Минтақа инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича стратегик дастурларнинг таснифи
Давлат
|
Ташкил этиш даври
|
Мақсади
|
Натижалар
|
Дания
|
1980-1990 йиллар
|
Фирмалараро ҳамкорликни кучайтириш
|
Кластерларда давлатда фаолият кўрсатувчи 40 % фирмалар иштирок этади, улар 60 % маҳсулотни экспорт қилади.
|
АҚШ
|
Кластерлаштириш минтақавий дастурларини амалга ошириш
|
380 та еткачи кластерлар фаолият кўрсатади, уларда 61 % ЯИМ ишлаб чиқарилади, давлат меҳнат салоҳиятининг 57% шу ерда ишлайди.
|
Италия
|
Миллий рақобатбардошлик тизими
|
200 та саноат округларида 69 мингта корхоналар иштирок этади, уларда 600 мингта ишчи банд, улар томонидан 90 % рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарилади.
|
Австрия
|
“Ахборот жамияти ва билим жамиятига қаратилган йўл” деб номланган давлат кластерлаштириш умуммиллий дастури
|
2 та йирик Штирия ва Юқори Австрия машинасозлик кластерлари еткачилик қилади, улар 10 % ЯИМ ишлаб чиқаради, уларга 550 та компаниялар билан шерикчилик муносабатларини тузган 417 та фирмалар фаолият кўрсатади.
|
Шотландия
|
Маҳаллий ҳудудий компаниялар тармоғини ташкил этиш
|
Маҳоратни ошириш, саноат тармоғининг университетлар билан узвий алоқаси ва кичик корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш.
|
Япония
|
Саноат кластерларини барқарор ривожлантириш ва такомиллаштиришни марказлашган холда ташкил этиш
|
Кластерлар иқтисодий ҳудудларда Канто (Токио), Кинки (Осако), Токаи (Нагся) жойлашган, улар 65 % ЯИМ ишлаб чиқаради ва барча инвестиция ҳажмининг 50 %ни жалб этади.
|
Германия
|
1991-1998 йиллар
|
Кучни саноат ҳамда илмий марказларнинг юқори технологиялар соҳасига жамлашга қаратилган давлат сиёсати
|
Жаҳонда юқори технологиялар бўйича 3та энг яхши Мюнхен, Гамбург, Дрезден кластерлари “
21 асрнинг Селекон водийси” нуфузли номига эга.
|
Франция
|
Кучни саноат ҳамда илмий марказларнинг юқори технологиялар соҳасига жамлашга қаратилган ободонлаштириш дастурлари
|
Атир-упа кластери етакчилик қилади. 99 та лойиҳалар тасдиқланиб, улар 4.3 мингта корхоналарни бирлаштиради.
|
Финляндия
|
Паст суръатлар билан ривожланувчи базавий тармоқларни қўллаб-қувватлашдан юқори технология асосида юқори суръатлар билан ривожланувчи тармоқ ва кластерларга ўтиш сиёсатининг миллий саноат стратегияси
|
“Кластер каркаси” аниқланди,
у 9 та ахборот ва телекоммуникациялар (етакчилик қилувчи кластерлар давлатнинг экспорти ва ЯИМнинг аксарият қисмини таъминлайди), металлургия, энергетика, бизнес-хизматлари, соғлиқни сақлаш, машинасозлик, қурилиш, озиқ-овқат соҳаларидаги кластерлар.
|
Словения
|
Словения саноатини рақобатбардошлигини ошириш стратегияси
|
10та саноат кластерлари фаолият кўрсатади, улар 130 та лойиҳаларни ўзи ичига олади.
|
Буюк Британия
|
Прогнозли технологик дастур бўлиб, унинг асосида аралаш секторли-кластерли ёндашув ётади.
|
Автомобилсозлик, электроника, кимё маҳсулотлари, онтоэелектроника, телекоммуникация кластерлари етакчилик қилади.
|
Канада
|
Ҳуддий ривожланиш моделлар дастури
|
22 та дастурни ва “Ниагара” (Онтарио) Синов лойиҳасини ўзида мужассам этади.
|
Бизнинг фикримизча, инновацион фаолиятни кенг ривожланишини таъминлаш ҳамда республикани юқори технологияларни тадбиқи бўйича ривожланган мамлакатлар даражасига кўтарилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги устивор тадбирлар комплексини амалга ошириш лозим:
1. Милий инновация устуворликни амалга ошириш стратегияси ва механизмларини ривожланиши учун вазирликлараро Инновациялар ва технологиялар трансфери бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш.
2. “Инновацион фаолияти тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши, Солиқ кодексига тегишли ўзгартишлар киритилиши, шунингдек, рағбатлантириш механизмлари, самарали интеллектуал мулк ҳимоясини ташкил этиш ва уни хўжалик амалиётига киритиш лозим.
3. Устувор инновация лойиҳаларини, илмий ғоя ишлаб чиқилгандан бошлаб, то техник концепцияси тайёрланиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга қадар, доимий маблағ билан таъминлаш мақсадида инновацияни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини ташкил қилиш лозим. Ушбу тизим инновация фаолиятида қатнашувчи хўжалик субъектлари учун муайян солиқ имтиёзларини кўзда тутиши, шу жумладан:
- янги рақобатга чидамли маҳсулот ишлаб чиқаришга бевосита йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларига, тажриба-конструкторлик ишланмаларга сарфланадиган маблағлар солиқлардан озод қилиниши;
- фундаментал тадқиқотларга ва инновацияни қўллаб-қувватловчи тармоқ ва тармоқлараро фондлар, маблағлар солиқлардан озод қилиниши.
4. Инновация фаолиятни маблағ билан таъминловчи кўпманбали тизим ташкил қилиниши керак.
5. Инновацияларни тижоратлаштириш ва устувор технологияларни тадбиқ қилиш учун Миллий инновация фонди ташкил қилиш керак. Унинг манбалари, бюджетдан ташқари, иқтисодиёт тармоқларида инновация маҳсулотларини тадбиқ этилишидан олинган фойда улушидан ташкил топади.
6. Етакчи илмий тадқиқот ва олий таълим муассасалари базасида бир қанча технологик парклар, марказлар ташкил этиб, уларнинг фаолиятини йирик корхоналар ва банклар билан биргаликда ташкл этиш лозим.
7. Инновацион кичик бизнес ривожланишини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришга етакчи маҳаллий инновация технологияларини тадбиғини рағбатлантириш лозим.
8. Инновация инфратузилма ташкилотларининг, давлат, хусусий ёки мулкнинг қайси тури бўлишидан қаътий назар, тармоқланган тўрини ташкил этиш лозим. Улар консалтинг, маркетинг, дилерлик, амалга оширувчи ва бошқа ўртада турувчи ташкилот ва фирмалар бўлиши мумкин. Уларнинг вазифалари:
-инновация технологиялари ва бозордаги маҳсулотларни коммерциализацияси ва трансферини таъминлаш;
-аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида қўшимча ишчи ўринларини яратиш.
Шундай қилиб, ҳалқаро ва маҳаллий инновация фаолиятида тўпланган тажриба ҳамда интеграция йўли билан ташкил қилинган салоҳият, республика инновация комплексини ривожлантириш мақсадида, юқорида қайд қилинган кўп ташкилий-техник муаммоларни ечиш имкониятини беради. Бу эса республика олимларини мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожланишидаги фаол иштирокини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |