Тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 74,03 Kb.
bet14/19
Sana20.02.2022
Hajmi74,03 Kb.
#461230
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
КУРС ИШИ ХАСАНОВ АБДУМУТАЛ

Серияли танлов. Баъзи холларда социологик тадқиқотларнинг асосий вазифасини бажариш учун кузатув бирлиги сифатида алохида респондентни танлаб олиш етарли бўлмайди (масалан, бригадалар, гурухларнинг мехнат самарадорлигини ўрганишда), балки бирлик сифатида бутун жамоани танлаш мақсадга мувофиқ ва жамоанинг ҳар бир аъзоси билан алоҳида сўров ўтказилади. Серияли танловда кузатув бирлиги сифатида гуруҳлар танланади ва уларда тўлиқ сўров ўтказилади.
Тадқиқот учун серияларни танлаб олиш мутлақ тасодифий ёки механик танлов орқали амалга оширилиши мумкин.
Кўп босқичли танлов. Агар ижтимоий тадқиқот объекти йирик корхона бўлса, бевосита кузатув бирлигини танлаб олишга киришишдан аввал, оралиқ босқичларда танлов амалга оширилади ва хар бир босқичда бир хил танлов усули кўлланилади. Кузатув бирлигини танлашда умумий мажмуа турли саноқдаги гурухлар, қуйи гурухлар ва ш.к.дан ташкил топади. Биринчи босқичда танлов йирик гурухларда, сунг қуйи гурухларда ўтқазилади. Энг охирги босқичда кузатув бирлигининг ўзи танлаб олинади.
Квотали танлов. Ушбу усулни қўллаш учун умумий мажмуада ижтимоий-демофафик тавсифларнинг тақсимланиши тўғрисида маълумот зарур. Шундагина структураси танланган тавсифлари бўйича умумий мажмуа структурасига монанд танлов мажмуаси тузилиши мумкин. Квота —олдиндан белгиланган квота параметрларига эга танлов мажмуасига нечта кузатув бирлиги киришини курсатадиган қатъий белгиланган катталикдир. Танлов мажмуаси ва панель мажмуаси тула мос келадиган тасифларини квота параметрлари дейилади.
Агар танлов ва умумий мажмуанинг структуралари жинс ва маълумот бўйича мос келса, у холда шу икки тавсиф буйича квота параметрлари тузилади.
Квотали танлов усули социологик тадқиқотлар амалиётидан кенг фойдаланилади ва тадқиқотларни бошқа танлов усуллари кўлланиладиган холларга қараганда тез ва камроқ харажат қилиб ўтқазъиш имконини беради.
Социологик тадқиқотларда ижтимоий маълумотлар тўплашнинг қуйидаги усуллари кўпроқ қўлланилади;
- анкета сўрови;
- интервью;
- кузатиш;
- хужжатларни таҳлил этиш;
- социометрик сўров;
- тест ўтқазиш;
- тажриба ва бошқалар.
Ижтимоий жараёнлар тўғрисида маълумот олиш учун, шунингдеқ амалий ва ташкилий ўйинлардан хам фойдаланилади. Улар касб фаолиятининг ўхшаш моделини тузиш, муайян ишлаб чиқариш вазиятлари учун характерли бўлган меҳнат муносабатларини моделлаштиришга имкон беради.
Исталган усулни кўллаш учун, аввало, инстументарий ишлаб чиқиш лозим. Социологияда инстументарий деганда, махсус тайёрланган: анкета, интервью варақаси, социоҳарита, кузатув варақаси ва бошқалар тушунилади.
Тайёрланган инстументарийнинг сифатини текшириш учун пилотаж тадқиқоти ўтказиш мақсадга мувофикдир. Фақат инстументарийнинг яроқлилигини текширгандан сўнггина майдон тадқиқотига киришиш мумкин.
Ижтимоий тадқиқотда бирданига бир неча маълумот тўплаш усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Социология амалиётида анкеталар ёрдамида респондентдан маълумот олишдан иборат бўлган анкетали сўров усули кенг тарқалган. Сўров инсонларнинг ижтимоий мақсадлари, қадриятлар ориентациялари, қизиқишлари, эхтиёжлари, фаолият мотивлари тўғрисида тасаввур олишга имкон яратади.

Download 74,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish