Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги «Тошкент» Республика фонд биржаси билан ҳамкорликда
2. Хорижий экспертлар иштирокида қимматли қоғозларининг биржа листингида бўлиш мазмун-моҳияти, унинг афзалликлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги бошқа муҳим масалаларни тушунтириш бўйича семинарлар, давра суҳбатлари ва тренинглар ўтказиш.
3. «Тошкент» Республика фонд биржаси қошида биржа листингига киритилмаган қимматли қоғозлар савдосини таъминловчи «Over The Counter» (OTC) тизимини яратиш ҳамда жорий этиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2022 йил январь
4. Капитал бозори, шу жумладан фонд биржасидаги ҳолатни ёритишга ҳамда аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган туркум интерактив телекўрсатувлар ташкил этиш.
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги муассислигида ташкил этилган «Фонд бозорининг ахборот-ресурс Маркази» давлат унитар корхонаси мол-мулкларини «Тошкент» Республика фонд биржаси тасарруфига мулк ҳуқуқи асосида ўтказиш масаласини ўрганиб чиқиш ва тегишли таклифларни ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
1. «Фонд бозорининг ахборот-ресурс Маркази» ДУКга тегишли Ягона дастурий техник комплекс (ЯДТК) ва «Тошкент» РФБнинг Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй манзилида жойлашган маъмурий биносини мустақил баҳоловчи ташкилотларни, шу жумладан чет эл ташкилотларини жалб қилган ҳолда баҳолаш.
2. ЯДТКнинг баҳоланган қийматига тўғри келадиган «Тошкент» РФБ биносининг тегишли қисмини Молия вазирлиги тасарруфига ўтказиш масаласини «Тошкент» РФБ акциядорлари умумий йиғилишида кўриб чиқиш.
3. Ўрганишлар асосида тегишли таклифларни ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил декабрь
Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги
15.
«Тошкент» Республика фонд биржаси устав капиталидаги давлат улушини қўшимча акциялар чиқариш йўли билан 25 фоиз + 1 акция миқдоригача қисқартириш.
1. Салоҳиятли инвесторлар билан «Тошкент» РФБ устав капиталидаги давлат улушини сотиш бўйича музокаралар ўтказиш.
Ташкилий чора-тадбирлар
2021 йил октябрь-ноябрь
Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги «Тошкент» РФБ билан ҳамкорликда
2. Музокаралар натижаси бўйича «Тошкент» РФБ устав капиталидаги давлат улушини белгиланган тартибда сотиш бўйича таклиф киритиш.
Норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2022 йил май
16.
Капитал бозори соҳасидаги миллий рейтинг агентликларининг фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳуқуқий асослар яратиш.
2. Хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2022 йил июнь
3. Лойиҳани мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш ва ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
17.
Дастурни амалга ошириш ҳамда капитал бозори соҳасини ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириб бориш мақсадида Молия вазирлиги, Марказий банк, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ўртасида ўзаро Англашув меморандумини имзолаш.
1. Меморандум лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш.
Меморандум лойиҳаси
2021 йил август
Молия вазирлиги, Марказий банк, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги