Тошкент давлат иқтисодиёт университети И. Саифназаров, А. Мухтаров, Т. Султонов, Д. Эрназаров Илмий тадқиқот методологияси



Download 2,77 Mb.
bet14/135
Sana13.06.2022
Hajmi2,77 Mb.
#661743
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   135
Bog'liq
ИТМ ўқув қўлланма 2019

Параилмий билимлар

(пара – грекча сўз бўлиб, “атрофида”, “ёнида” маъноларини билдиради). Мавжуд гнесологик стандартларга мос келмайдиган билимлардир. Илмийлий мезони нуқтаи назаридан ишончли тушунтириб бўлмайдиган ҳодисалар ҳақида тасаввурларни ўз ичига олади.

4

Ёлғон илмий билимлар

Онгли равишда фойдаланиладиган хаёлий фикрлар ва тасаввурлар. Улар хато билимлар бўлиб, фанни орқада қолган деб ҳисоблайди. Базан унинг тадқиқотчи психикасининг паталогик фаолияти билан боғлиқ бўлади. Ҳақиқий билимларнинг етарли эмаслиги уни инкор қилувчи асосларга чидамсизлик, шунингдек қарши чиқиш хусусиятлари бундай билимларга хосдир. Шу куннинг айрим долзарб муаммоларига жуда таъсирчан, шов-шувларга, ваҳимали янгиликларга жуда ўч бўлади. Бундай билимларни маълум парадигма (асос принциплар, қоидалар мажмуи) доирасида бирлаштириб бўлмайди, изчиллик йўқ, умумийлик хусусиятига эга эмас. Улар илмий билимлар билан бир қаторда доғ ва ўхшовсиз қўшимча каби ёнма-ён яшайди.

5

Квазиилмий билимлар

(квази – лотинча сўз бўлиб, “гўёки” деган маънони билдиради). Зўрлик ва мажбур қилиш методларига асосланиб, ўзига тарафдорлар ва издошларни излайдиган билимлар. Улар қоидага кўра, ҳокимиятни қўлида ушлаб турганларни танқид қилиб бўлмайдиган, қаттиқ мафкуравий тартиб ҳукмрон бўлган, илмий билимлар кескин табақалашган шароитда гуллаб яшнайди. Собиқ Совет тоталитар жамияти тарихида лисенковчилик, геологияда фиксизм, кибернетика, генетика каби фанларни инкор қилиб қарор топган қарашлар бунга мисол бўла олади.

6

Аксилилмий билимлар

Воқеликни онгли равишда бузиб кўрсатадиган ва утопик тасаввурлар. “Аксил” – қарши деган маъносидан ҳам маълумки, унинг предмети ва тадқиқот усуллари илмий билимларга, фанга бутунлай зиддир. Бу – гўё воқеликка қарама-қарши нуқтаи назаридан ёндашувдир. Бундай билимлар одатда, “барча касалликларнинг давоси бўлган”, осон топиладиган ягона дорига доимий эҳтиёж каби ҳолатлар билан боғланади. Аксилилмий билимларга қизиқиш ва интилиш жамиятнинг беқарорлик босқичларида пайдо бўлади. Ўтган асрнинг 90-йилларидаги, яъни Собиқ Иттифоқ тоталитар тузуми барбод бўлиш, миллатлар мустақиллигининг дастлабки оғир йилларида кенг ёйилган “миш-миш”га яқин қарашлар бунинг ёрқин мисолидир.




Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish