1.1.1- расм. ЭИЗларнинг ривожланиш босқичлари8
ЭИЗларнинг иккинчи бор туғилиши, пайдо бўлиши, ХХ асрнинг иккинчи яримларига тўғри келди. Улар ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда кенг тарқала бошлаган, уларнинг изидан эса, анчагина кечикишлар билан ўтиш иқтисодиётида бўлган мамлакатларда тузила бошлади. Бунга қуйидаги бир қанча омиллар сабаб бўлган:
- мустамлака тузумларнинг қулаши натижасида иқтисодий ривожланиш йўлига юзга яқин мустақил давлатларнинг қўшилиши;
- ўнлаб интеграция уюшмаларининг ташкил топиши;
- янги индустриал мамлакатларнинг жаҳон хўжалигига фаол қўшилиши;
- жаҳон социалистик тузумининг қулаши;
- илмий-техника инқилоби ривожланиши, дунёда рақобатнинг ва иқтисодий жараёнлар эркинлашувининг кучайиши кабилар.
Иқтисодчи олим А.Кузнецов ЭИЗга нисбатан «экспортни кенгайтириш (рағбатлатириш) эркин ҳудуди»(ЭКЭЗ) терминидан фойдаланишни авфзалроқ, деб ҳисоблайди ва А.Базиленинг ЭИЗга берган таърифини ўз фикрининг исботи сифатида келтиради, «ЭКЭЗ бу жисмоний ва (ёки) маъмурий жиҳатдан божхона чегараларидан ташқарида жойлашган ҳамда экспорт учун ишлаб чиқаришга мўлжалланган махсус саноатлашган раёндир. У капиталларни ўзига жалб қилишга қодир инфратузилмага эга, бундан ташқари, хорижий капитал у ерда қўшимча имтиёзлар ва рағбатларни топади».9
Давлатнинг ЭИЗни ташкил этиш орқали ЭИЗларга инвестиция оқимини кучайтиришга қаратилган интилишларини Т.П.Данько ва З.М.Окрутлар таъкидлаб ўтадилар. Улар ЭИЗни «қулай инвестиция муҳитини яратиш учун ҳамда ишлаб чиқаришни, савдо-сотиқни, илмий фаолиятни рағбатлантирувчи омил, механизм», - деб биладилар.10
В.Игнатов ва В.Бутовлар ЭИЗга қуйидагича таъриф берадилар. Уларнинг фикрича, «ЭИЗ - бу маҳаллий ҳамда хорижий тадбиркорлар фаолият юритиши учун махсус имтиёзли иқтисодиёт амал қиладиган чегараланган ҳудуд, шаҳар ёки денгиз ва авиация портларидир».11
Жаҳоннинг кўпчилик мамлакатлари ЭИЗларни миллий хусусиятлари,
иқтисодий тараққиёт даражаси, мамлакатнинг сиёсий ва ижтимоий
шароитларига қараб ташкил қилади. Натижада, ЭИЗлар ривожланишнинг
ҳар бир босқичида янги белгилар ва хусусиятларга эга бўлди, бу эса ушбу
иқтисодий категориянинг кўплаб таърифлари мавжудлигини билдиради.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралдаги «Махсус
иқтисодий зоналар тўғрисида»ги ЎРҚ-604-сон Қонунида қуйидаги таъриф
берилган: «Махсус иқтисодий зона – тегишли ҳудудни жадал ижтимоийиқтисодий ривожлантириш учун чет эл инвестициялари ва маҳаллий инвестицияларни, юқори технологиялар ҳамда бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида махсус ажратилган, белгиланган чегараларга ва махсус ҳуқуқий режимга эга бўлган ҳудуд».12
Маҳаллий иқтисодчи олимларимиздан А.А.Остонакулов томонидан «Эркин иқтисoдий зoнa - ҳудудлaр вa иқтисoдиёт тaрмoқлaрини жaдaл ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш, улaргa инвeстициялaрни жaлб этиш мaқсaдидa aлoҳидa имтиёзлaр бeлгилaнгaн, шунингдeк, улaрдaн иқтисoдиётни мoдeрнизaция вa дивeрсификaциялaшнинг ҳудудий услуби сифaтидa фoйдaлaниш ҳaмдa зaмoнaвий тeхнoлoгиялaрни иқтисoдий тузилмaгa жoрий қилиш учун тaшкил этилгaн ҳудуддир».13
Р.Р.Кузиев эса ЭИЗ деганда «тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратилган, мамлакатнинг бошқа қисмларида қўлланилмайдиган махсус хўжалик юритиш режими, бошқарув тизими ҳамда имтиёзлар ва рағбатлар тўплами жорий этилган миллий иқтисодий маконнинг бир қисми сифатида тушунилади, ва шунингдек, ЭИЗ маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар учун энг сўнгги технологиялар асосида иқтисодиётнинг
устувор тармоқларини шакллантиришга имкон берадиган имтиёзлар ва
рағбатлар тизими яратиладиган, бу эса ўз навбатида, юқори сифатли
маҳсулот (ҳам товарлар, ҳам хизматлар) ишлаб чиқариш ва жаҳон бозорига
етказиб беришни, жойлашган ҳудудда ва умуман мамлакатда ижтимоийиқтисодий ҳаётнинг муваффақиятли ривожланишини таъминлаши мумкин бўлган, миллий иқтисодий маконнинг бир қисмидир».14
Илмий изланишлар натижасида ва иқтисодчи олимларнинг фикрларини ўрганиб ва бугунги жаҳон иқтисодиёти интеграциялашувини инобатга олган ҳолда, «Эркин иқтисодий зоналар – бу хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун қўшимча имтиёзга эга бўлган, инновацион технологияларни жалб қилиш орқали, юқори технологик маҳсулотларни ишлаб чиқаришни рағбатлантирувчи ҳудуддир», - деган таърифни шакллантирдик, чунки бугунги кунгача эркин иқтисодий зона деганда кўпинча хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида ташкил қилинадиган ҳудуд тушунилади, аммо бугунги жараёнлар ва илмий изланишлар натижаси шуни кўрсатмоқдаги, маҳаллий инвесторларни ички ҳудудларга йўналтириш орқали қуйидаги иқтисодий ва ижтимоий ютуқларга эришиш мумкин:
кўпроқ иш ўрни яратилиб, аҳоли бандлиги таъминланади;
маҳаллий инвесторлар даромади ошиб, янги ғояларга капиталлар йўналтирилади;
тадбиркорликнинг инновацион инвестицион фаолияти ривожланиб ишлаб чиқариш ҳажми ва сифати ошади;
марказдан ташқарида ҳам инфраструктура ривожланиб, аҳоли яшаш турмуш-тарзи яхшиланади;
миллий маҳсулотлар ишлаб чиқиш орқали, миллий бренд яратилади;
маҳаллий аҳолида тадбиркорлик кўникмаси шаклланади.
Жаҳон иқтисодиётида фаолият кўрсатаётган эркин иқтисодий зоналарни ўрганиш, шунингдек, иқтисодиёт тизими ривожланишининг асосий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда самарали инновация ва инвестицион ЭИЗ ривожланиш моделини ўзига хос хусусиятларга эга қилиб қуйидагича лойиҳалаштириш мумкиндир (2.2.3-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |