Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti y. E. Aliev, J. S. Fayzullayev innovatsion iqtisodiyot



Download 1,21 Mb.
bet31/82
Sana05.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#530786
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   82
Bog'liq
Инновацион иктисодиёт укув кулланма Алиев Я печат 29 07 19й

Takrorlash uchun savollar
1.Texnologiyalar transferi to‘g‘risida tushuncha bering?
2.Texnologiyalar transferi markazining asosiy vazifalari nimadan iborat?
3. Texnologik konsorsiumlarning qanday turlari bor?
4. Texnologiyalar konsorsiumining innovatsiyalarga ta’siri qanday?
5. Texnologik innovatsiyalar va ularning turlarini sanab bering?
6. Jarayonlar bo‘yicha innovatsiyalarni izohlab bering?
7. Texnologik jihatdan takomillashtirilgan mahsulot deb nimaga aytiladi?


Mavzu bo‘yicha tavsiya etilgan adabiyotlar

  1. Sengupta J.Theory of Innovation, A New Paradigm of Growth, 2014 by Pearson Education, Inc.p.154.

  2. Christine G. Mark R. Innovation, intellectual property, and economic growth, 2014 by Pearson Education, Inc.p.385.

  3. Salixov S.A. Innovatsion faoliyatni boshqarish. Darslik. T.:TDIU, 2013 y.

  4. https://www.youtube.com/watch?v=adpK1VyQpN4Dr. Clayton Christensen | Globalization of Higher Education.

  5. https://www.youtube.com/watch?v=MpEmjwrOuxIClay Christensen: Principles of Innovation & Measuring Success

2.4 Корхоналарда инновацион салоҳиятни оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари
Инновацион салоҳиятни объектив баҳолаш, корхона инновацион фаолиятини самарали бошқариш учун зарур босқич ҳисобланади. Бундан ташқари, инновацион салоҳият даражасининг аниқланиши корхона жорий ҳолатига нисбатан олингани каби, кейинчалик унинг янада ривожланиш динамикасида ҳам амалга оширилиши керак.
Диссертация ишининг долзарб вазифаларидан бири сифатида саноат корхоналари инновацион салоҳиятини баҳолаш қаралади. Мавжуд илмий адабиётлар таҳлилига кўра, инновацион салоҳиятни корхона даражасида яхлит ҳолда баҳолаш усули тўлақонли ишлаб чиқилмаган.
Шу сабабли, биз мазкур диссертация иши доирасида инновацион салоҳиятни баҳолашнинг мавжуд ёндашувларини чуқур таҳлил қилган ҳолда саноат корхоналари учун мақбул бўлган ёндашувни ишлаб чиқишга ҳаракат қиламиз.
Инновацион салоҳиятни баҳолашнинг асосий мақсади - корхонага бозорда ўз ўрнини мустаҳкамлашга имкон берувчи инновацион стратегияни танлаш ва амалга ошириш ҳисобланади.
Корхона инновацион салоҳияти даражасининг баҳоланиши натижасида:

  • корхонанинг инновацион фаолиятга тайёрлиги ва шароитларини баҳолаш;

  • корхонанинг ривожланиш савиясини таҳлил қилиш, унинг кучли ва заиф томонларини аниқлаш;

  • корхона инновацион стратегияси ва уни амалга ошириш механизмини шакллантириш ва танлаш бўйича таклиф ва тавсияларни тайёрлаш мумкин бўлади.

Бугунги кунда корхона инновацион салоҳияти ва уни баҳолаш тўғрисида кўп тадқиқотлар олиб борилган бўлсада, илмий-иқтисодий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, мавжуд услубий ишланмалар корхона инновацион салоҳиятини тўлалигича ва объектив таҳлили ва унинг бевосита баҳоланиши учун етарли эмас. Чунки, корхона инновацион салоҳиятини баҳолашга комплекс ёндашув мавжуд эмас ва турли муаллифлар турлича ёндашув асосидаги ўз баҳолаш усулларини таклиф қилишади42.
Корхонанинг инновацион салоҳиятини баҳолашда турли муаллифлар томонидан таклиф қилинган ёндашувларни қараб чиқамиз.
Инновацион салоҳиятни баҳолаш корхона ички муҳитининг таҳлили асосида амалга оширилади ва ташкил қилувчи унсурлар қуйидаги йўналишлар бўйича гуруҳланади:
1) ишлаб чиқариш йўналиши, ўзида корхона фаолият йўналиши ва маҳсулот, хизматлар кўринишидаги фаолият натижаларини қамраб олади;
2) функционал йўналиш, ташкилот фаолияти давомида ресурсларни қайта ишлаб чиқишни ва маҳсулот ҳамда хизматларни бошқаришдан иборат;
3) ташкилотнинг ресурс йўналиши моддий-техник, ишлаб чиқариш, меҳнат, ахборот ва молиявий ресурслардан ташкил топган;
4) ташкилий йўналиш - ташкилий маданиятни, барча лойиҳалар ва вазифалар бўйича технологик жараёнлар ва ташкилий тузилмани қамраб олади;
5) бошқарув йўналиш - ташкилот умумий бошқарувини, бошқарув тизими ва услубидан ташкил топган.
Инновацион салоҳиятни ушбу ёндашув бўйича баҳолаш қуйидагича амалга оширилади43:
ресурс (Р) - функция(Ф) - лойиҳа(Л).
Корхона инновацион салоҳиятини баҳолашни 2 босқичда амалга ошириш мумкин:
- корхонанинг аниқ бир инновацион лойиҳани ишлаб чиқиш ва тарғиб қилишга тайёрлигини баҳолаш;
- корхона ҳозирги ҳолатини барча ёки аллақачон амалга оширилаётган лойиҳа гуруҳлари асосида баҳолаш.
Инновацион салоҳият баҳоланиши асосий вазифасининг қўйилишидан келиб чиқиб, мумкин бўлган 2 та баҳолаш усулларидан бири асосида амалга оширилади: инновацион салоҳиятни батафсил баҳолаш усули ёки ташҳисли баҳолаш усули.
Инновацион салоҳиятни баҳолашдаги батафсил баҳолаш усули асосан инновацион лойиҳанинг дастлабки босқичида, корхонанинг инновацияларни амалга ошириш имконияти ва тайёрлигини аниқлаш мақсадида қўлланилади.
Инновацион салоҳиятни батафсил баҳолаш усулининг услубий асослари Р.Фатхутдинов, В.Я.Горфинкель, Б.Н.Чернышева ва А.А.Бовиналарнинг илмий ишларида чуқур ёритилади. Инновацион салоҳиятни батафсил баҳолаш ёндашувининг схемаси қуйидагича
(1.3.1-расм):



Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish