Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti y. E. Aliev, J. S. Fayzullayev innovatsion iqtisodiyot



Download 1,21 Mb.
bet44/82
Sana05.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#530786
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   82
Bog'liq
Инновацион иктисодиёт укув кулланма Алиев Я печат 29 07 19й

Буюк Британия. Инновацион фаолиятни бешта вазирлик – Инновация ва тажриба бизнеси, Мудофаа, Атроф муҳит ва қишлоқ хўжалиги, Энергетика ва иқлим ўзгариши, шунингдек Халқаро ривожланиш вазирликлари қўллаб-қувватлайди. Мамлакатда илмий марказлар, университетлар, кичик инновацион фирмаларнинг инновацион ишланмаларини қўллаб-қувватловчи ривожланган ва самарали амал қилувчи тизими қарор топди. Улар инновацион фаолиятни олтита махсус кенгашлар орқали молиялаштиради (олий таълим муассасалари бўйича, фан ва технологияларни ташкил этиш соҳасида, биотехнология ва биофан бўйича, техник ва табиий фанлар бўйича, тиббий тадқиқотлар бўйича ва атроф муҳитни ўрганиш бўйича). Ажратилган маблағлар етакчи университетлар, йирик марказлар ва ноёб жаҳон миқёсидаги илмий лабораториялари - Резерфорд, Эпплтон ва бошқалар, шунингдек хусусийлаштирилган илмий тадқиқот муассасаларига тақсимланади. Инновацион махсулотни коммерциализацияси бўйича трансфер технологиялари ва билимларни узатиш, шартномалар бўйича махсус секторлар, шунингдек минтақавий ривожланиш агентлиги ва бошқалар шуғулланадилар.
Инновация ишланмаларининг асосий қисми университетларда амалга оширилганлиги туфайли, 1999 йил Буюк Британияда Олий таълим инновация фонди ташкил қилинган. Инновация соҳасида Оксфорд, Кембридж ва Бристол университетлари ҳисобланиб, уларда инновация фондлари ташкил қилинган. Кембридж университетида инновация парки тузилган, уни махсус «Кембридж Энтерпрайз» компанияси бошқаради. Компания технологиялар трансфери, консалтинги ва кичик инновация компанияларининг бошланғич фондларини ташкил қилиш билан шуғалланади. Бристол университетида инновация фондини махсус Бизнес ривожланиши тезлатувчи Марказ бошқаради. Ушбу ҳамма тадбирлар инновация компанияларини ўз маҳсулотлари билан жаҳон бозорига чиқишига олиб келади.
Франция. Францияда инновацион фаолият икки вазирлик орқали мувофиқлаштирилади – Таълим вазирлиги ҳамда илмий тадқиқотлар ва технологиялар вазирлиги. 1999 йилда мамлакат парламенти томонидан «Инновация ва тадқиқотлар тўғрисида»ги қонун қабул қилинган. Бу эса олимларга қонуний асосда нафақат илмий, балки тижорат фаолиятини юритиш, инновацион компанияларни ташкил этишда иштирок этиш, инновацион инкубаторларни ва бошқа структураларни ташкил этиш, шунингдек, уларда ишлаш имконини берди. Мазкур қонунда янги компанияларни таъсис этишда, фондлар улушларидан фойдаланишда ва инновацион фаолият иштирокчиларини солиққа тортиш миқдорини пасайтиришда қатор имтиёзлар белгилаб қўйилган.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish