Тошкент давлат иқтисодиёт университети т. М. Зияев, Ш. Т. Исроилова, Д. Т.ЁҚУб олий таълимнинг


Қонунга кўра қуйидагилар иш билан бандлар ҳисобланади



Download 2,78 Mb.
bet48/72
Sana22.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#112434
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   72
Bog'liq
ishchi kuchi

Қонунга кўра қуйидагилар иш билан бандлар ҳисобланади:


  • меҳнат шартномаси асосида ишлаётганлар, хақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан вақтинча, мавсумий ишга эга бўлганлар;

  • ўзини мустақил равишда иш билан таъмин этаётганлар, хусусан якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланаётганлар (шу жумладан фермерлар, ёзувчилар ва шу кабилар), тадбиркорлар, шунингдек, ишлаб чиқариш жамоаларининг аъзолари;

  • хақ тўланадиган лавозимга сайланганлар, тасдиқланганлар ёки тайинланганлар;

  • ҳар қандай қўшин турларининг харбий хизматчилари, ички ишлар органларида хизмат қилаётганлар;

  • кундузги ўқув юртларининг меҳнатга қобилиятли ўқувчилари, шу жумладан бандлик хизмати йўлланмаси билан ўқишга келганлар;

  • вақтинча ишда бўлмаганлар (таътил, касаллик, қайта тайёрланиш ва шу кабилар);

  • фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича (пудрат шартномалари бўйича) иш бажараётганлар.

Иқтисодий жиҳатдан фаол бўлган аҳоли учун, шу жумладан ишсизлар учун бандлик мақомини белгилаб олиш муҳимдир. Одатда беш мақом бор.

  1. Ёлланма ходимлар - булар корхона раҳбарияти билан меҳнат фаолияти шартлари тўғрисида тузилган ёзма контракт (шартнома) ёки оғзаки битим бўйича ишлайдиган шахслар бўлиб, улар ана шу фаолият учун ёлланиш вақтида келишиб олинган иш ҳақини оладилар.

  2. Якка тартиб асосида ишлайдиганлар - мустақил равишда фаолият олиб борадиган, ўзларига даромад келтираётган иш билан шуғуллана-диган, фақат қисқа муддатга ёлланма ходимлардан фойдаланадиган ёки фойдаланмайдиган шахслар;

  3. Иш берувчилар - ўзининг хиссадорлик жамиятини хўжалик ширкати ва х.к.ни бошқарадиган, ёки бунинг учун давлат томонидан вакил қилинган шахслар. Иш берувчи ўз функцияларини ёлланма бошқарувчига тўлиқ ёки қисман топшириб қўйиши, корхонанинг муваффақиятли ишлаши учун жавобгарликни ўзида олиб қолиши мумкин.

  4. Оилавий корхоналарнинг хақ тўланмайдиган ходимлари - қариндошига тегишли бўлган оилавий корхонада ҳақ олмасдан ишлайдиган ходимлар.

  5. Бандлик мақоми бўйича тақсимлашга тўғри келмайдиган шахслар-илгари ўзларига даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмайдиган кишилар. Уларга бандликнинг бирон-бир мақомига мос келмайдиган шахслар ҳам киритилади.

Аҳолининг ҳисобга олишнинг амалий эҳтиёжи бандлик турларини ажратиб кўрсатиш зарурлигини назарда тутади. Масалан, тўлиқ, самарали ва эркин танланган бандлик бўлади.
Тўлиқ бандлик - бу касбга оид меҳнат билан таъминланиш бўлиб, у шахсга даромад келтиради ва ўзи ҳамда оиласининг муносиб турмуш кечиришига шароит яратади.
Самарали бандликнинг асосий моҳияти қуйидагилардан иборат.
Ҳар қандай иш эмас, балки фақат иккита муҳим талабга жавоб бераоладиган ишгина ижтимоий жиҳатдан мақбул деб ҳисобланиши мумкин. Биринчидан, бандлик меҳнат қилувчига даромад келтириши, инсонга мос турмуш кечиришни таъмин этиши керак. Бундан бандлик сиёсатининг даромадлар сиёсати билан, пулнинг қадрсизланишига қарши харакатлар ва шу кабилар билан боғлиқлиги келиб чиқади. Иккинчидан, самарали бандлик расмий бандликка қарама-қарши қўйилади.
Расмий бандликнинг хусусий кўриниши - ортиқча ходимларни ушлаб туриш ёки ишсизликдан қутилиш учун расман иш ўринлари ташкил этишдир - давлатнинг бу сиёсати ҳар бир кишининг меҳнати иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлиши, жамият учун энг кўп фойда келтиришга ёрдам беришга қаратилган.
Эркин танланган бандлик шуни назарда тутадики, бунда ўзининг меҳнат қилишга бўлган қобилиятига (иш кучига) эгалик қилиш ҳуқуқи фақат унинг эгасига, яъни ходимнинг ўзига тегишли бўлади. Мазкур тамойил ҳар бир ходимнинг бандликни танлашда тўғри йўл тутиши ҳар қандай маъмурий тарзда ишга жалб қилишни таъқиқлашни кафолатлайди.
Бандликнинг юқорида келтириб ўтилган турлари аҳолини ишга бўлган эҳтиёжи билан иш ўринлари ўртасидаги мувозанатни миқдор
ва сифат жиҳатидаки таъминлаш холатини акс эттиради, бунда жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти учун қулай шарт- шароитлар яратилади. Бозор муносабатларига ўтиш даври шароитида меҳнат самарадорлигини ортиб боришига қараб, касбий меҳнат бандлик даражаси умумий мамлакат бўйича қисқариб боради. Бунга сабаб шуки, юқори самарали иқтисодиёт нисбатан камроқ миқдордаги ходимларга мухтож бўлади, шунингдек аҳолининг ижтимоий фойдали меҳнатнинг бошқа турларига қизиқиш ортиши билан унинг иш ўринларига бўлган эҳтиёжи ҳам камайиб боради.
Миқдор жиҳатдан бандлик бандликнинг даражаси билан ажралиб туради. Уни икки усул билан ҳисоблаб чиқиш мумкин.

  1. Аҳолининг умумий сонида бандларнинг улуши: Аб^ КС^: Са

  2. Иқтисодий жиҳатдан фаол аҳоли орасида бандларнинг улуши: Аб2 КСб: (Сб КСИ).

Халқаро статистикада бандликни тахлил қилиш учун бошланғич кўрсаткич - аҳолининг иқтисодий фаоллик даражаси, яъни аҳолини умумий сонида иқтисодий жиҳатидан фаол аҳолини улуши ҳисобланади:
АбфК(СбКС„):Са1
бунда Сб - бандлар сонини улуши; Са - аҳолининг умумий сони;
Си - ишсизлар сонини улуши.
Бандлик муносабатларини иқтисодий, демографик ва ижтимоий жараёнлар тақазо қилади. Бандликнинг Иқтисодий мазмунини ходим учун ўз меҳнати билан ўзига муносиб тарзда яшашни таъминлаш, ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини ўсишига
ёрдам бериш имкониятида ўз ифодасини топади. Ижтимоий мазмун шахснинг таркиб топиши ва ривожланишда ифодаланади. Бандликнинг демографик мазмуни бандлик аҳолининг ёши ва жинсий хусусиятлари, унинг таркиби ва бошқалар билан боғлиқлигини акс эттиради.
Иқтисодий назария ва амалиётда бандлик самародорлигини акс эттирадиган кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган. Одатда кўрсаткичларнинг тўртта гуруҳи қўлланилади. Биринчи гуруҳ - бу жамиятнинг меҳнат ресурсларини уларнинг ижтимоий фойдали фаолиятда иштирок этиш хусусияти бўйича тақсимлаш пропорциясидир. Иккинчи гурух - меҳнатга қобилиятли аҳолининг ижтимоий хўжаликдаги бандлик даражасидир. Иқтисодий жиҳатдан бу кўрсаткич, бир томондан ижтимоий хўжаликнинг ходимларга бўлган эҳтиёжини, иккинчидан, аҳолининг иш ўринларига бўлган эҳтиёжини акс эттиради. Бандликнинг самарадорлигига ана шу хусусиятига қараб баҳо бериш меҳнат ресурслари баланси асосида амалга оширилиши мумкин. Учинчи гуруҳ - ишловчиларнинг халқ хўжалигининг тармоқлари бўйича тақсимлашнинг тузилишидир. Ўзбекистонда мавжуд бўлган бандларнинг тармоқ тузилиши жамиятнинг меҳнат (ишчи кучи) потенциалидан фойдаланиш даражаси унчалик баланд эмаслигини кўрсатади. Тўртинчи гуруҳ -бу ишловчиларнинг касбий - малака тузилишидир. У ишловчи аҳолини касб - малака тузилишидир. У ишловчи аҳолини касб-малака гуруҳлари бўйича тақсимлашни кўрсатади ва иқтисодиётнинг малакали ходимларга бўлган эҳтиёжлари билан кадрлар тайёрлаш тизимининг мувозанат даражасини акс эттиради.
Бандликни моҳиятига хос хусусиятлари, шу жумладан бандлик турлари, халқ хўжалик тармоқлари, касб-малака гуруҳлари бўйича тақсимланиши кишиларда ёши жинсига қараб турлича бўлади.
Аҳолининг жинс ва ёш гуруҳлари уларнинг ижтимоий фойдали фаолиятида иштирок этиш хусусиятига кўра бирлашувини аҳолининг ИЖТИМОИЙ (социал) демографик гурухлари деб аташ қабул қилинган.
Тажриба шуни кўрсатадики, аҳолининг жинси ва ёшига қараб банд бўлиши хусусиятларини ҳисобга олиш мақсадида қуйидаги ижтимоий-демографик гуруҳларни ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир: эркаклар ва аёллар, ёшлар (16-29 ёшгача бўлган меҳнатга фаол аҳоли), ўрта ёшдаги шахслар (30-49 ёш), пенсия ёши арафасидаги шахслар (50 ёшдан катта бўлган меҳнатга қобилиятли аҳоли), пенсия ёшдаги шахслар. (Экономика труда и социально- трудовые отношения. Под. Ред. Г.Г.Меликьяна, Р.П.Колосовой. -М., МГУ, 1996. стр.95).
Аёлларнинг ижтимоий - меҳнат фаоллиги мезонлари ёшга касбий тайёргарлик, мансабга интилиш, ҳаётда рўй берадиган демографик воқеаларга оилавий - маиший бандлик ва бошқа кўпгина омилларга боғлиқ бўлиб улар аёлларнинг иқтисодий ролига, уларнинг рақобатбардошлигига таъсир кўрсатади. Аввало қуйидаги омилларни ютуқларини бирга қўшиб олиб борар эканлар анъанавий жиҳатдан олиб қараганда, эркакларга нисбатан вақтлари камроқ ходимлар ҳисобланадилар.
Эркакларнинг вазифаси ҳамиша аёлларнинг меҳнат мансабига сезиларли таъсир кўрсатади: аёллар ишида қонунларга кўра махсус
меҳнат мухофазасига харажатлар, ижтимоий имтиёзлар ва шу кабилар кўпроқ талаб этилади. Аёллардан иборат иш кучининг рақобатбардошлиги иқтисодий, ижтимоий-психологик жиҳатларидан иборат бўлади. Иқтисодий жиҳатлар ўзича умумдорлик, ишчанлик, қобилияти, сифат, қулайлик ёки жозибалилик кабиларни қамраб олади. Ижтимоий-психологик жиҳатлар маълумот даражасини, малакани, касб маҳоратини, кўникишга қобилиятни, меҳнатдаги харакатчанликни ўз ичига олади. Демографик жиҳатлар ёш, оилавий аҳвол болаларни ўз ичига олади.



    1. Download 2,78 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish