Бирламчи ахборот (маълумот) – тадқиқотнинг бирон-бир аввалдан белгиланган мақсади учун илк маротаба йиғилган ахборот, қайд этилган кузатувлар, экспериментлар, сўровлар асосида биринчи бор йиғилган маълумотлар.
Ахборот ресурси - ахборот тизими таркибидаги электорн шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси.
Ахборот тизими – ахборотни тўплаш, салқаш, излаш, унга ишлов бериш ҳаимда унда фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, техналогиялари ва алоқа воситалари.
Ахборотлаштириш – ҳозирги замон жамиятида фан ва техникани ривожлантиришнинг муҳтим воситаси сифатида информациянинг етакчи ўринга чиқиши.
Веб-сайт – умумжаҳон ўргимчак тўрида маълумот топиш мумкин бўлган ва ноёб URL билан белгиларидан вертуал жой ва маълумотларни ўзида жамлаган интернет саҳифалари мажмуи.
Илимий ижод – илмий билимларнинг ривожланиши, янги илмий билимни яратиш, илмий билимларни янги қонун ва қонуниятлар, янги илмий принциплар ва назариялар билан бойитувчи инсоннинг яратувчилик фаолияти.
Илмий ахборот – ижтимоий ахборотнинг билиш фаолиятида фойдаланиладиган алоҳида тури.
Информатика – ахборот хусусиятлари ва уни тақдим этиш, тўплаш, автоматик ишлов бериш ва узатиш усулларини ўрганувчи илмий йўналиш.
Электрон ҳукумат – барча ҳам ички ҳам ташқи алоқалар ва жараёнлар мажмуаси тегишли ахборот–коммуникация технологиялари билан қуватланиб бурадиган ҳукумат.
10-Мавзу. Олимнинг профессионаллашуви ва ижтимоий маъсулият
10.1. Илмий тадқиқотда эркинлик ва ижтимоий назорат.
10.2.Ҳозирги замон олимнинг портрети.
10.3.Фан, илмий фаолият ва коррупция.
10.4. Ўзбекистон Фанлар академиясида элитяр билан интеграцияси ҳамда ундаги туб ислоҳатларнинг янги босқичи
10.1 Илмий тадқиқотда эркинлик ва ижтимоий назорат
Фаннинг илк куртаклари кишилик жамиятининг пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳолда майдонга келди. Дастлаб фан “ҳаваскорлик” машғулоти бўлиб, у асосан адабий меҳнат билан боғлиқ мавзуларни қамраб олган. Аммо у хўжалик фаолиятида амалий наф кўриш учун маблағлар киритиладиган ижтимоий меҳнат тармоғига айлангач, вазият ўзгарди.Тадқиқотлар буюртмага мувофиқ бажарила бошланди.
Илмий тадқиқотларнинг мавзуларини белгилаш собиқ Иттифоқ даврида, олимлар ихтиёридан чиқди. Фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини танлаш ва илмий меҳнатга баҳо бериш фандан узоқ одамлар қўлига тушиб қолди. Бундан энг аввал фундаментал фан жабр кўрди, чунки унга ажратиладиган маблағлар камайди. Бугина эмас, фан тизими тўлалигича ҳокимият ва маблағларни ўз қўлида жамлаган одамлар ихтиёрига ўтди. Олимлар нимани буюришса, шуни бажарадиган ёлланма касб эгаллари билан бир қаторга қўйилдилар. Бу уларнинг қаршилиги ва норозилиги сабаб бўлди.
Фан-дунё ҳақидаги объектив билимлар тизими, ижтимоий онг шаклларидан бири. У табиат, жамият ва тафаккур ҳақидаги янги билимлар ҳосил қилишдан то уларни тадбиқ қилишгача бўлган фаолиятни ўз ичига олади. Фаннинг эркинлик тамойили бу-
Do'stlaringiz bilan baham: |