Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti y. E. Aliev, J. S. Fayzullayev innovatsion iqtisodiyot


-расм. Кичик инновацион тадбиркорлик фаолиятида рискларни самарали бошқариш механизмларининг ташкилий-иқтисодий асослари



Download 1,21 Mb.
bet75/82
Sana05.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#530786
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   82
Bog'liq
Инновацион иктисодиёт укув кулланма Алиев Я печат 29 07 19й

4.15-расм. Кичик инновацион тадбиркорлик фаолиятида рискларни самарали бошқариш механизмларининг ташкилий-иқтисодий асослари.

Кичик инновацион тадбиркорлик фаолиятини бошқариш усули – бу бошқарувчи тизимчанинг (бошқарув субъектининг) бошқарилувчи тизимчага (бошқариш объектига) кўрсатадиган таъсир йўли бўлиб, у ўз ичига инновацияларни, инновацион жараённи ва инновацияларни сотиш бозоридаги муносабатларни олади (4.16-расм).




Манба: муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.


4.16-расм. Кичик инновацион тадбиркорлик фаолиятини
бошқариш усуллари.

Инновацияларнинг ҳаракати ҳар доим уларга қўйиладиган инвестицияларнинг ҳаракати билан боғлиқдир. Шунинг учун кичик бизнес инновацион тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг барча усуллари бозорда инновацияларнинг ҳаракатланиш жараёнида юзага келадиган пул муносабатларига асосланади. Шундай қилиб, барча кичик инновацион фаолиятини бошқариш усулларининг умумий мазмуни бўлиб, бир томондан инновацияни ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи ўртасида юзага келадиган пул муносабатларининг инновацияга таъсири ҳисобланса, бошқа томондан ушбу инновациянинг харидори ўртасида юзага келадиган пул муносабатларининг инновацияга таъсири ҳисобланади.
Кичик инновацион тадбиркорлик фаолиятини бошқариш усулларининг таъсири янгиликларни ишлаб чиқариш ёки сотиш соҳасига йўналтирилиши мумкин. Ушбу йўналишлар инновацион жараённинг структурасини белгилайди.
Кичик инновацион тадбиркорлик фаолиятини бошқариш усулларини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: фақат инновацияни ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатадиган усуллар; ҳам инновацияни ишлаб чиқаришга, ҳам уни сотиш, олдинга силжитиш ва тарқатишга таъсир кўрсатадиган усуллар; фақат инновацияни сотиш, олдинга силжитиш ва тарқатишга таъсир кўрсатадиган усуллар.
Инновацияларни ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатадиган усулларнинг ягона мақсади бўлиб юқори сифат параметрларига эга бўлган янги маҳсулот ёки янги операцияни (технологияни) яратиш ҳисобланади. Бундай усулларга бенч-маркинг, маркетинг тадқиқотлари ва инновациялар маркетингини режалаштириш усуллари киради.
Кичик инновацион тадбиркорлик фаолиятини бошқариш усулларининг иккинчи гуруҳи инновация инжиниринги, инновация реинжиниринги ва бранд-стратегия каби усулларни қамраб олади.
Учинчи гуруҳ таркибига нархли бошқарув усули, бозорни фронтлаш ва мэрджер кабилар киради. Ушбу гуруҳдаги барча усулларнинг бош мақсади – бу инновацияларни жорий вақтда ҳам энг катта манфаат ва самарадорлик билан, келажакда ҳам ушбу сотишдан катта самара билан сотилишини жадаллаштиришдир.
Замонавий шароитларда ташкилотлар фақат ўзгарувчи муҳитга мунтазам равишда мослашиб борганларидагина фаолият кўрсатишлари мумкин. Айнан ана шундай стратегик масалалар ташкилотда бирор-бир янгиликни лойиҳалаштириш ва ривожлантиришда ечилади. Хорижий адабиётда бу каби масалаларнинг ечилишига инжиниринг дейилади. Инжиниринг инглиз тилидаги “engineering” сўзидан олинган бўлиб, ихтирочилик, билим деган маъноларни англатади. Инжиниринг – бу янги объектлар ёки янги лойиҳаларни яратиш бўйича инженерлик-консультацион хизматларнинг кўрсатилишидир. Инжиниринг фаолияти кичик бизнес субъектларининг ўзи томонидан ҳам, кўп сонли инжиниринг ахборот-маслаҳат фирмалар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Инновациялар инжиниринги – бу инновацион лойихани яратиш бўйича ишлар комплекси бўлиб, у ўзи ичига муайян инновацияни яратиш, сотиш, олдинга силжитиш ва тарқатишни олади.
Инновациялар инжиниринги ўзининг специфик хусусиятларига эга бўлиб, улар қуйидагиларда намоён бўлади:

  • инновациялар инжиниринги маҳсулотнинг моддий шаклида эмас, балки унинг фойдали самараси кўринишида намоён бўлиб, бу самара бир томондан, моддий ташувчиларга ҳам эга бўлиши мумкин (ҳужжатлаштириш, чизмалар, графиклар ва ҳ.к.), бошқа томондан эга бўлмаслиги ҳам мумкин (персонални ўқитиш, консультация ва ҳ.к.);

  • инновациялар инжиниринги олди-сотди объекти ҳисобланади, шунинг учун у нафақат мулк ёки мулкий ҳуқуқлар кўринишидаги моддийлашган шаклга, балки тижорат хусусиятига ҳам эга бўлиши керак.

Масалан, инновациялар инжиниринги франчайзинг ва ноу-хаудан фарқли равишда такрор ишлаб чиқариладиган хизматлар билан, яъни қиймати уларни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган вақт харажатлари орқали белгиланадиган хизматлар билан ва шунинг учун ҳам кўплаб мавжуд сотувчилар билан боғлиқ бўлади.
Инжиниринг ўз ичига иккита турли-туман ёндашувларни қамраб олган бўлиб, уларнинг фарқларини қуйида кўриб чиқамиз:
- такомиллаштириш (кўрсаткичларни 10-50% га яхшилаш);
- реинжиниринг (кўрсаткичларнинг 100% ва ундан юқорига ўсиши).
Кичик инновацион тадбиркорлик субъектлари томонидан инновациялар инжирингини амалга оширишда қуйидагиларни бажариш тавсия этилади:

  1. Бозорни дастлабки тадқиқ этиш ва янгиликлар учун истиқболли бозор сегментини танлаш.

  2. Бозордаги молиявий ўзгаришларнинг мақсадларини белгилаш ва инновациялар олдида юзага келадиган вазифаларни аниқлаш.

  3. Инновацион лойиҳани техник-иқтисодий асосланишини амалга ошириш.

  4. Янги маҳсулот ёки тахнологияни яратиш бўйича тавсияномаларни ишлаб чиқиш.

  5. Лойиҳани яратиш учун зарур бўлган барча турдаги ресурсларнинг харажат ҳажми ва ишчи-ходимлар миқдорини аниқлаш, шунингдек лойиҳа бўйича ишларнинг бажарилиш муддатларини ва унинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш.

  6. Инновацион лойиҳани ҳужжат кўринишида расмийлаштириш.

  7. Ушбу лойиҳанинг барча позициялари бўйича ижрочиларга консультация бериш.

Умуман олганда, инновациялар инжиниринги ўз олдига инвестицияларни янги маҳсулотга қўйишдан энг яхши иқтисодий самарага эга бўлишни ва инновацион фаолиятнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш вазифасини қўяди.
Реинжиниринг инжиниринг усулининг тур хилини намоён этади. “Реинжиниринг – бу корхона фаолиятининг қиймат, сифат, сервис ва суръатлар каби замонавий кўрсаткичларининг кескин, сакраб рўй берадиган такомиллашувларига эришиш учун иш жараёнларини фундаментал жиҳатдан қайта англаш ва тубдан қайта лойиҳалаштиришдир”.
Реинжиниринг кичик инновацион тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг усули сифатида ҳам янги маҳсулотлар, операцияларни ишлаб чиқариш, ҳам уларни сотиш, олдинга силжитиш ва тарқатишга қаратилган инновацион жараёнга даҳл қилади.
Инновацияни бошқаришда реинжиниринг инновация олдида турган муайян мақсад, яъни янгиликларга бўлган жорий ёки стратегик эҳтиёж билан боғлиқ бўлади. Бундай келиб чиққан ҳолда реинжиниринг қуйидагиларга бўлинади:

  1. Инқирозли реинжиниринг.

  2. Ривожланиш реинжиниринги.

Инқирозли реинжиниринг инновацияни сотиш ҳажмининг унга бўлган талабнинг пасайиши ёки уни сотувчининг имижини пасайиши билан боғлиқ бўлган кескин пасайиши туфайли юзага келади. Бундай ҳолат бозорда товар рақобатбардошлигининг пасайиши, балки сотувчининг банкрот бўлиши тенденциясидан гувоҳлик беради. Шунинг учун кузатилган инқирозни бартараф этиш бўйича тадбирларнинг зудлик билан ўтказилишига эҳтиёж туғилади. Бундай инқирознинг асосий сабаблари сифатида қуйидагиларни кўриш мумкин:
- харидорларнинг ушбу инновациянинг даромадлилиги ва бошқа жозибадор сифатларидан қониқмаслиги;
- харидорлар сиёсатининг ўзгариши. Хусусан, харидорларнинг тезлик билан молиявий манфаат кўришдан келажакда инновацияга капитални инвестиция қилишдан даромад олиш сари бурилиши;
- хўжалик жараёнини ташкил этиш ва бошқаришнинг вақт ва бозордаги вазият талабларига мос келмаслиги (кўп жиҳатдан раҳбарнинг шахсий камчиликлари туфайли);
- инновациялар бизнес-жараёнининг самарасизлиги.
Давлат томонидан кичик инновацион тадбиркорлик субъектларига инновацион ғоя ҳамда технологияларни жорий қилишда кўпроқ имтиёз ва рағбатлантиришлар берилиши натижасида инновациялар иқтисодиётда юқори самара беради.


Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish