Toshkent davlat iqtisodiyot universiteti y. E. Aliev, J. S. Fayzullayev innovatsion iqtisodiyot


-расм. Инновация фаолияти инфратузилмасини ривожлантириш муаммолари ва уни такомиллаштириш талаблари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик



Download 1,21 Mb.
bet17/82
Sana05.04.2022
Hajmi1,21 Mb.
#530786
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   82
Bog'liq
Инновацион иктисодиёт укув кулланма Алиев Я печат 29 07 19й

1.2-расм. Инновация фаолияти инфратузилмасини ривожлантириш муаммолари ва уни такомиллаштириш талаблари ўртасидаги ўзаро алоқадорлик.
Инфратузилмани шакллантириш механизмини қуйидаги кетма-кет босқичлардан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш мумкин: шарт-шароитларни яратиш – инвестицион таъминотни ташкил қилиш – экспертиза – инфратузилма объектларини барпо этиш. Босқичларнинг ҳар бири уларнинг амалга оширилишини таъминлашга қаратилган турли хил регламентларни тақозо этади.
Амалга оширган тадқиқотларимиз натижалари шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистонда инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этишда кичик бизнес субъектларини йирик корхоналар билан ўзаро ҳамкорликка интилиши, республикамизнинг йирик шаҳарларида кичик бизнес ва йирик бизнеснинг ўзаро кооперацион алоқаларини ривожлантиришни, ҳамкорликдан олинадиган самарани оширишга имкон берувчи стратегиялар ишлаб чиқишни тақозо этгани ҳолда, бугунги кунда кичик ва йирик бизнес ҳамкорлигини ривожлантиришни объектив зарурат қилиб қўймоқда
( 1.5-расм).

ИТМ – инновацион тадбиркорлик субъекти. ЙК – йирик корхоналар.




1.5-расм. Инновацион фаолият инфратузилмаси субъектларининг ўзаро самарали интеграцион алоқаларини ташкил этиш тизими31
Юқорида таъкидланган муаммоларни бартараф этиш, хусусан, фан-технологияларни янада ривожлантириш ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш жараёнларига тадбиқ этишни рағбатлантириш бўйича амалий механизмларни такомиллаштириш, фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг янада мустаҳкам алоқасини таъминлаш, шунингдек илмий-тадқиқот ташкилотлари ҳамда реал иқтисодиёт тармоқлари корхоналари ўртасида узвий ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш юзасидан қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
Биринчидан, йирик корхоналар томонидан маблағларни инновацион ишланмаларни тугаллашга, тажриба саноат намуналарини яратишга, дастлабки инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга йўналтириш кўламини кенгайтириш лозим.
Иккинчидан, инновацион ишланма ва технологияларни иқтисодиётнинг тегишли тармоқ ва соҳаларига жорий этиш даражасини ошириш мақсадида Ўзбекистонда инновацион тадбиркорликни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий, меъёрий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш зарур.
Ҳозирги кунда илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида инновацион ишланмаларни тажриба-саноат синовидан ўтказиш, уларни меъёрий ҳужжатлар билан расмийлаштириш, бизнес режа тузиш ва бошқа чораларни амалга ошириш ишлари якунланмоқда. Ушбу ишланмалар Давлат бюджетидан ёки кўпроқ иқтисодиётнинг асосий манфаатдор тармоқлари ва етакчи корхоналари томонидан молиялаштирилиши муҳимдир. Уларни тижоратлаштириш учун эса инновация ғояларини илгари сурадиган ихчам воситачи ташкилотлар, жумладан, мослашувчан, олимларимиз томонидан яратилган инновацияларни таклиф этиш ҳисобидан тармоқларни инновацион ривожлантириш бўйича кўплаб вазифаларини ҳал этадиган ишлаб чиқариш тузилмалари эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган кичик инновацион воситачилик фирмалари ташкил этиш зарур. Улар олимларимиз томонидан яратилган инновацияларни ривожлантириш ҳисобига тармоқларни инновацион ривожлантиришга доир кўплаб вазифаларни ҳал қилади. Кичик инновацион бизнеснинг юқори технологияли корхоналарининг инновацион жараёнда иштирок этиши мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш учун қўшимча иш ўринлари ташкил этиш имконини беради. 
Жорий этилиши катта иқтисодий самара берадиган энг яхши миллий ишланмаларни тижоратлаштиришни жадаллаштириш учун янги инновацион тузилмалар (илмий-ўқув ва идоралараро марказлар, юқори технологиялар марказлари, технопарклар, start-up фирмалар ва бошқалар), шунингдек, уларни амалга оширадиган инновацион фирмаларни ташкил этиш керак. Уларга қулай шарт-шароит ва имтиёзлар бериш лозим.
Учинчидан, ҳудудларда иновация фаолиятини ривожлантириш инфратузилмасини такомиллаштириш лозим.
Бугунги кунда тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг мустаҳкам ўзаро боғлиқлигини, ҳудудларнинг ўзига хос шароитларини, ҳудудларни комплекс ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштиришни таъминлаш юзасидан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан мазкур йўналишдаги ишларни кучайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш талаб этилмоқда.
Бунда ҳудудларнинг мавжуд ресурс базасидан самарали фойдаланиш, саноат ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш учун инвестицияларни ҳамда илғор инновация технологияларини жалб этиш мақсадида ҳудудларда инновацион фаолият инфратузилмасини шакллантириш ва ривожлантириш асосида минтақаларда инновацион кластерларни ташкил этиш муҳим аҳамият касб этади.
Тўртинчидан, етакчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари ҳузурида олим ва мутахассисларга бепул (ёки имтиёзли асосда) фойдаланиш ҳуқуқини берувчи “Замонавий илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш марказлари”ни ташкил этиш зарур.
Ҳозирги кунда кўплаб илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларидаги илмий асбоб-ускуналар эскирган ёки замонавий даражада илмий-тадқиқотларни амалга ошириш имконини бермайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 ноябрдаги № 41-сон қарорига асосан айрим илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларига хориждан замонавий илмий асбоб-ускуналар сотиб олинган ва жиҳозланган. Мазкур асбоб-ускунлардан бепул (ёки имтиёзли асосда) фойдаланиш ҳуқуқини берувчи “Замонавий илмий асбоб-ускуналардан жамоавий фойдаланиш марказлари”ни ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Буни етакчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари ҳузурида магистратура ёки олий ўқув юртидан кейинги таълим ихтисосликлари номенклатурасига киритилган тегишли мутахассисликлар бўйича қўшма кафедралар (ёки кафедралар филиаллари, қўшма лабораториялар)ни ташкил этиш орқали ҳам амалга ошириш мумкин.
Инновацион ғоя ва ишланмалар, илмий тадқиқот ишларининг муҳим натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш самарадорлигини муҳокама қилиш ва унинг натижадорлигини баҳолаш масаласини Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплексларининг йиғилишларида (ёки Ахборот-таҳлил департаментлари ҳузурида) мунтазам равишда муҳокама этиб борилиши ҳам мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларни самарадорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
Xulosa qilib aytganda, iqtisodiy tizimlarda innovatsion faoliyatning samarali tashkil etilishi, uni uzoq muddatli, raqobatdosh rivojlanishining asosiy shartlaridan biriga aylanib qoladi. Bu esa o‘z navbatida innovatsion faoliyat sohasidagi yig‘ilgan jahon tajribasini milliy xususiyatlarga moslashtirgan holda iqtisodiyotimizda foydalanish maqsadga muvofiq bo‘ladi.

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish