 58,3 % ни ва сўрғичлиларнинг айрим турлари
билан зарарланиши эса 25,0 % дан 46,7 % гача ўзгариб туради.
Бу минтақада қорамолларда нематодалар (Nematoda) синфи вакиллари
билан зарарланиш сифат ва миқдор жиҳатдан анча кўп, яъни биз
томонимиздан текширилган қорамолларда нематодаларнинг 13 та тури
паразитлик қилиши аниқланди, улардан 1 тур - Adenophorea кичик синфига ва
12 тур - Secernentea кенжа синфига киради. Қорамолларнинг нематодалар
билан умумий зарарланиши 90,0 % ни ташкил этади. Бунда қорамолларнинг
айрим тур нематодалар билан умумий зарарланиши 8,3 % дан 50,0 % гача
бўлган оралиқда ўзгариб турди.
Қашқадарё воҳаси тоғолди-тоғ минтақасида қорамолларда кенг
тарқалган асосий гельминтозларга эхинококкоз, фасциолёз, трихоцефалёз,
гонгилонемоз, телязиоз ва стефанофиляриоз киради.
228
Бу ҳудудда қорамоллларда паразитлик қилувчи гельминт турларидан 11
таси оралиқ хўжайинлар иштирокида ва 8 таси оралиқ хўжайинларсиз, яъни
ривожланиши тўғридан тўғри боради. Мақолада келтирилган маълумотлардан
Республткамизнинг ва айниқса Қашқадарё воҳасининг тоғолди-тоғ
минтақасида чорвачилик хўжаликларида ишлаётган мутахассислар амалий
тавсия сифатида фойдаланишлари мумкин. Ушбу мақолада келтирилган
материалларда дастлабки маълумотлар келтирилган бўлиб, тадқиқот ишлари
давом этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |