Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti y. E. Aliev, J. S. Fayzullayev innovatsion iqtisodiyot



Download 1,21 Mb.
bet72/82
Sana05.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#530786
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   82
Bog'liq
Инновацион иктисодиёт укув кулланма Алиев Я печат 29 07 19й

Takrorlash uchun savollar:
1. Zamonaviy innovatsion marketingni strategik ko‘rinishlarini sharhlab bering?
2. YUqori texnologik tovarlarning innovatsion marketing xususiyatlari qanday tavsiflanadi?
3. YAngi innovatsion tovarlarni ishlab chiqishda maqsadli bozor tahlilini izohlang?
Mavzu bo‘yicha tavsiya etilgan adabiyotlar

  1. Atkinson, Robert D. Innovation economics: the race for global advantage Robert D. Atkinson and Stephen J. Ezell. USA: Yale University Press, 2012

  2. Sengupta J.Theory of Innovation, A New Paradigm of Growth, 2014 by Pearson Education, Inc.p.154.

  3. Salixov S.A. Innovatsion faoliyatni boshqarish. Darslik. T.:TDIU, 2013 y.

  4. Innovation, intellectual property, and economic growth Christine Greenhalgh and Mark Rogers.USA Princeton University Press, 2010. 46-b.



3.1. Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг инновация фаолиятини бошқаришда инновацион кластерларни ташкил этишнинг
амалий механизмлари

Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида тадқиқотчилар турли давлатларда шундай гуруҳлар (яъни уларни рақобатбардошли корхоналарнинг “жамланиши” деб аташ мумкин) мавжуд бўлганки, улар кичик ҳудуд майдонига эга бўлса ҳам, жаҳон бозорида етакчи ўрин эгаллайди. Бунда улар алоҳида корхоналар эмас, балки корхоналар гуруҳидир. “Кластер” сўзи инглиз тилидан таржима қилинганда тўпланиш маъносини билдиради. Мазкур “қуйқа”лар деб номланган кластерлар турли давлатларда, хусусан иқтисодиётни эркинлаштиришга ҳаракат қилаётган ривожланаётган давлатлар, масалан Чили ёки Европа давлати - масалан Италияда, Осиё давлати – Японияда, турғун, яхши тўлов баланси юқори бўлган Германияда ҳам фаолият кўрсатмоқда. Турли иқтисодий ва ижтимоий шароитларда ушбу корхоналар гуруҳи фаолият кўрсатмоқда, улар ниҳоятда кенг миқёсда рақобат қилмоқда. Шунинг учун ушбу гуруҳлар кластерлар деб ном олган.


Инновацион кластер – бу нисбатан янги атама ҳисобланади ва унинг моҳиятини очиб бериш ҳамда яхши тушуниб олиш учун кластер мазмунини изоҳлаш лозим. “Кластер” атамаси – энг самарали ва ўзаро боғлиқ бўлган иқтисодий фаолият турлари ўз кучини бир томонга йўналтириши, яъни давлатдаги бутун иқтисодий тизимнинг “олтин кесим” (Ғарб талқинида эса “dimond –жавоҳир”)ни ташкил этувчи ва тармоқ, миллий ва жаҳон бозорларида рақобатли ўринларни таъминлаб берувчи муваффақиятли равишда рақобат қилувчи фирмаларнинг ўзаро боғланган гуруҳлари йиғиндисидир74.
Иқтисодий адабиётларда “кластер” тушунчаси технологик занжир билан боғланган ва секторли ёндашувнинг муқобили сифатида намоён этадиган ихтисослашган етказиб берувчилар, асосий ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар тармоқларини ҳудудий тўплаш базасида шаклланган саноат мажмуаси сифатида талқин этилади75.
Майкл Портер назариясига кўра, кластер географик нуқтаи назардан қўшни бўлган ўзаро боғланган компаниялар (етказиб берувчилар, ишлаб чиқарувчилар ва бошқалар) ва улар билан боғлиқ бўлган муайян соҳада фаолият кўрсатаётган ҳамда бир-бирини тўлдирадиган ташкилотлар (таълим ва илмий муассасалар, давлат бошқарув органлари, инфратузилма компаниялари) гуруҳидир76. Портернинг рақобат устунликларини шакллантириш бўйича кластер назарияси энг машҳур ҳисобланади.
Иқтисодиётни инновацион ривожлантириш ва рақобатбардошликни шакллантиришнинг иқтисодий жараёнларини ўрганишга нисбатан кластер ёндашуви бошқа бир қатор назарияларда ҳам қўлланилади. Е.Лирнер миллий даражасида савдо соҳасини таҳлил қилишда корреляцион экспортнинг юқори даражасига эга бўлган кластерларни ўрганган77. Француз олимлари И.Толенадо ва И.Солье технологик тармоқлар гуруҳларини изоҳлаш учун “фильер” деган тушунчани қўллаган78. Фельерларни шакллантириш бир тармоқнинг иккинчи тармоқ билан технологик даражасига боғлиқлиги билан изоҳланган. Шундай қилиб, фельерлар нисбатан тор талқиндаги кластерни ўзида намоён этади, чунки кластернинг вужудга келиш мезонларидан бири – салоҳиятли устуворликларни амалга ошириш учун иқтсиодиёт тармоқлари ва соҳалари ўртасида технологик алоқаларни яратиш зарурлигига асосланади.
Кластер ёндашуви Швед назариячилари ишланмаларида ҳам кўриб чиқилади. Уларнинг кластер ёндашувига асосан миллий иқтисодиёт таркибида, аниқроғи кўп миллатли йирик швед корпорацияларида шаклланади. Бу ерда кластерлар Е.Дахменнинг “Ривожланиш блоклари тўғрисида”ги тезисига асосланади. Дахмен бўйича рақобатли муваффақият ривожланишининг асоси бир тармоқнинг ривожланишга қодирлиги ва иккинчисида тараққиётни таъминлашга қодирлиги ўртасидаги алоқаларнинг мавжудлиги ҳисобланади.
Ривожланиш босқичма-босқич ёки бошқа тармоқлар билан боғлаган ҳолда битта тармоқ доирасида “ҳаркатлар вертикали” бўйича амалга оширилиши лозим, бу эса рақобат устунликларини забт этиш имкониятларини таъминлаб беради.
Инновацион кластерлар асосида иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш бўйича энг замонавий назариялар В.Фельдман томонидан ишлаб чиқилган. Мазкур назариянинг устун томони шундан иборатки, улар турли давлатларда диверсификация шаклларини кенг қамровли эмпирик тадқиқ этишга асосланган79. Назариянинг моҳияти қуйидагидан иборат: Диверсификация одатда “ҳаражат-ишлаб чиқиш” матрицаси ёки етказиб бериш ва сотиб олиш муносабатлари билан боғлиқ тармоқлар ўртасидаги шартномаларга амал қилинади. Бу эса кластерларни вужудга келтиришга олиб келадиган механизмларга мос келади. Бундан ташқари, инновацион фаолликнинг энг самарали кластерлари диверсификация асосида шаклланади. Кластерлар нисбий устунликлар динамикасини акс эттириб шаклланади, кенгаяди, чуқурлашади, бироқ вақт ўтгани сайин улар торайиши, ёпилиши, тарқалиши мумкин. Кластерларнинг мазкур эгилувчанлиги ва жўшқинлиги бошқа иқтисодий тизимни ташкил этиш шаклларига нисбатан яна бир устунликларидан бири ҳисобланади.
МДҲ тадқиқотчилари ўртасида М.Афанасьев, Л.Мясников ишлари қизиқиш уйғотиб, улар кластер деб ягона қийматни яратиш занжири доирасида бир-бири билан ўзаро муносабатда бўлувчи мустақил ишлаб чиқариш, сервис фирмалар, шу жумладан уларнинг етказиб берувчилари ўртасида, технологиялар яратувчилари ва ноу-хау (университетлар, илмий-тадқиқот институтлари, инжиниринг марказлари) ўртасидаги, боғловчи бозор институтлари (брокерлар, маслаҳатчилар) ва истеъмолчилар ўртасидаги тармоқни тушунади. Уларнинг қарашлари фан ва таълим кластерлари нуқтаи назардан биз учун ниҳоятда яқин ҳисобланади, чунки улар университетларни, илмий-тадқиқот институтларини, инжиниринг марказларини кластерга бирлаштиради.
Ю.Янковский тадқиқотларида кластер деб қўшимча қийматни яратиш жараёнида ўзаро боғланган етказиб берувчилар, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар тармоғи тушунилади80. Мазкур ёндашув ижобий синергетик минтақавий агломерация самарасини ҳисобга олишга, яъни истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчининг яқинлиги, тармоқ самараси ва ходимларнинг миграцияси ва бизнесни ажратиш ҳисобига билим ва ўқувларни сингдирилишига асосланган.
А.А.Воронов фикрига кўра, кластер – бу рақобатбардошли маҳсулотни ишлаб чиқарувчи тартибли, нисбатан барқарор бўлган ихтисослашган корхоналар йиғиндисидир (тартибли деб, кластер доирасида тўғридан-тўғри хўжалик алоқаларнинг мавжудлиги, барқарор бўлиши, деб эса – динамикада унинг нисбатан бир хил таркиби тушунилади)81.
Умуман олганда кластернинг учта кенг тарифлари82 мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири унинг фаолият кўрсатишининг асосий белгиларини ифодалайди:

  • одатда у ёки бу таълим ва илмий муассасалар (илмий-тадқиқот институтлари, университетлар ва ҳ.к.) қўшилган турдош тармоқлар ичида ҳудуд жиҳатдан чекланган иқтисодий фаоллик шакллари.

  • бу вертикал ишлаб чиқариш занжирлари бу муаяйн ниҳоятда тор бўлган секторлар бўлиб, уларда ишлаб чиқариш жараёнларининг ўхшаш босқичлари кластернинг ядросини (масалан, “етказиб берувчи – ишлаб чиқарувчи – сотиб берувчи - мижоз”) шакллантиради. Ушбу тоифага бош фирмалар атрофида шаклланган тармоқлар киради.

  • юқори агрегация даражасида (масалан, “кимёвий кластер”) аниқланган саноат тармоқлари ёки ундан ҳам юқори бўлган агрегация даражасида (масалан, “агросаноат кластери”) аниқланган тармоқлар йиғиндисидир.

Бир гуруҳ тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Собиқ Иттифоқда 1980 йиллар охирида икки турдаги кластерлар, айниқса юқори технологиялар соҳасида шаклланиб бўлган эди. Масалан, кластерлар электрон саноат соҳасида Ғарб намуналарига қараб ташкил этилган: Москва яқинида (Зеленоград, Калуга), Воронежда, Новосибирскда, Ленинградда, Саратовда ва бошқаларда. Ушбу кластер турига атом саноати марказлари – ўзининг дастлабки стратегик аҳамиятини йўқотган “ёпиқ шаҳарлар”, аммо асосий технологик базасини сақлаб қолган марказлар ҳам киради. Мазкур база қисман экспорт учун фаолият кўрсатади: тиббиёт учун изотоплар, радиоактив чиқиндиларни қайта ишлаш ва ҳ.к.
Иккинчи кластер тури асосан мудофаа машинасозлиги соҳасида фаолият кўрсатиб, у географик эмас, балки маъмурий йўл билан ташкил этилган, сўнг эса тармоқ турдаги табиий кооперацияга айланган “лойиҳавий” таълимни ўзида намоён этади. Шундай қилиб, Собиқ Иттифоқда атом саноати “давлат ичидаги давлат” бўлган ва бўшлиқда ёйилган махсус кластерлари сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Ушбу кластерлар ҳозирги кунгача ҳам юқори талабга эга бўлган совет қурол-яроғининг юқори сифатини таъминлаб берган.
Бошқа тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, кластерларга ҳудудий-ишлаб чиқариш мажмуалари (ҲИЧМ) ҳам кириши мумкин. Иқтисодиётнинг бозор ҳўжалик юритиш моделига ўтиши ҲИЧМ нинг унсур ва ўзаро алоқалари тизимидан энг муҳими – маҳсулотни етказиб бериш топшириғини чиқариб ташлади. ҲИЧМ корхоналари ўз маҳсулотига талабнинг йўқлиги муаммосига дуч келди, яхши йўлга қўйилган хўжалик алоқалари йўққа чиқди. Натижада ҲИЧМнинг аксарият объектлари рақобатбардошлик даражаси паст бўлган ўз ҳолича бирлашган корхоналарга айланди. Бироқ режали тизим ва иқтисодиётни бошқаришнинг тармоқли тамойиллари уларнинг фаолият кўрсатишига қатъий чекловлар қўйди.
Собиқ Совет саноатлаштириш сиёсати даврида шаклланган мазкур саноат субъектларнинг бирлашмаси нафақат тармоқ ва ишлаб чиқаришдан, балки минтақалар – ҳудудий-ишлаб чиқариш мажмуаларидан таркиб топган ягона бир яҳлит тизим сифатида ташкил этилган бўлиб, глобализация таъсирида у тарқалиб кетган.
Айнан шу билан кластер ҳудудий-ишлаб чиқариш мажмуасидан фарқ қилади, яъни максимал даражада бозор механизмини ҳисобга олади, у қуйи поғонада турувчилар ташаббуси билан, яъни корхоналар ўз рақобатбардошлигини ошириш учун кластерга бирлашиш заруратига келган пайтдагина самарали бўлиши мумкин. Кластерли ёндашувнинг анъанавий тармоқ ёндашувига нисбатан асосий фарқи учта умумий параметрлари ҳисобланади, инновацион ривожланишга асосланган, ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш воситаларининг қайта гуруҳлашга қаратилган, умумий катталашуви ёки ҳудудлар активларининг ўсиши. Бу кластерли ёндашув ҳудудларининг кенг миқёсда ташкил этилишининг энг яхши шаклларидан бири ҳисобланади ва давлат иқтисодиётини дастурли бошқариш дастагининг ўзгаришини талаб этади.
Кластерларнинг, бир-бирини тўлдирадиган иккита стратегияни ажратиб кўрсатишимиз мумкин:

  • амалдаги кластерларда билимлардан фойдаланишни оширишга қаратилган стратегия;

  • кластерлар ичида янги ҳамкорлик тармоқларини яратишга қаратилган стратегия.

1990 йилдан бошлаб ривожланган давлатлар ҳукуматлари иқтисодиётни кластерлаштиришга тобора катта эътибор бермоқда. Мазкур ёндашув кўплаб давлатлар иқтисодий сиёсатининг асоси ҳисобланади.
Самарали фаолият кўрсатувчи кластерлар вақт сайин йирик капитал қўйилмалар ва ҳукуматнинг эьтибор марказига айланмоқда, яъни кластер унинг алоҳида қисмларининг оддий йиғиндисидан кўра кўпроқ аҳамиятга эга бўлади. Кластер марказида одатда бир нечта кучли компаниялар бўлиши мумкин, шунда улар ўртасида рақобатли муносабатлар сақланади. Ушбу кластерлар картель ёки молия гуруҳларидан фарқ қилади. Рақиблар, сотиб олувчилар ва етказиб берувчиларнинг тўпланиши ишлаб чиқаришнинг самарали ихтисослашувининг ўсишига сабаб бўлади. Бунда кластерлар кўплаб майда фирмалар ва кичик корхоналарни ҳам иш билан таъминлайди. Бундан ташқари, ташкил этишнинг кластерли шакли инновациянинг алоҳида шакли - “умумий инновацион маҳсулот”ни яратишга олиб келади. Вертикал интеграция асосида кластерга бирлашиши турли ҳил олим ва технологик ихтироларни ўз-ўзидан тўпламайди, балки муайян янги билим ва технологияларни тақсимлаш тизимини шакллантиради. Бунда ихтироларнинг инновацияларга, инновацияларни эса рақобатли устунликларга бўлган самарали трансформациясининг муҳим шарти кластернинг барча иштирокчилари ўртасида барқарор тармоқлар алоқаларини шакллантириш ҳисобланади. Шундай қилиб, мазкур йўналишда ҳамкорлик тобора муҳим аҳамият касб этмоқда, аммо у маълум бир хавфни, яъни мустақиллик (бозорда мустақил ҳаракатланиш, янги товар, янги технологиялар ва х.к. мустақил ўзлаштириш қобилиятлари)ни йўқотиш имкониятини ўзи билан олиб келади.
Мазкур тадқиқот ишида “кластер” деб ҳудуднинг мажмуавий иқтисодий ва технологик салоҳияти ҳисобига рақобат устунликларига эга бўлган технологик ва ишлаб чиқариш жиҳатдан ўзаро боғланган ва ўзаро тўлдирадиган корхоналар гуруҳи тушунилади.
Шундай қилиб, бизнинг фикримизча, ҳудудий инновацион кластер деб инновацион салоҳиятни ривожлантириш ҳисобига ҳудуднинг рақобатбардошлигини ошириш ва инновацион фаолиятни фаоллаштиришга кўмаклашувчи ҳудуд билан чекланган илмий, таълим ва ишлаб чиқариш корхоналарининг йиғиндиси тушунилади.
Инновацион кластер маҳаллий ташаббус бўйича шаклланиши лозим. “Инновацион кластер” тушунчаси ҳудудни ривожлантириш учун муҳим бўлган илмий-тадқиқот тажриба-конструкторлик ишлари жараёнига саноат фирмалари билан биргаликда қўшилган илмий тадқиқот ва олий таьлим институтлари атрофида яҳлит технологик инновацион тизимни ифодалайди. Бошқача қилиб айтганда, бу илмий - тадқиқот ташкилотларининг технологик имкониятлари ва бизнеснинг амалий эҳтиёжларининг рағбатлантирувчи ўзаро муносабатларига бирлашган турли хил қўшма тадқиқот дастурлар йиғиндисидир. Мазкур рағбатлантирувчи ўзаро муносабатларга технологик инновациялар жалб этилади, бу истиқболда янги фирмалар ва иқтисодиёт тармоқларини шакллантиришга кўмаклашади.
Инновацион таркибга қуйидаги унсурларни киритиш мумкин: таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, венчур фирмалари, инжиниринг марказлари, технопарклар, технополислар, бизнес-инкубаторлар, тажриба қилиш марказлари, сертификатлаш марказлари, экспертиза қилиш марказлари, трансферотехнологиялар маркази, маркетинг марказлари, кичик инновацион фирмалар, интеллектуал мулкчилик бўйича ахборот маълумотлар базаси ва бошқалар.
Таъкидлаш жоизки, кластернинг хусусияти ҳудуднинг рақобатбардошлигини оширишни таъминлаш қобилияти ҳисобланади.
Бизнинг фикримизча, ҳозирги кунда кластернинг еттита асосий тавсифлари мавжуд, улар асосида у ёки бу кластерли стратегия ётади:

  • географик: фақат маҳаллий (масалан, боғдорчилик) кластердан фақат глобал (аэрокоинот кластери) кластергача иқтисодий фаол бўлган макондаги кластерларни тузиш;

  • горизонтал: бир нечта тармоқ/секторлар янада йирик кластерга кириши мумкин (масалан мегакластерлар тизими);

  • вертикал: кластерларда ишлаб чиқариш жараёнларининг ўхшаш босқичлари бўлиши мумкин. Бу ерда тармоқ иштирокчи­лари­дан қайси бири кластерлар доирасида ташаббускор ва инно­ва­ция­ларни якуний ижро этувчиси ҳисобланганлиги муҳим ҳисобланади;

  • латерал: кластерга миқёси самараси ҳисобига тежамкорликни таъминлаши мумкин бўлган турли секторлар бирлашади, бу эса янги комбинацияларга олиб келади (масалан, мультимедияли кластер);

  • технологик: битта технологиядан фойдаланадиган тармоқларнинг йиғиндиси (масалан, биотехнологияли кластер);

  • фокусли: битта марказ – корхона, илмий-тадқиқот институти ёки таълим муассасаси доирасида жамланган фирмалар кластери;

  • сифатли: бу ерда фирмалар ҳақиқатдан ҳам ҳамкорлик қилаётганлиги, балки улар буни қай тарзда бажараётганлиги тўғрисида масала муҳим ҳисобланади. Бунда ҳар доим ҳам инновацияларни ривожлантиришни автоматик тарзда рағбатлантирмайди. Шундай ҳолатлар ҳам мавжудки, тармоқларда аксинча инновацион жараёнларни тўхтатиб, ҳимоя қилиш ҳаракатлари рағбатлантирилади. Етказиб берувчилар билан ўзаро алоқалари инновацион жараёнларни рағбатлантириши мумкин, аммо улар ҳаражатларни шерикларга ўтказиш ва молия соҳасида уларни сиқиш учун қўлланилиши мумкин. Охирги ҳолатда тармоқлар на турғун, на рағбатлантирувчи бўла олмайди.

Муваффақиятли ривожланаётган тармоқлардаги кластерлар кўп сонли кетма-кет зиналардан ҳамда асбоб-ускуналар ва бошқа ихтисослашган ресурслар билан таъминлайдиган тармоқлардан таркиб топган вертикал занжир кўринишида намоён бўлмоқда. Кластерларнинг шаклланиши алоҳида олинган тармоқларда жараённи тезлаштиради, бу эса инновацияларни ривожлантиради ва жаҳон бозорида рақобат қилиш қобилиятини кучайтиради.
Бир вақтнинг ўзида бир неча тур маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омиллари мавжуд бўлган шароитда пайдо бўлувчи қамраб олиш самараси ҳам кластерларнинг устунлик томони ҳисобланади. Ушбу омил кўп функцияли хусусият билан тавсифланади. Фирмаларни кластерларга гуруҳлаштиришда қамраб олиш самараси сезиларли даражада кучаяди, чунки узатиш билан боғлиқ транзакция ҳаракажатларини камайтиришда турли корхоналар томонидан кўп функцияли омилдан фойдаланиш зарурати вужудга келади.
Кластерли ишлаб чиқариш тузилмаси маҳсулотни умумий стандартлаштириш асосида вужудга келадиган синергия самарасини келтиради. Шундай қилиб, кластернинг барча иштирокчилари миқёс, қамраб олиш ва синергия самараларининг умумий таъсири остида қўшимча рақобатли устунликларни олади. Уларнинг таъсир кўрсатиш механизми қуйидагича: кластер таркибига кирган фойда бермайдиган корхоналар меҳнат унумдорлигини ошириш ва маҳсулотнинг танннархини камайтиришни таъминловчи ихтисослашув ёрдамида қуйи рентабеллик чегарасидан ўтиши мумкин. Кластернинг инновацион йўналганлиги ишлаб чиқариш тузилмасининг самарасини ошириш ҳисобига тадқиқотларга умумий ҳаражатларни пасайтириш ва янгиликларни ишлаб чиқишга жорий этишга кўмаклашади, бу эса кластер иштирокчиларига узоқ пайт давомида инновацион фаолиятни турғун равишда амалга ошириш имконини беради.
Инновацион кластерда фойда барча алоқа йўналишлари бўйича тақсимланади:

  • бошқа тармоқлардан келувчи янги ишлаб чиқарувчилар илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириб ва янги стратегияларни жорий этиш учун зарур воситалар билан таъминлаб, ўз ривожланишини тезлаштиради;

  • кўп сонли рақобатчилар билан алоқаларга эга бўлган етказиб берувчи ёки истеъмолчилар канали бўйича ахборотлар эркин алмашинади ва янгиликлар тез тақсимланади;

  • кластер ичидаги ўзаро алоқалар, одатда юқори даражада кутилмаган алоқалар рақобат учун янги йўлларнинг пайдо бўлишига олиб келади ва тубдан янги имкониятларни келтиради;

  • инсон ресурслари ва ғоялари янги комбинацияларни шакллантиради. Шундай қилиб, инновацион ривожланиш муаммоларини тадқиқ этишда дастлабки босқичда фойдаланиладиган кластерли ёндашув вақт ўтган сайин янги кенг миқёсдаги масалаларни ечишда ҳам қўлланила бошлаган, хусусан:

  • давлат, ҳудуд, тармоқнинг инновацион ривожланишини таҳлил қилишда;

  • умум давлат саноат сиёсатининг асоси сифатида;

  • ҳудудни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда;

  • инновацион фаолиятни рағбатлантириш асоси сифатида;

  • йирик ва кичик бизнеснинг ўзаро муносабатлари асоси сифатида.

Замонавий иқтисодиётда, айниқса глобаллашув шароитида иқтисодиётнинг анъанавий тарзда сектор ёки тармоқларга бўлиниши ўз долзарблигини йўқотади. Биринчи ўринга кластерлар – фирма ва ташкилотларнинг ўзаро алоқалар тизимичиқади.
Ушбу омилнинг аҳамиятини ва иқтисодиётнинг инновацион ривожланишига унинг бошқарув таъсирини аниқлаш учун аввламбор, инновацион кластерларнинг минтақа рақобатбардошлигига таъсир кўрсатишига баҳо бериш талаб этилади.
Бозор муносабатларини шакллантириш шароитида замонавий илмий тасаввурларда асосий ташкилий бошқарув дастаги ҳудуднинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича мақсадли мажмуа дастурлари ҳисобланади.
Тадқиқотлар шундан далолат бериб турибдики, ушбу дастурларнинг шаклланиши ва ривожланиши жараёнида давлатдаги ҳудудларнинг инновацион ривожланишини ошириш бўйича дастлабки илмий-услубий масалалар ва омилларни аниқлаш мумкин83.
Бизнинг фикримизча, дастурли-мақсадли бошқарув усуллари, мақсадли ҳудудий дастурни ишлаб чиқиш усулбиётлари, ушбу соҳада тўпланган тажрибани умумлаштиришдан келиб чиққан ҳолда мазмунидан қатъий назар ҳар қандай мақсадли дастурни ишлаб чиқиш бўйича ягона бир чизмани бериш мумкин84. У қўйидагилардан таркиб топади:

  1. Ҳудудни инновацион ривожлантириш ва ахборот базасини шаклантириш ҳамда концепция ишлаб чиқиш.

  2. Ҳудудни инновацион ривожлантиришнинг кичик мақсадлар (йўналишлар)ини, дастурий чоралар мажмуаларини ва уларнинг ресурсли таъминотини ишлаб чиқиш.

  3. Ҳудудни инновацион иқтисодий ривожланиш дастурини бошқариш таркиби ва механизмини ишлаб чиқиш.

  4. Дастурнинг ижтимоий-иқтисодий натижавийлигини баҳолаш.

Қуйида 3.1-расмда келтирилган чизма ҳар қандай ҳудуд учун, рақобатбардошликни ошириш бўйича мақсадли дастурларни шакллантириш жараёнига мос келади.



Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish