Тошкент давлат иқтисодиёт университети И. Саифназаров, А. Мухтаров, Т. Султонов, Д. Эрназаров Илмий тадқиқот методологияси


Тажриба иши – маълум даражадаги эркинлик билан ўрганилаётган объектга аввалдан ўйланган ўзгартиришларни киритиш услуби. Илмий факт



Download 2,77 Mb.
bet132/135
Sana13.06.2022
Hajmi2,77 Mb.
#661743
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   135
Bog'liq
ИТМ ўқув қўлланма 2019

Тажриба иши – маълум даражадаги эркинлик билан ўрганилаётган объектга аввалдан ўйланган ўзгартиришларни киритиш услуби.

  • Илмий факт – воқеа ёки ҳодиса, у хулоса ёки тасдиқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Илмий билимни ташкил қиладиган асосий элемент.

  • Илмий ҳисобот – илмий ҳужжат, услубиёт, тадқиқот (илмий ишланма) бориши, натижаларнинг батафсил баёни, шунингдек илмий-тадқиқот ёки тажриба-конструкторлик ишлари натижасида олинган хулосаларни ўз ичига олади.

  • Тадқиқот услубиёти (технологияси) – тадқиқот усулларининг бир тизимли мажмуи, тадқиқот услублари, усуллари, техникаларини қўлланиш ва улар ёрдамида олинган натижаларни талқин қилиш қоидалари тизими. Услубиёт ўрганиладиган объект характерига, тадқиқот методологияси, мақсадларига, ишлаб чиқилган услублар, тадқиқотчи малакасининг умумий даражасига боғлиқ бўлади.

  • Тадқиқот фарази - бу бевосита кузатилаётган ҳодиса, ўрганилаётган ҳодисанинг тузилиши ёки унинг таркибий қисмлари ўртасидаги алоқалар туси ҳақидаги илмий асосланган тахминдир. Фаразлар мавжуд фактлар асосида ишлаб чиқилади.

  • Тадқиқотнинг объектли соҳаси – бу фан ва амалиётнинг тадқиқот объекти жойлашган соҳаси бўлиб, амалиётда у, масалан, математика биология, иқтисодиётнинг у ёки бошқа илмий ихтисослигига мувофиқ бўлиши мумкин.

    Таснифлаш - ўрганиладиган объектлар, фактларни ўрганишнинг назарий услуби; ҳодисаларни бир-бирига нисбатан тартибга солишга асосланади.

    ХУЛОСА

    Инсон ижодий фаолияти ичида илмий тадқиқотнинг ўзига хос ўрни мавжуд. Чунки XXI аср фани ривожланиш жараёни, муваффақиятларнинг гаровидир. Илмий тадқиқот қадимги даврлардан то бугунги кунгача жамиятга, давлатга ва алоҳида ҳар бир кишига хизмат қилиб келди. Бугунги кунда бизни ўраб турган жамики нарсалар – бу инсон илмий фаолиятининг, ижодининг амалий шакллари бўлиб ҳисобланадиган илмий тадқиқот ва инновацион фаолият, технологиялар ишлаб чиқариш жараёни орқали моддий бойликларда мужассам бўлган ақлий иш маҳсулидир. Илмий тадқиқот жамият ва инсон ҳаётининг, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришнинг барча соҳалари билан бевосита боғлиқ. Ҳар бир даврнинг долзарб масалаларига хилма хил ёндашувлар орқали илмий жавоблар топилган тақдирдагина маънавият янги маъно - мазмун билан бойиб боради. Бугунги кунда яратилаётган ҳар бир янгилик, кашфиёт давлат ва жамият, шахс фикр ва дунёқарашига, маънавиятнинг шаклланишига таъсир кўрсатади. Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан оришидан, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама, жадал ривожланишини таъминлаш учун шарти – шароитлар яратишдан, мамлакатни модернизациялаш ва ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборатдир. “Эндиги вазифа, – деган эди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз илмий жамоатчилиги вакиллари билан учрашувидаги нутқида, – нафақат илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни молиявий қўллаб - қувватлаш, балки уларнинг натижаларини амалиётга татбиқ этишга қаратилган самарали механизмларни яратишдан иборат”.29


    Бугунги кунда инсоният олдида турган янги, глобал муаммолар: иқлим ўзгаришлари, экотизим ва биохилма-хилликни сақлаш ва асраб-авайлаш, табиий захираларнинг тугаб бориши, атом қуролига, ядровий реакторларига эга бўлган давлатларнинг ортиб бориши инсониятни ташвишга солмоқда. Муаммоларни ҳал этишнинг муҳим вазифалари ичида интеллектуал салоҳиятни, илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш орқали ечиш мумкинлиги аён бўлмоқда.
    Илмий тадқиқот методологияси ана шу долзарб муаммоларни ҳал қилишга ёрдамлашишга йўналтирилган. Шу сабабдан ҳам таълим ва маърифат тизимини такомиллаштириш, мамлакатимиз келажаги бўлган ёшларни замонавий билим олишга йўналтириш, баркамол шахсни тарбиялаш билан боғлиқ эканини биз яхши англаймиз. 30
    Шу боисдан ҳам ушбу ўқув қўлланмада илмий тадқиқот методологияси фанининг қуйидаги долзарб мавзулари ўз ифодасини топди.
    Биринчидан, илмий тадқиқот методологияси фани предмети, вазифалари, аҳамияти, билимлар тизимида илмий билимнинг ўрни, ижод ва илмий тадқиқот масалалари ёритилди.
    Иккинчидан, фан – ижтимоий – маданий ҳодиса, муаммо ва далил – илмий тадқиқотнинг датлабки асослари ҳамда эксперимент методлари таҳлил қилинди.
    Учинчидан, илмий мактаб, метод ва методология муаммолари, илмий тадқиқотнинг намоён бўлиш шакллари баён этилди.
    Тўртинчидан, илмий тадқиқотнинг амал қилиш механизмлари, тушуниш ва тушунтириш диалектикаси, новация ва инновация, кашфиёт ва ихтиролар чуқур таҳлил қилинди.
    Бешинчидан, илмий тадқиқотда ахборот ва ахборот технологияларидан фойдаланиш, олимнинг профессионаллашуви ва ижтимойи масъулият масалаларига эътибор қаратилди.
    Олтинчидан, илмий тадқиқот методологияси фанини ўрганиш жараёнида тадқиқотчида илмий муаммони ижодий қўйиш ва танқидий ҳал қилиш қўникмасини ҳосил қилишга ёрдамлашади.
    Еттинчидан, илмий тадқиқот методологияси мутахассис кадрларда илмий фикрлаш услубини ҳамда илмий ижод фаолияти мантиғини белгилаб беради ҳамда такомиллаштиришга хизмат қилади.
    Саккизинчидан, илмий тадқиқот методологияси ёш олимда илмий муаммони топиш, илмий тадқиқот объекти (мавзу)ни танлаш, тадқиқотнинг мақсади ва вазифаларини таърифлаш, тадқиқот методологиясини ва воситаларини танлаш, ҳал қилинаётган вазифага бутун эътиборини қаратиш, ўрганаётган объектга бўлган қараш ва қобилиятини ривожлантиради.
    Умуман, илмий муаммони ҳал қилиш асосида инсоният эришган умуммаданият, дунёқараш ётади. Шунинг учун ҳар бир тадқиқотчи ўз даврининг маданиятини, дунёқарашини, ахлоқини чуқур эгаллаб олган тақдирдагина инсоният тараққиётига хизмат қилувчи инновацион ғоялар ярата олади.



    Download 2,77 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   135




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish