Тошкент давлат иқтисодиёт университети т. М. Зияев, Ш. Т. Исроилова, Д. Т.ЁҚУб олий таълимнинг


Ишчи кучи ва бандлик назариялари фанининг мақсади ва вазифалари



Download 2,78 Mb.
bet8/72
Sana22.02.2022
Hajmi2,78 Mb.
#112434
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   72
Bog'liq
ishchi kuchi

Ишчи кучи ва бандлик назариялари фанининг мақсади ва вазифалари


Республикамизда 1992 йил 13 январда «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилинганлиги бандлик сиёсатини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ушбу қонун ва 1996 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси меҳнатнинг ихтиёрийлиги ва меҳнатда бандлик фуқароларнинг эркин ихтиёрига асосланишини ҳуқуқий кафолатлади. Бандлик тўғрисидаги қонун ижтимоий ишлаб чиқаришдаги меҳнат билан бир қаторда бошқа фойдали бандлик кўринишларини ҳам тан олди: болалар тарбияси, уй хўжалигини юритиш (уй хизмати), ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш, жамоат фаолияти ва бошқалар. Бундан ташқари, ишчи кучи бозори номутаносибликларини бартараф этишда 1997 йилда қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш бўйича
«Миллий дастур» ҳам катта аҳамиятга эга.
Меҳнатга лаёқатли аҳоли меҳнатда бандлиги таркибини такомиллаш-тиришда, қишлоқ хўжалигидаги ортиқча ишчи кучини саноат, аҳолига хизмат кўрсатиш тармоқларига ўтказишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг тутган ўрни беқиёсдир.
Товар ишлаб чиқариш олдидаги мавжуд баъзи бир сунъий тўсиқларни бартараф этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
ва касаначиликни бутун чоралар билан ривожлантириш асосида қишлоққа саноатни, хизмат ва сервис шохобчаларини олиб кириш, ихчам ва замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган қайта ишлаш корхоналарини барпо этиш ва шу тадбирларни амалга ошириш ҳисобидан қишлоқ аҳолиси, авваламбор, ёшларни иш билан таъминлаш, одамларнинг даромадларини кўпайтириш масалалари ҳам доимий эътиборда бўлиши ҳақида Президентимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 18 йилли-гига бағишланган маърузаларида (2010 йил 7 декабр) ҳам таъкидлаб ўтилган. Бу борада кейинги йилларда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Биргина 2010 йилда қўшимча равишда 950 мингдан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилди.
Республика аҳолисини бандлиги ва даромадлари барқарор ўсишини таъминлашга доир вазифаларни ҳал этишда касаначиликнинг турли шаклларини кенг ривожлантириш, жумладан унинг йирик саноат корхоналари билан кооперациясини кенгайтиришга устувор аҳамият берилмоқда бу ўз навбатида аҳолининг иш билан бандлигини ва турмуш даражасини оширишга олиб келади.
Президентимиз И.Каримов таъкидлаганларидек: «… аҳолини иш билан таъкинлашни янада яхшилаш ва унинг фаровонлигини оширишнинг энг муҳим йўналиши сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва касаначилик соҳаларини қўллаб- қувватлаш ва ривожлантиришни рағбатлантиришдан иборат»1.





1 Каримов И.А. Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош
Масалан, 2000 йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида банд бўлганлар сони 6737 минг киши бўлган бўлса 2011 йил
1 январь ҳолатига кўра уларнинг сони 8639,3 минг кишини ёки ҳозирги кунда мамлакатимиздаги иш билан банд аҳолининг 74 фоизидан ортиғини ташкил этди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик cоҳасида 2000 йилда 296,9 минг, 2002 йилда 36,92 минг, 2005 йилда 434,2 минг, 2006 йилда 290 минг, 2008 йилда 374,1 минг, 2009 йилда 391,8 минг, 2010 йилда эса 480 янги иш ўринлари яратилди. Умуман олганда, бугунги кунда мамлакатимизда янги яратилаётган иш ўринларининг ўрта ҳисобда 85 фоизи айнан кичик бизнес ҳисссасига тўғри келмоқда. Энг муҳими, янги иш ўринларининг 60 фоизидан ортиғи қишлоқларимизда ташкил этилмоқда. 2011 йил 1 январь ҳолатига кўра фаолият кўрсатаётган кичик бизнес ва хусусий корхоналарнинг сони 472,8 мингтага етди ёки 2000 йилдагига нисбатан 3,5 марта кўпайди. 2000 йилда кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 31 фоиздан 2010 йилда 52,5 фоизга етди.
Ишчи кучи ва бандлик муаммоларини таҳлил қилганда кейинги вақтда глобал муаммолардан бирига айланган одам савдоси масаласини ҳам четлаб ўтиб бўлмайди, чунки у ишчи кучи масаласига салбий таъсир кўрсатади. Одам савдосининг нохуш оқибатлари кейинги пайтларда бутун дунё аҳлини ташвишга солаяпти. Маълумотларга қараганда, ер юзида 3 миллиондан ортиқ киши одам савдосидан жабр кўрган, уюшган жиноий тўда эса йилига
10 миллиард АҚШ доллари миқдорида хуфёна даромад топаяпти.



мақсадидир. «Халқ сўзи», 2008 йил 9 февраль.


Афсуски, глобаллашув жараёнида халқаро майдонда юзага келган бундай мудҳиш жиноятнинг совуқ жиҳатлари Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмаяпти. Республикамиз Президентининг «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги 2008 йил 18 мартдаги Қонуни бу борадаги ҳаракатларни тизимли ва самарали равишда ташкил этишга имконият яратади, ҳамда бу ўз навбатида ишчи кучи ва бандлик муаммоларини ҳал қилишда ижобий роль ўйнайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, мазкур фанни мақсади магистратура тингловчиларига ишчи кучи ресурслари билан кўп таъминланган республикамиз учун характерли бўлган ишчи кучига талабни ошириш ва унинг таклифини камайтириш асосида иш билан бандликни ошириш бўйича илмий асосланган таклифлар ва тавсияномалар ишлаб чиқишни ўргатишдан иборат.
Ушбу мақсаддан келиб чиққан холда мазкур фаннинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

  • Ишчи кучи ва бандлик борасидаги турли хил қарашлар ва назарияларни ўрганиш;

  • «Ишчи кучи бозори» тушунчаси ва унинг таркибий қисмларини ўрганиш;

  • Ишчи кучи бозорини шаклланиши ва унга таъсир этувчи омиллар;

  • Ишчи кучи бозори ривожланишининг асосий босқичлари, моделлари ва уларни ижтимоий-иқтисодий тадбирларини белгилаш;

  • Ишчи кучи бозоридаги ишчи кучига талаб ва таклифни тартибга солиш усулларини ўрганиш;

  • Ишчи кучига бандлиги ва ишсизлик ҳамда унинг турларини

ўрганиш;

  • Ишчи кучига талаб ва таклифни яқин келажакдаги холатини истиқболлаштириш асосларини ўрганиш ва шу асосда аҳолини иш билан оқилона бандлигига эришиш;

  • Мамлакатни жадал ислоҳ этиш ва модернизациялаш шароитида ишсизларни ижтимоий ҳимоялашда давлатнинг сиёсати ва бошқа масалаларни ўрганиш.

Президентимиз И.А.Каримов айтганларидек: «Меҳнат бозори меҳнат ресурсларини ишчи кучига бўлган талаб ва таклифини шакллантириш асосида хўжалик юритиш сохалари ва тармоқлари, машғулот турлари ва шакллари бўйича аниқ мақсадни кўзлаб тақсимлаш ва қайта тақсимлаш воситаси вазифасини бажариши лозим»1.
Муқобил назарий талқинлар, амалий операцион тадбирлар, вазифаларни хал қилиш техиологияси билан танишиш имкониятини бериш ва улардан асосийларини ўзлаштириб олиш имконини бериш зарур. Бу фан ишчи кучига бўлган талаб ва таклифни белгилаб берадиган омилларни, иш кучи баҳосини инсон капиталига қўйилган инвестицияларни, ишсизлик билан инфляциянинг нисбатини, касаба уюшмаларининг ишчи кучи бозорига таъсир кўрсатиши ва х.к. ларни ўрганади.



Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish