ХУЛОCА......................................................................................
|
|
|
ФОЙДАЛАНИЛГАН ВА ЎРГАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.................................................................................
|
|
КИРИШ
Битирув иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланиши.
Ўзбекистон Республикасидажамиятнинг барча соҳаларида, шу жумладан, миллий иқтисодиётда ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва модернизация қилишда, инновацион иқтисодий тараққиёт йўлига ўтишда таълим тизимининг ролини ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида “Шарқ донишмандлари айтганидек, “Энг катта бойлик – бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос – бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик – бу билимсизликдир!”. Шу сабабли ҳаммамиз учун замонавий билимларни ўзлаштириш, чинакам маърифат ва юксак маданият эгаси бўлиш узлуксиз ҳаётий эҳтиёжга айланиши керак. Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Бу бизга юксалишнинг энг қисқа йўлидан бориш имкониятини беради. Зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда”1,- деб таъкидлаган. Ушбулардан келиб чиқиб, эндиликда таълим сохасини модернизация қилиш, педагог ходимлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимининг сифат даражасини ошириш, профессор-ўқитувчиларнинг касбий компитентлигини ривожлантириш, уларнинг мутахассисликларига оид замонавий касбий билим, малака ва кўникмаларини ҳосил қилиш ва ривожлантириш, илмий-техника ва педагогик инновациялардан мустақил равишда, ижодий фойдаланиш билан биргаликда истиқболли вазифаларни ҳал қила олиш кўникмаларини ривожлантириш замон талабига айланмоқда.
ЎзбекистонРеспубликасида кейинги йилларда таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида ҳар томонлама етук, баркамол, мустақил фикрлашга қодир, иродали, фидоий ва ташаббускор малакали кадрларни тайёрлаш вазифаси белгиланди. Жумладан, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да таълим ва фан соҳасини ривожлантириш:
-узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш йўлини давом эттириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ, юқори малакали кадрлар тайёрлаш;
-таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, уларни замонавий ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ва ўқув-методик қўлланмалар билан жиҳозлаш бўйича ишларни амалга ошириш орқали уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан аниқ мақсадга қаратилган чора-тадбирларни кўриш;
-мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун ушбу муассасаларидаги шарт-шароитларни тубдан яхшилаш, болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини жиддий ошириш ва унинг қулайлигини таъминлаш, педагог ва мутахассисларнинг малака даражасини юксалтириш;
-умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, чет тиллар, информатика ҳамда математика, физика, кимё, биология каби бошқа муҳим ва талаб юқори бўлган фанларни чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш;
-болаларни спорт билан оммавий тарзда шуғулланишга, уларни мусиқа ҳамда санъатга жалб қилиш мақсадида янги болалар спорти объектларини, болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш;
-касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини бозор иқтисодиёти ва иш берувчиларнинг эҳтиёжларига жавоб берадиган мутахассисликлар бўйича тайёрлаш ҳамда ишга жойлаштириш борасидаги ишларни такомиллаштириш;
-таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, олий таълим муассасаларига қабул квоталарини босқичма-босқич кўпайтириш;
-илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этиш каби йўналишларда амалга ошириш вазифалари белгиланган2. Ушбулардан келиб чиққан ҳолда 2019 йил 8октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847 –сон Фармони қабул қилинди.
Мазкур вазифалар бўйича ўтган 2019 йилда муҳим ишлар амалга оширилди. Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев “2019 йилда мутлақо янгича мазмун ва шаклдаги 4 та Президент мактаби, 3 та Ижод мактаби иш бошлади. Олий таълимни ривожлантириш учун ўтган йили 19 та янги олий ўқув юрти, жумладан, 9 та нуфузли хорижий университетнинг филиали очилди. Етакчи хорижий университетлар билан ҳамкорликда 141 та қўшма таълим дастури бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Олий таълим муассасаларига жами 146 минг 500 нафар ёки 2016 йилга нисбатан 2 баробар кўп талаба ўқишга қабул қилинди”3,-деб таъкидлади.
Бугунги кундамамлакатимизда олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш ҳамда халқаро стандартлар талабларига мос келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида 2020 йилга “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб ном берилди4. Сўнгги 4 йилда мамлакатимизда 47 та янги олий таълим муассасаси, жумладан, хорижий университетларнинг филиаллари ташкил этилиши, олий ўқув юртларининг сони 125 тага етказилиши, давлат-хусусий шериклик тизими асосида нодавлат олий таълим муассасалари фаолияти йўлга очиб берилиши, кадрлар тайёрлашнинг замонавий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ҳамда сиртқи ва кечки таълим шаклларини қайта тикланиши, қабул квоталари оширилиши, мактаб битирувчиларини олий таълимга қамраб олиш даражаси 2016 йилги 9 фоиздан 2020 йилда 25 фоизга етганлиги, педагог кадрлар ва соҳа мутахассисларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар мазкур йўналишдаги муҳим ислоҳотлар ҳисобланади. Амалга оширилаётган бу ислоҳотлар таълим тизимини янги ривожланиш босқичига олиб чиқмоқда.
Мамлакатимиздаги барча соҳа ва тармоқлар қатори таълим тизимини ҳам жамият ривожланишининг муҳим тармоғи сифатида замонавий асосда таркиб топтириш ва фаолият мазмунини такомиллаштириб бориш соҳа вакиллари олдидаги муҳим вазифа ҳисобланади.Кенг кўламли демократик ўзгаришлар, жумладан, таълим ислоҳотлари орқали Ўзбекистонда янги Уйғониш даври, яъни Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш асосий мақсад қилиб белгиланди.Унда мактабгача таълим ва мактаб таълими, олий ва ўрта махсус таълим тизими ҳамда илмий-маданий муассасаларни бўлғуси Ренессанснинг тўрт узвий ҳалқаси, деб белгиланди5.
Ушбу ўзгаришларни ўзида ифода этувчи янги таҳрирдаги Таълим туғрисидаги Қонуннинг қабул қилинди.Янги таҳрирда ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида йигирмадан ортиқ хорижий давлатнинг (Россия, Жанубий Корея, Германия, Италия, Англия, АҚШ, Франция, Швеция, Дания, Норвегия, Ҳолландия, Украина, Беларус, Қозоғистон ва б.) таълим тўғрисидаги қонунлари ўрганилди ва уларнинг илғор тажрибалари инобатга олиниб, боблар сони 5 тадан 12 тага ва моддалар сони34 тадан 70 тага етказилди. Қонунда таълим шаклининг катта ёшдагиларни ўқитиш, инклюзив таълим, экстернат ҳамда дуал таълим, сиртқи, кечки ва масофавий таълим шаклларига эьтибор қаратилган6.
Ҳозирги кунда жаҳондаги ижтимоий-иқтисодий тараққиёт ва унинг истиқболи айнан таълим-тарбия тизимининг давр талабларига мувофиқ фаолият олиб боришига ва муаммоларни ўз вақтида ечимини топишига боғлиқ эканлиги яққол кўзга ташланмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида“Олий таълим тизимини янада такомиллаштириш борасида ҳам кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2017-2021 йилларда олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури қабул қилинди”7 деб Ўзбекистонда ҳозирги кунда бу борада қанчалик аҳамиятли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтганлар. Буларнинг барчасидан биз ягона бир мақсадни кўзда тутмоқдамиз. Яъни, Ўзбекистон илм-фан, интеллектуал салоҳият соҳасида, замонавий кадрлар, юксак технологиялар борасида дунё миқёсида рақобатбардош бўлиши шарт эканлиги кўрсатилган.
Олий таълим муассасаларида таълим сифатини тубдан такомиллаштириш, уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида 2018 йил 5 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сон Қарори эълон қилинди. Унда таълим сифати, профессор-ўқитувчиларнинг билими ва педагогик маҳоратини юксалтириш, уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ва тизимли ўзгаришлардаги иштироки ҳамда ташаббускорлигини оширишга доир бир қатор вазифалар ва чора-тадбирлар белгилаб берилди. Бу вазифалар таълим соҳасининг барча бўғинлари ва жабҳаларида фаолият олиб бораётган илм-маърифат фидоилари, хусусан, олий таълим муассасаларида таълим ва тарбия бераётган профессор-ўқитувчилардан юксак касбий ва шахсий фазилатлар билан бир қаторда маҳорат ҳамда салоҳиятини юксалтиришни талаб қилади. Бу эса ушбу соҳада фаолият юритаётганлар олдига қўйилган вазифалар ўта масъулиятли ва мураккаб эканлигини билдиради. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида ПФ-5837- сонли Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди. Унда олий таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш асосида олий таълим билан қамров даражасини 50 фоиздан ошириш, соҳада соғлом рақобат муҳитини яратиш, олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш, халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, олий таълимнинг илғор стандартларини жорий этиш, жумладан, ўқув дастурларида назарий билим олишга йўналтирилган таълимдан амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган таълим тизимига босқичма-босқич ўтиш вазифалари белгиланди8.
Аммо бугунги кунда пандемиянинг жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир этиши, дунёнинг турли минтақаларида содир бўлаётган қарама-қаршиликларнинг кучайиб бориши, жаҳон бозорида вазиятнинг тез ўзгараётгани дунёнинг кўплаб мамлакатларида инвестицион фаолликнинг сусайиши реал иқтисодиётда ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати пасайиб бориши рўй бериб, жаҳон бозорида харид талабининг камайиши давом этмоқда, ишсизлик даражаси юқорилигича қолмоқда, ижтимоий кескинлик кучаймоқда. Глобаллашув шароитида кўп томонлама иқтисодий алоқаларга киришган мамлакатлар короновирус пандемиясидан жуда кўп зарар кўраяпти. Чунки иқтисодиётнинг салоҳияти, савдо сотиқ муносабатлари, мамлакатларнинг очиқлик даражаси, товарлар, инвестиция ва туристлар оқими ўзаро контактларнинг ошишига ва эпидемиянинг кенг тарқалишига сабаб бўлган. Дунё миқёсида коронавирус тарқалиши мамлакатларнинг иқтисодий салоҳияти, ЯИМ миқдорига катта тасир этган. Жумладан, ЯИМнинг бир фоиз ошиши эпидемиянинг 0.8 фоиз тарқалишига олиб келган. Ҳисобларга кўра коронавирус тарқалишининг бир фоизга ортиши иқтисодиётга 0.64 фоиз зарар келтиради.Бошқача айтганда йирик ривожланган мамлакатлар глобаллашувдан олган нафларини коронавирус пандемияси пайтида “тўлашга” мажбур бўлишяпти.9
Бундан ташқари мамлакатимиздаги айрим соҳалар, тармоқлар ва компанияларда экспорт ҳажми камайиб, импорт ҳажми ошиб кетиши, кўплаб экспорт маҳсулотлари нархининг пасайиши, кредитларни қайтариш борасидаги хавфларнинг ошиши, ички инвестициялар ҳажмининг камайиши глобал ишлаб чиқариш занжирлари ҳамда савдо алоқаларининг издан чиқиши юз бериши кутилади. Бу ҳолатлар мамлакатимиз олдида турган кенг кўламли дастурий мақсад ва вазифалар – ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш иқтисодиётни модернизациялаш, диверсификациялаш, таркибий ўзгартириш, хусусий мулк, хусусий тадбиркорликни кучайтириш, иқтисодий ривожланиш йўлида ғов бўлиб турган барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ва муаммоларни бартараф этиш учун бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этишни талаб қилади.
Таъкидлаш лозимки, анъанавий таълимда ўқув мақсадлари педагог фаолияти орқали ифодаланган бўлса, модулли ўқитишда таълим олувчилар фаолияти орқали ифодаланиб, касбий фаолиятга йўналтирилган бўлади. Модулли ўқитиш тизимининг жорий этилиши таълим олувчиларнинг ўқув жараёнларидаги фаоллигини ошириш,иқтидорли талабаларни индивидуал ва мустақил ишларини мақбул режалаштиришга имкон беради. Мазкур битирув ишидаиқтисодиёт назарияси фанини ўқитишда, талабаларда иқтисодий билим ва кўникмаларни янада фаол ва чуқурроқ ўзлаштириш мақсадида илғор хориж тажрибаси ва замонавий педагогик технологияларни қўллаган ҳолда ўқитишнинг модулли тизими асосида “Аҳоли даромадлари ва давлатнинг ижтимоий сиёсати” мавзуси бўйича ўқув модулини ишлаб чиқилди.
Ушбу мавзу ўзининг долзарблиги билан аҳамиятлидир, чунки Ўзбекистонда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш даври шароитида уни тартибга солишнинг бозор ва давлат механизмлари шаклланиб, ривожланмоқда. Эндиликда иқтисодиётни тартибга солиш, аҳоли даромадларини оширишнинг бозор ва давлат механизмларини уйғунлаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боисдан иқтисодиёт назарияси фани барча бакалавр йўналишидаги талабаларнинг ўқув режасида ушбу мавзу мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |