V. Инвесторлар базасини кенгайтириш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш
28.
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан маҳаллий эмитентларнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш учун қўшимча имкониятлар яратиш.
1. Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа халқаро молия институтлари билан биргаликда капитал ҳаракати операцияларини либераллаштириш масаласи бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш.
Таҳлилий маълумотлар
2021 йил август
Молия вазирлиги, Марказий банк
2. Маслаҳатлашувлар натижаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритиш.
2021 йил сентябрь
29.
2023 йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси фонд бозорини жаҳон фонд бозори индекслари, шу жумладан «Morgan Stanley Capital International» (MSCI) рейтингидаги дунёнинг «ривожланаётган» фонд бозорлари рўйхатига киритиш.
1. «Morgan Stanley Capital International» (MSCI) жаҳон индекси юритувчилари билан тавсиялар олиш бўйича музокаралар ўтказиш.
Ташкил?й чора-тадбирлар
2021 йил декабрь
Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги
2. Камида 2 та акциядорлик жамияти фаолиятини мазкур рейтинг талабларига мос равишда ташкил этиш.
2022 йил апрель
3. Мазкур жараённи оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш.
2022 йил декабрь
30.
Аҳолининг капитал бозори соҳасига оид масалалар бўйича молиявий саводхонлигини ошириш дастурларини изчил амалга ошириш.
1. Молия, иқтисодиёт ва бизнес соҳасидаги олий таълим муассасалари ўқув ва илмий дастурларида капитал бозори асосларини ўрганишни таъминлайдиган молиявий саводхонлик бўйича махсус курсларни жорий этиш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил апрель
Молия вазирлиги Марказий банк, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги
2. Олий таълим муассасаларида магистрлик диссертациялари ва илмий ишлар мавзулари рўйхатига капитал бозоридаги камчилик ва муаммоларни тадқиқ қилишга доир мавзуларни киритиш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил август
3. Олий таълимдан кейинги таълим тизимида, шу жумладан илмий-тадқиқот институтларида капитал бозорини янада ривожлантириш моделини ишлаб чиқиш учун иқтисодий ва молиявий тадқиқотлар номзодлари учун номзодлик ва докторлик диссертациялари банкини яратиш.
Диссертациялар банки лойиҳаси
2021 йил октябрь
31.
Капитал бозори соҳасини ривожлантиришга оид масалалар ва инвесторларга яратилаётган енгилликлар бўйича кенг жамоатчилик билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш.
1. Халқаро ва маҳаллий экспертларни таклиф қилган ҳолда Дастурнинг мазмун-моҳияти ҳамда уни амалга ошириш босқичлари бўйича халқаро конференциялар ташкил этиш.
Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси
2021-2022 йй.
Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги
2. Капитал бозоридаги инвестициявий жозибадорликни ошириш масалаларига оид давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиш.