Тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/123
Sana24.02.2022
Hajmi1,72 Mb.
#231130
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   123
Bog'liq
20 y Birja ishi Sh J Ergashxodjayeva va boshq 2009 o'quv qo'llanma

Касса битими бу  бугунги кун нархларида амалга ошириладиган битим, 
бу ерда битта валюта икки кунлик муддат ичида бошқа валютаани сотиб оилш 
учун фойдаланилади. Касса битимларида фойдаланиладиган курс касса курси 
деб аталади. У банк экранларида ва газеталарда кўрсатилади. 
Яна бир нечта умум қабул қилинган атамалар мавжуд, масалан, «узоқ 
муддатли», «қисқа муддатли», «ҳисоб-китоб» муддати ва «тўлов муддати». 
Хорижий валютада савдони амалга оширадиган банк маклери (ёки 
корпорация мижози) битимларнинг натижаларини доимий кузатиб бориб, 
вазиятга қараб ўз хулқ-атворига тузатишлар киритади. Маклернинг (дилер) 
ҳолати нетто асосида турли тўлов воситаларидан қатъи назар турли валюталар 
ҳолатини акс эттиради. Одатда у АҚШ долларида ифодаланади. 
Масалан, агар маклер (дилер) АҚШ доллари (фунт) билан иш қиладиган ва 
кунни 5 млн. АҚШ долларидан бошлайдиган бўлса, у АҚШ долларини 
оширишга ўйнайди деб ҳисобланади. Агар мижоз маклердан 10 млн. доллар 
сотиб олишни сўраса ва маклер сотса, бунда маклер энди 5 млн. доллар 
пасайтиришга ўйнайди. Албатта, мижоз америка доллари учун фунт стерлингда 
тўлайди, шунинг учун маклер энди фунтни оширишга ҳам ўйнайди. Агар 
маклер ўзининг қисқа муддатли 5 млн. доллари билан қониқмаса (у америка 
доллари яқин вақтда нархда ўсади деб ҳисоблаши мумкин), у йўқотишларнинг 
олдини олиш учун банклараро бозорда 5 млн. доллар сотиб олиб, ўз 
позициясини «мустаҳкамлаши» мумкин. 
Тўлов муддати бу – валюта шартномаси бўйича тўловлар куни, яъни 
пулларни ҳақиқатда айирбошлаш рўй берадиган кун. Касса битимлари учун 
тўлов муддати 2 кун белгиланган. 
Бундай битимларда энг катта потенциал риск шундаки, битимда 
қатнашувчи томонларда бири битим шартларини вақтида бажара олмайди ёки 
нотўғри сумма курсатилган бўлади. Шунингдек, битим ҳақида келишиб олиш 
ва амалда якунлаш ўртасидаги вақтда битим қатнашчиларидан бирининг 
касодга учраш риски ҳам бор. Битимнинг бошқа қатнашчиси, эҳтимол, янги 
ҳамкор билан битим тухишга мажбур бўлади ва вақт ўтиши билан валюта 
курсининг ўзгариши янги рискларига учрайши мумкин бўлади. 
Шундай бўлиши мумкинки, битта валюта бошқа валютага нисбатан бир 
неча бир неча соат илгари етказиб берилиши мумкин. Бу сотиш учун валюта 


148 
етказиб берган ҳамкор касод бўлган битим қатнашчисидан тўловни ололмаслик 
рискини вужудга келтиради. 
Муддатли битимлар бўйича шартномалар 1860-йилларда пайдо бўлган. 
АҚШнинг ғарбий ва марказий қисмидаги фермерлар дон ҳосилининг бир 
қисмини Чикаго бозорига кузда етказиб беришларига тўғи келган, бунда улар 
дон сотувчилардан оптимал нарх олишга интилганлар. Табиийки, маҳсулот 
ортиқча етказиб берилган пайтларда нарх кескин пасайган ва фермерлар 
етиштирлган дон учун бирон-бир маъқул келадиган нарх ололмасдан, уни 
Мичиган кўлига тўкиб юборишга мажбур бўлган. Кейинги баҳорда таъминот 
қисқарган, буғдой нархи эса ўсган. 
Барқарор ва фойдалироқ савдо шароитлари яратиш учун Чикаголик 
саавдогарлар гуруҳи 1848 йилда Чикаго савдо палатасини (ҳозирда Chicago 
Board of Trade, CBOT) ташкил қилди, ҳозиргача дунёдаги муддатли 
битимларнинг энг йирик биржаси бўлиб келаётган CBOT дастлаб фақат 
муддатли шартномалар, яъни таъминот кам бўлган пайтда йилнинг кечроқ 
пайтдиа шартнома нархларида буғдой етказиб бериш шартномалари тузиш 
билан шуғулланган. Бироқ 1860 йилга келиб маҳсулот етказиб бериш саналари, 
сифати ва ҳажми стандартлаштирилган, бу савдогарларга бир-бири билан 
буғдойни кейинроқ еткзаиб бериш масалаларини эркин ҳал қилиш имконини 
берган ва замонавий муддатли битимларга асос солган. 
Аста-секинлик билан муддатли битимлар бўйича кенгроқ товарлар 
рўйхатини, масалан, пахта, соя олинадиган дуккакли экинлар, олтин ва мис 
кабиларни ҳам қамраб ола бошлашан. Муддатли молия битимлар СВОТ 
муддатли валюта битимлари Ҳалқаро валюта бозорига (МВР) киритилган1970-
йилларнинг бошларида пайдо бўлган. Пайдо бўлгандан сўнг бу ғоя тез татбиқ 
этила бошлади. 1975 йил СВОТ АҚШ федерал агентлиги, Ҳукумат миллий 
ипотека Ассоциацияси (Government National Mortgage Association (GNMA), ёки 
Ginnie Мае) томонидан берилган гаров ҳужжати билан тасдиқланган 
сертификатлар асосида шартнома тузди. 1976 йил январда МВР уй ойлик 
векселларни етказиб беришга шартнома тузди. Шундай сўнг вақт ўтиши билан 
Чикагода ҳам, муддатли битимлар биржаларида ҳам янги маҳсулотлар узлуксиз 
оқими кузатилди, уларнинг сони кескин ўсди ва дунё бўйлаб кенг тарқалди. 
Муддатли молиявий битимлар соҳасида савдо ҳажми анъанавий товарлар 
бўйича 
шартномалар 
ҳажмидан 
сезиларли 
ортди. 
Кўплаб 
янги 
шартномаларнинг муваффақияти чекланган эди, лекин бозорда оммавий бўлган 
шартномалар ҳажми жуда тез ўсди. 1982 йилга келиб ғазначилик векселлари 
бўйича муддатли битимлар соҳасида МВР савдо ҳажми нақд тўловли савдо 
битимлари бозори ҳажмидан ошди ва мос равишда 21 млрд. долларга қарши 26 
млрд. долларни ташкил этди. Бироқ 1966 йилга келиб у Лондон ҳалқаро 
молиявий фьючерслар биржасида (London International Financial Futures 
Exchange, LIFFE) кунига 6 млрд. АҚШ доллари ва MBPда 90 млрд. долларлик 
шартномалар тузишга хизмат қилган уч ойлик евродоллар шартномасининг 
оммавийлиги ўсиши натижасида пасайди. 
Ҳозирги пайтда бутун дунёда муддатли молиявий битимлар билан савдо 
қиладиган кўп сонли бозорлар мавжудлигига қарамай, улар асосан очиқ 


149 
бақириқли «трюм» моделидан фойдаланади. Очиқ бақириқли бозорда ҳар бир 
алоҳида «трюм» (ичида олинадиган қатор поғоналар бўлган юмалоқ 
платформа) турли шартномалар билан савдо қилиш учун фойдаланилади. 
Харидор ва сотувчилар улар бизнес юритишга тайёр бўлган нархни «трюм»да 
ҳамма учун эшиттиладиган тарзда баланд овозда аниқ қилиб эълон 
қилишларига тўғри келади. Бунинг натижасида барча битимлар оммавий 
равишда амалга оширилади. бу билан, масалан, улгуржи савдогарлар брокерлар 
учун ҳам сотув, ҳам харид нархини белгилаб берадиган Лондон фонд биржаси 
ажралиб туришини қайд этиш жоиз. Муддатли битимлар бозорларида барча 
қатнашчилар потенциал жиҳатдан ҳам савдогар, ҳам брокерлар саналади. 
Бироқ агар битимлар иккита савдогар ўтасида бевосита амалга оширилса, 
биржа доимо битимнинг иккала томони учун қарама-қарши томон сифатида 
фаолият кўрсатиши муҳим аҳамият касб этади. 
Сотувчи биржада сотади, харидор эса биржада сотиб олади. Бу иккита 
муҳим жиҳатни назарда тутади. 
 муддатли битимлар билан савдо қилувчилар учрайдиган ягона кредит
риски биржанинг ўзига алоқадор, у маржалар фарқи тизими натижасида 
нолга яқин; 
 кредит рисклари бўйича фарқни қўшиш заруратининг йўқлиги сабабли 
келтириладиган нархлар молиявий келиб чиқишидан қатъи назар барча учун 
бир хил бўлади. Шунинг учун бозорлар битимлар бўйича талаб қилинадиган 
фарқларни тақдим эта оладиган барча учун тенг асосда очиқдир. 

Download 1,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish