Список литературы:
1.
Юсупова С.М., Вайс Е.В., Зокирова У.Т., Сыров В.Н., Хушбактова З.А.,
Эгамова Ф.Р., Хидырова Н.К. Полипренолы листьев Vitis viniferа: выделение
и изучение ранозаживлюющей активности // Журн. теорет. и клин. медицины.
– 2019. - №4.-С. 26 – 28.
2.
Сыров В.Н., Хушбактова З.А., Вайс Е.В., Турсунова Н.В., Хидырова
Н.К., Шахидоятов Р.Х. Полипренолы некоторых растений семейства
Malvaceae как эффективные стимуляторы регенераторных процессов // Тезисы
докладов конференции «Химия и полная переработка биомассы леса», С.-
Петербург, 2010. - С. 338 – 339.
3.
Сыров В.Н., Вайс Е.В., Эгамова Ф.Р., Хушбактова З.А., Маматкулова
Н.В., Шахидоятов Р.Х., Хидырова Н.К. Противоязвенная активность
полипренолов, выделенных из листьев хлопчатника // Хим. – Фарм. журн. –
2012. – Т.46, №3.-С.34-36.
4.
Сыров В.Н., Хушбактова З.А., Комарин А.С., Абидов А.Б., Печеницына
Т.В.,
Арипходжаева
Ф.А.
Экспериментально-клиническая
оценка
эффективности применения экдистена при лечении гепатита //Эксперим. и
клин. фармакол. – 2004.- Т.67, № 5. – С. 56 -59.
ЎЗБЕКИСТОНДА ҚОРАМОЛЛАР ГЕЛЬМИНТЛАРИНИ
ЎРГАНИЛИШ ҲОЛАТИ ҲАҚИДА
Дадаев С.Д, Сапаров К.А., Зайниев С. (ТДПУ)
Республикада чорвачилик соҳасини ривожлантириш, халқимизни
сифатли (гўшт, сут, тухум ва бошқа) маҳсулотлар билан тўлиқ таъминлаш
Давлат сиёсати даражасидаги муҳим вазифа бўлиб, уларнинг ижроси
Ҳукуматимизнинг доимий эътиборидадир.
Чорва молларини сифатли ва етарли даражада озиқлантириш,
молларнинг зотини яхшилаш, чорва молларини сақлашнинг зоогигиена,
ветеринария-санитария қоидаларига қатъий амал қилиш каби чора-тадбирлар
бу вазифаларни бажаришнинг асосий омиллари ҳисобланади. Шуни ҳам
таъкидлаш лозимки бугунги кунда дунё миқёсида чорвачилик маҳсулотларини
ишлаб чиқаришда қорамоллар етакчи ўринни эгаллайди.
216
Аммо, чорвачиликни ривожлантириш, моллар туёқ сонини кўпайтириш,
уларнинг маҳсулдорлигини оширишда бир қатор юқумли ва паразитар, шу
жумладан гельминтозлар қўзғатувчилари жиддий тўсиқ ҳисобланади.
Шундай экан, ҳозирги вақтда йирик шохли ҳайвонлар, яъни
қорамолларнинг гельминтоз касалликларини аниқлаш ва уларга қарши
профилактик чора-тадбирларни амалга оширишга катта эътибор берилмоқда.
Дунёнинг кўпчилик мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам
гельминтозлар кенг тарқалган бўлиб, улар таъсирида чорва моллар, жумладан
қорамолларининг нобуд бўлиши ва маҳсулдорлигининг кескин пасайиши
кузатилмоқда. Шундай экан, ушбу мақолада Республикамизда қорамолларни
гелминтлар билан зарарланишини ҳозирги ўрганилиш ҳолати, яъни
қорамолларда паразитлик қилувчи гельминтларнинг тур таркиби, турли
минтақаларда тарқалиши, кенг тарқалган ва қорамолларни маҳсулдорлигига
салбий таъсир қилиб, баъзан нобуд бўлишига олиб келадиган асосий
гельминтозлар қўзғатувчиларининг биологик хусусиятлари, экологияси,
эпизоотологияси ва уларга қарши кураш чоралари бўйича узоқ йиллар
давомида кўплаб гельминтолог олимларимиз томонидан олиб борилган катта
ҳажмдаги тадқиқот ишлари натижасида чоп этилган илмий мақолалар,
монографиялар ва ҳимоя қилинган диссертациялар чуқур таҳлил қилинган.
Дастлаб, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, шу жумладан
қорамоллар гельминтлари гельминтология фанининг асосчиси академик К.И.
Скрябина (1916) томонидан ўрганилган. Муаллиф Ўзбекистоннинг шимолий
қисмида цестодалар, трематодалар ва нематодалар синфларига кирувчи бир
неча турларини аниқлаган. Шунингдек, Ўзбекистонда чорва моллар,
жумладан қорамоллар гельминтлари фаунасини ўрганиш учун К.И. Скрябин
раҳбарлигида 5 - (1921й.) ва 36 - (1926й.) гельминтологик экспедициялар
уюштирилган, экспедиция илмий ходимлари томонидан йиғилган
материаллар ўрганилиб, таҳлил қилиниши натижасида Ўзбекистоннинг
шимолий-ғарбий ва жанубий ҳудудларида қорамолларда 26 тур гельминтлар
паразитлик қилиши кўрсатилган (Скрябин, Щульц, 1937).
А.А. Мозговой раҳбарлигида (1956 й.) уюштирилган 289 -
гельминтологик экспедицияда эса Мўйноқ шаҳридаги қушхонада
Қорақалпоғистоннинг 4 та туманидан олиб келинган қорамоллар
гельминтологик текширувдан ўтказилган ва улар фасциолёз, финноз,
эхинококкоз, аноплоцефалятоз ва телязиоз билан касалланганлиги
аниқланган.
Е.А. Шахурина ва А.А. Тухманянц 1960 йилда Тошкент вилоятининг
Мирзачўл туманида қорамолларни гельминтологик текширувдан ўтказган
ҳамда уларда 16 турдаги гельминтлар паразитлик қилишли таъкидланган.
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари ва минтақаларида !9 - асрнинг
олтмишинчи йилларидан бошлаб қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, шу жумладан
қорамоллар гельминтлари системали ўрганила бошланган. Масалан,
Қорақалпоғистонда В.И. Гехтин (1967) қорамолларда 22 та тур гельминтлар
борлигини ўрганган ва улардан 6 та тури цестодалар синфига (Moniezia
217
expansa, M. benedeni, Thysaniezia giardia, Taenia hydatigena
Do'stlaringiz bilan baham: |