Тошкент давлат аграр университети


Истиқболли хандон писта навлари ва шаклларини



Download 4,89 Mb.
bet8/17
Sana01.05.2022
Hajmi4,89 Mb.
#601526
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
Писта Word

5.3 Истиқболли хандон писта навлари ва шаклларини
пайвандлаш технологияси

Хандон пистани вегетатив кўпайтириш кейинги йилларда кенг қўлланилмоқда, чунки уни уруғидан кўпайтиришда ота – оналик қимматли хусусиятлари парчаланиб кетади. Вегетатив кўпайтиришда бўлса, қимматли хўжалик белгилари кейинги авлодга тўлиқ ўтказилади ва оталик ва оналик дарахтларнинг нисбати назоратга солинади.


Вегетатив кўпайтиришда ўсимликлар тезроқ ҳосил бериш босқичига етишади. Хандон пистани вегетатив кўпайтиришда асосан куртак пайванд (окулировка) усули қўлланилмоқда ва бу усул табиий пистазорларда ҳам, маданий пистазорларда ҳам уларнинг маҳсулдорлигини оширишнинг ягона, ишончли усули бўлиб қолмоқда.
Хандон пистани окулировка қилиш ишларини илк бор 1938 йилда И.К. Тросько Боботоғ таянч пунктида амалга оширган. Кейинчалик табиий пистазорлардаги ёш дарахтларни пайвандлаш усули орқали уларни ҳосилдорлигини ва сифатини ошириш ишлари Қирғизистон, Тожикистон республикаларида ҳам амалга оширила бошланди. Хандон писта плантацияларини ҳосилдорлигини ошириш учун сийраклаштириш, майда мевали оналик дарахтларини ва ортиқча оталик дарахтларини истиқболли шакллар асосида пайвандлаб, сифатини ошириш ишлар кўлами ошиб борди. Пайвандлаш ишлари асосан ёш дарахтларда ўтказилиши лозим. Бунда асосан пайвандлаш илдиз бачки новдаларида амалга оширилади.
Хандон пистани пайвандлашни унинг саноат плантацияларида ўтказилиши, албатта бу ишда истиқболли шакллардан ва интродукция қилинган навлардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш уни эксплуатация қилишни 4-5 йилга тезлаштиради. Бунда ҳосилдорлик ҳам ошади ва ёнғоқлар сифати яхшиланади.
Хандон пистани пайвандлашни ҳозирги пайтда амалиётда кенг қўлланилаётган усули пайвантаг пўстлоғида “Т” шаклида кесилган пўслоқ орасига нов, шакл новдасидан (пайвандуст) тайёрланган куртакни улаш ҳисобланади.
Уни 2 муддатда амалга ошириш мумкин: баҳорда, яъни кўчатларда шира юриш даври бошланишида ва ёзда 1 йиллик новдаларда куртаклар етилиши билан. Писта кўчатларини пайвандлаш учун июннинг 2,3 декадалари ва августнинг 1,2 декадалари тўғри келади ва бу пайтда новдадан ажралиб чиқувчиларни пайвандланган куртакларга кўрсатадиган салбий таъсири кам бўлади.
Пайвандуст сифатида куртаклари яхши пишиб етилган новдалардан тайёрланган қаламчалардан фойдаланилади. Уларни хона шароитларида 3 суткагача нам ҳолда сақлаш мумкин.
Агар қаламчалар +1 дан +50 С ҳароратда яъни совутгичда сақланса, уларни 10 кунгача ушлаш мумкин. Қаламчалар новданинг ўрта қисмидан тайёрланади, унинг ёғочлик қисми тўлиқ шаклланган бўлади.
Қаламчалардан барча барг пластинкалари олиб ташланади, фақатгина барг банди қолдирилади (1-1,5 см узунликда). Қаламчаларни пайвандлаш ишлари олдидан тайёрлаш мақсадга мувофиқ. Окулировкадан аввал қаламчалар сувда ушланади ва ёки ҳўл латта билан ўраб қўйилади. Окулировка салқинроқ вақтда, яъни эрталаб ва кечқурун 2 кишилик звено иштирокида ўтказилади. 1 аъзо (пайвандчи) фақат куртакни кесиб пайвандлаш ишини амалга оширса, 2 аъзо фақат окулировка жойини бойлаш билан шуғулланади.
Окулировка техникаси қуйидагича амалга оширилади: пайвандтаг пўстлоғида пайванд пичоғи билан “Т” шакли кесиб, пўстлоқ эҳтиётлик билан ажратилади. Кейин пайванддустдан куртак бор бўлакча кесиб олинади. Бунинг учун танланган куртак икки томонидан 4-5 мм кўндалангига кесим кесилади. Новдадан олинган куртакли бўлакча узунлиги 30-35 мм, эни 8-12 мм бўлади.
Шундан сўнг бўлакча новдада ажратиб олинади ва тезлик билан “Т” шаклида олдин тайёрланган пайвандуст новдасига жойлаштирилади ва ҳаво кирмаслиги учун ва куртакни пайвандтаг новдасига зич ёпишиб туриши учун сифатли қилиб полихлорвинил плёнка билан боғланади.
Бунда фақат куртак очиқ қолдирилади, плёнка узунлиги 30-35 см ва эни 1-1,5 см бўлиши керак. Уларни қўшилиб ўсиб кетиши учун 15-20 кун зарур бўлади, сўнг плёнка боғламлар ечиб олиб ташланади ва пайвандланган кўчатлар инвентаризация қилинади.
Уланиб кетган куртак соғлом кўринишга эга бўлиб, ажралиб туради. Пайванд йили янги уланган куртакни яхши жойлашиши, ўсиб-ривожланиши учун унинг атрофидаги новда вегетатив куртаклар олиб ташланади ва пайвандтаг асосий новда учки қисми чилпиб ташланади.
Шундан сўнг уланган куртак ўса бошлайди ва асосий новда 20-25 см кесиб ташланади. Плантацияда ҳар бир 8-10 оналик дарахтга 1 та чангловчи дарахт етарлидир.

Download 4,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish