Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti y. E. Aliev, J. S. Fayzullayev innovatsion iqtisodiyot


Кичик инновацион тадбиркорлик фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш асосида инновацион ишланма ва технологиялар трансферини ривожлантириш истиқболлари



Download 1,21 Mb.
bet74/82
Sana05.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#530786
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   82
Bog'liq
Инновацион иктисодиёт укув кулланма Алиев Я печат 29 07 19й

4.4. Кичик инновацион тадбиркорлик фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш асосида инновацион ишланма ва технологиялар трансферини ривожлантириш истиқболлари
Кичик бизнес субъектларида янги техника ва инновацион технологияларни ишлаб чиқаришга юқори таваккалчиликларсиз жорий этиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиб, ундан самарали фойдаланиш жараёни йирик корхоналарга нисбатан тезроқ рўёбга чиқади.
Шу жиҳатдан, республикамизда кичик инновацион тадбиркорлик фаолияти бошқарув механизмини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш бугунги куннинг муҳим ва долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда замонавий тараққиёт тенденциясида иқтисодий ўсишнинг самарали ресурсларидан бири сифатида инновацион ривожланишни рағбатлантириш биринчи ўринга қўйилмоқда. Фан ва иқтисодиётни ўзаро узвий алоқаси кучайтирилмоқда. “Кучли фан – кучли иқтисодиёт” ибораси нафақат бугунги кун учун, балки инсоният келажаги учун ҳам долзарб бўлиб қолмоқда85. Агар хорижий мамлакатлар тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, АҚШда сўнги ўн йиллар мобайнидаги барча инновацияларнинг 55 фоизи айнан кичик бизнес соҳасида яратилган86.
Кичик инновацион тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш эса кўп жиҳатдан унинг бошқарув тизимини самарадорлигига боғлиқдир. Кичик инновацион тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдан мақсад бутун ишлаб чиқариш тизимини янгилаш ҳисобига ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, илмий-техник, интелектуал ва иқтисодий салоҳиятдан самарали фойдаланиш асосида кичик бизнес субъектларининг рақобатбардошлигини оширишдан иборатдир.
Бизнинг фикримизча, кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини ривожлантириш ва улар фаолиятига бошқарувнинг иннновацион технологияларини жорий этиш қуйидаги омиллар ҳисобига муҳим зарурият ҳисобланади:
биринчидан, кичик бизнеснинг ихчам ва ҳаракатчанлиги, бозор конъюнктураси ўзгаришлари ва истеъмолчилар эҳтиёжларига нисбатан тез мослаша олиш хусусиятларига эга эканлиги инновацион технологияларни жорий этишда йирик корхоналарга нисбатан юқори таваккалчиликнинг пастлиги жиҳатидан яхши самара беради;
иккинчидан, кичик бизнес субъектлари фаолиятига инновацион технологияларни жорий этилиши уларни юқори трансакцион ҳаражатларини камайтириб, рентабеллик кўрсаткичларини оширади;
учинчидан, кичик бизнес субъектларининг янгиликларни тезкорлик билан ўзлаштира олиш салоҳияти уларга инновацияларни тижоратлаштиришдан юқори даромад олиш имкониятини беради;
тўртинчидан, кичик бизнес субъектлари фаолиятига бошқарувнинг иннновацион технологияларини жорий этилиши улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннарҳини камайтириш, товар ва хизматлар номенклатурасини ошириш, янги товарлар турларини сотиш ҳажмларини кенгайтириш ҳамда маҳсулот сотишнинг истиқболли бозорларини ўзлаштириш ҳисобига уларнинг экспорт салоҳияти ва рақобатбардошлигини оширади.
Ҳозирги кунда кичик инновацион тадбиркорлик жараёнларни бошқариш тизими турли вазиятларга мосланувчан бўлиб, комплекс характерга эга. Унинг зиммасига маҳсулотни ишлаб чиқаришга жорий этиш, ташкилий тузилма шаклларини ва бошқарувчилик функцияларини қайта тузиш, янгиликларни амалиётга жорий этиш, инновацион жараёнларни бошидан охиригача бошқариш имкониятини таъминлаш каби бир қатор вазифалар юклатилади. Кенг кўламли ташкилий ва иқтисодий фаолиятни қамраб олувчи мазкур жараён ташкилий жиҳатдан ўзига хос хусусиятга эга. Бу хусусият қуйидагича намоён бўлади. Инновацион фаолиятни ташкилий жиҳатдан бошқаришга масъул турли бўлим ва хизматлар ташкилот иерархиясининг ҳар хил поғонасида жойлашган. Улар ўртасида ўзаро боғланишга имкон берувчи алоқалар тизими ўрнатилган.
Кичик инновацион тадбиркорлик жараёнларининг асосий босқичлари қуйидагилардан иборат:
1. Келиб тушаётган ғояларни тизимлаштириш: ишлаб чиқариш бўлимларидаги маркетинг хизматидан, фирманинг сотиш аппаратидан, савдо агентларидан, ҳозирги истеъмолчилардан келиб тушаётган янгиликлар ва бозорлардаги технологик ўзгаришлар ҳақида ахборотлар йиғиш; таваккалчилик ҳажмини ва даражасини аниқлаш, янги маҳсулотни яратиш ва ўзлаштириш билан боғлиқ фирманинг потенциал имкониятлари ҳақида ахборот йиғиш; мақсадли бозорлар ва улар ривожланишининг узоқ
муддатли тенденциялари ҳақида ахборот йиғиш.
2. Инновацион ғояни аниқлаш ва янги маҳсулотнинг ғоясини
ишлаб чиқиш:

  • ғоянинг амалий жиҳатдан амалга ошириш имкониятларини аниқлаш;

  • янги ва анъанавий маҳсулотни технологик умумийлиги даражасини аниқлаштириш;

  • фирмани, яъни маҳсулотнинг мос тушиши ва унинг стратегик ривожланиши;

  • келажакдаги маҳсулотга патент тизимини аниқлаш.

3. Янги маҳсулот иқтисодий самарадорлигининг мазмуни, маркетинг дастурини ишлаб чиқиш:

  • ғоя конкрет лойиҳа кўринишига келгандан сўнг, маҳсулотнинг техник ҳолатини яратиш;

  • маҳсулотни техник иқтисодий характеристикасини аниқлаш. Унинг сифатини ва истеъмол хусусиятларини баҳолаш;

- сотув ҳажмини ва потенциал бозор таклифини баҳолаш;

  • янги маҳсулотни, технологик машиналар ва жиҳозларни, хом ашё ва материаллар, кадрлар, молиявий ресурсларни ишлаб чиқариш учун керакли ресурслар мавжудлиги;

  • янги маҳсулотнинг ўзлаштирилиши ва у билан бозорга чиқиш вақтини аниқлаш;

  • янги маҳсулот ишлаб чиқариш рентабеллигининг таҳлили ва уни баҳолаш, маҳсулот учун маркетинг дастурини яратиш.

4. Янги махсулотнинг яратилиши:

  • кичик бизнес субъектининг бўлимларига вазифаларни тақсимлаган ҳолда янги маҳсулот ривожланишининг аниқ дастурини тузиш;

  • маҳсулот намунасини яратиш ва техник танловдан ўтказиш;

-маҳсулотнинг номини ва белгисини аниқлаш, қадоқ-лаш ва маркалаштиришни йўлга қўйиш.

  • нарх ва бошқа тижорат шартларига оид камида уч (3) ой оралигида бозорда тест ўтказиш;

  • маркетинг дастурига янги маҳсулотни ишлаб чиқаришга киритиш ҳақидаги қарор қабул қилиш.

Кичик инновацион тадбиркорлик жараёнини бошқариш объекти техник сиёсатни ишлаб чиқиш учун юқори даражада махсуслаштирилган бўлимлар ёки ишчи гуруҳни тузишни талаб қилади:

  • инновацион фаолиятни назорат қилиш учун янги маҳсулот бўлимлари ва марказлашган хизмат кўрсатишни ташкил этиш;

  • янги маҳсулот яратиш учун мақсадли лойиҳа гуруҳларини ёки марказларини белгилаш;

- ишлаб чиқариш бўлимларида мавжуд бўлган лабораториялар, илмий марказ бўлимларининг аҳамиятини ошириш;
- инновацион фаолиятни рағбатлантирувчи махсус фондлар ва венчур бўлимларини ташкил этиш;
- янгилик киритиш соҳасида маслаҳат бериш хизматларини ташкил этиш;
- янги технологияни ўзлаштириш муаммоси билан шуғулланувчи махсус тармоқли лабораториялар яратиш.
Бизнинг фикримизча, инновация муҳитининг бугунги аҳволи қисқа муддатларда маҳаллий бизнеснинг инновацион йўналганл­и­ги­нинг юқори даражасига эришишга имкон бермайди.
Шу боис, уни ривожлантириш давлат томонидан турли йўналишлардаги чора-тадбирларни белгилашни тақозо этади. Авваламбор, асосий эътибор қуйидаги муаммоларни ҳал этишга қаратилиши лозим:
-кичик инновацион тадбиркорликнинг илмий-техникавий ахборотдан фойдаланишдаги юқори трансакцион харажатларини камайтириш;
- кичик инновацион корхоналар учун янги технологияларни синовдан ўтка­зиш ва уларни жалб этишдаги юқори таваккалчиликни бартараф этиш;
-инновацион ишланмалар ва уларни жорий қилиш учун ўз ресурсларини таклиф қилувчи молиявий ва инвестиция институтлар бозорини (венчур фондлари, инновацион фондлар ва технология­лар трансфери хизматлари) ташкил этилишини рағбатлантириш;
-фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини самарадорлигини ошириш, уларни ўзаро боғлайдиган инновацион воситачилар тармоғини ривожлантириш.
Бизнинг фикримизча, кичик инновацион тадбиркорлик томонидан инновацион фаолиятни амалга оширишда юзага келадиган рискларни самарали бошқариш механизмларининг ташкилий-иқтисодий асослари ишлаб чиқиш лозим (4.15-расм).
Инновация фаолиятидаги рискларни бошқариш инновация натижаларининг ноаниқликларини камайтириш имконини берувчи, инновацион технологияларни жорий этишнинг самарадорлигини оширувчи ҳамда инновацион фаолият мақсадларига эришиш ҳаражатларини камайтирувчи амалий тадбирлар мажмуидан иборат.
Кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини самарали ривожлантиришда янги маҳсулотлар, хизматлар ва уларни ишлаб чиқариш услубларини, янги ишлаб чиқариш жараёнларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш, лойиҳалаштириш, дизайн ва бошқа ишланмалар яратиш, технологик инновациялар билан боғлиқ машина ва асбоб-ускуналар сотиб олиш ҳамда инновацион маркетинг ва бошқарувнинг янги услубларини жорий этиш лозим.




Манба: муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.





Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish