Ўқитиш методлари
1-илова.
“Инсерт усули”
Инсерт - самарали ўқиш ва фикрлаш учун белгилашнинг интерфаол тизими ҳисобланиб, мустақил ўқиб-ўрганишда ёрдам беради. Бунда маъруза мавзулари, китоб ва бошқа материаллар олдиндан талабага вазифа қилиб берилади. Уни ўқиб чиқиб, «V; +; -; ?» белгилари орқали ўз фикрини ифодалайди.
Матнни белгилаш тизими
(v) - мен билган нарсани тасдиқлайди.
(+) – янги маълумот.
(-) – мен билган нарсага зид.
(?) – мени ўйлантирди. Бу борада менга қўшимча маълумот зарур.
Инсерт жадвали
Тушунчалар
|
V
|
+
|
-
|
?
|
Аҳоли даромадлари
|
|
|
|
|
Аҳоли турмуш даражаси
|
|
|
|
|
Даромадлар тенгсизлиги
|
|
|
|
|
Давлат тартиботи
|
|
|
|
|
аҳоли даромадлари тенгсизлиги индекси (Джини коэффициенти)
|
|
|
|
|
Давлатнинг ижтимоий сиёсати
|
|
|
|
|
билвосита таъсир қилиш усуллари
|
|
|
|
|
бевосита таъсир қилиш усуллари
|
|
|
|
|
М.Фридман
|
|
|
|
|
Давлат иштирокини камайтириш
|
|
|
|
|
17-мавзу.
|
Аҳоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиёсати
|
24.1. Маъруза машғулотида ўқитиш технологияси
Вақти – 2 соат
|
Талабалар сони: 30- 60 нафар
|
Ўқув машғулотининг шакли
|
Муаллифлик маърузаси
|
Маъруза машғулотининг режаси
|
Аҳолининг даромадлари, уларнинг турлари ва манбалари.
Ижтимоий ҳимоянинг мазмуни ва унинг шакллари.
Даромадлар тенгсизлиги ва унинг даражасини аниқлаш.
|
Ўқув машғулотининг мақсади: аҳоли даромадларининг иқтисодий мазмуни, турлари даромадлар тенгсизлиги тўғрисида чуқурроқ билим бериш.
|
Педагогик вазифалар:
- аҳоли даромадлари ва унинг турлари ҳақида маълумот бериш;
- аҳоли турмуш даражаси ва уни тавсифловчи кўрсаткичлар тизимини шарҳлаш;
- даромадлар тенгсизлиги сабабларини тушунтириш;
- давлатнинг ижтимоий сиёсати Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишларини ёритиб бериш.
|
Ўқув фаолиятининг натижалари:
Талаба:
аҳоли даромадлари, пул даромадлари, номинал, реал даромадларга таъриф беради;
иш ҳақининг мазмунини ёритади;
аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичларни санайди;
даромадлар тенгсизлиги сабабларини айтиб беради;
Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг асосий йўналишларини айтиб беради.
|
Ўқитиш услуби
|
Муаллифлик маърузаси
|
Ўқитиш шакли
|
жамоа бўлиб ишлаш.
|
Ўқитиш воситалари
|
Маъруза матни
|
Ўқитиш шароитлари
|
Намунадаги аудитория
|
Маърузанинг технологик картаси.
Босқичлар,
вақти
|
Фаолият мазмуни
|
ўқитувчи
|
талаба
|
1-босқич.
Кириш
(10 мин.)
|
1.1 Мавзунинг мақсади, режаси ва кутилаётган ўқув натижаларини маълум қилади.
1.2. Мавзу муаллифлик маърузаси шаклида ўтишини таъкидлайди ва материалларни тарқатади.
1.3. Жуфтликда ишлаш ва фикрлашни таклиф этади.
|
1.1. Эшитадилар. ёзадилар.
1.2. Эслайдилар ва олган материалларни кўриб чиқади.
|
2-босқич.
Асосий
(60 мин.)
|
2.1. Аҳоли даромадлари борасидаги билимларни фаоллаштириш учун тезкор савол-жавоб ўтказади.
2 та талабага доскада “Даромад” сўзига кластер тузишни таклиф этади.
2.2. Тарқатма материаллар билан танишиб чиқишни топширади ва саволларни ёзиб боришни таклиф этади.
2.3. Аҳоли даромадлари ва унинг таркибини тушунтиради.
2.4. Аҳолининг турмуш даражаси тушунчасига аниқлик киритади.
2.5. Даромадлар тенгсизлиги ва унинг Лоренц эгри чизиғидаги ифодасини ёритиб беради.
2.6. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида Ўзбекистонда ўтказиладиган ижтимоий сиёсат борасидаги ва қўлларидаги тарқатма материал асосида мунозара ўтказишни таклиф этади. Талабаларни жуфтларга ажратади ва мунозара саволларини беради (14-илова).
|
2.1. Эшитадилар ва саволарга жавоб берадилар.
Кластер тузадилар.
2.2. Тарқатма материаллар билан танишиб юзага келган саволларни дафтарига ёзиб олади. Талабалар ўз фикрларини билдиради ва саволлар беради.
2.3. Дафтарга янги таъриф ва тушунчаларни, саволдан олган жавобни конспект қилади.
|
3-босқич.
Якуний
(10 мин.)
|
3.1. Мавзуга якун ясайди, жавобларни тўлдиради, хулосалар чиқаради, фаол иштирокчиларни рағбатлантиради.
3.2. Мустақил тайёргарлик учун топшириқ беради: масала ечиш (15-илова).
|
3.1. Эшитадилар, ёзиб оладилар, аниқлаштирадилар.
3.2. Топшириқларни оладилар.
|
Ўқув топшириқлар.
1-илова.
“Даромад” категориясига кластер тузинг.
2-илова.
Аҳоли даромадлари маълум вақт оралиғида (масалан, бир йилда) улар томонидан олинган пул ва натурал шаклдаги тушумлар миқдорини англатади.
Натурал даромад меҳнат ҳақи ҳисобига олинадиган ва уй хўжаликларининг ўз истеъмоллари учун ишлаб чиқарган маҳсулотларидан иборат бўлади
3-илова.
Аҳоли шахсий даромади таркибий тузилиши
1) Пул ва натурал шаклдаги иш ҳақи ва маош
2) Қуролли кучлар хизматчиларининг пул ва натурал кўринишдаги таъминотлари
3) Тадбиркорларнинг ажратмалари:
а) ижтимоий суғурта ва шу кабиларга
б) бошқа мақсадларга.
|
Ижтимоий бандликдан олинадиган даромадлар
|
4) Эркин касблардаги шахслар
5) Фермерлар
6) Бошқа якка тартибдаги тадбиркорлар ва савдогарлар
|
Ўзини-ўзи банд қилишдан даромадлар
|
7) Рента, соф фоиз, дивидендлар
|
Мулкдан олинадиган даромадлар
|
8) Жорий трансфертлар, компанияларнинг хайриялари
9) Давлат нафақалари ва бошқа тўловлар
|
Трансферт даромадлари
|
Do'stlaringiz bilan baham: |