Агротехник тадбирлар ва 1 гектар хандон писта плантацияларини барпо қилиш харажатлари
6.1-жадвал
Тадбирлар номи
|
Сумма, сўм
|
Умумий харажатларга нисбатан, % да
|
Майдонни ўраш
|
1398099,2
|
51,8
|
Ерни тайёрлаш
|
72.800
|
2,7
|
Хандон писта ниҳоллари
|
208.000
|
7,7
|
Хандон пистани экиш (қозиқ сотиб олиш), ишчиларни ёллаш
|
36.000
28.000
|
2,4
|
Наъматак ниҳоллари
|
40.000
|
1,5
|
Наъматак экиш, ишчиларни ёллаш
|
141.000
|
5,2
|
Суғориш учун ишчиларни ёллаш, (1 мавсумга)
|
50.000
|
1,9
|
Суғориш учун техник, (1 мавсумга)
|
125.000
|
4,6
|
Минерал ўғитлар, (1 мавсумга)
|
152925
|
5,7
|
Доимий ишчилар, (1 мавсумга)
|
447.615
|
16,6
|
Жами
|
2.699.439,2
|
100 %
|
6.1 Плантация ҳудудини ўраш
Бўлажак хандон писта плантациясининг атрофи албатта ўралиши шарт. Ўтлаб юрган чорва ёш ниҳол ва ўсимликларни еб қўяди. Тўсиқ бир неча усул билан қилиниши мумкин. Самарали, аммо арзон бўлмаган йўллардан бири тикансим тўсиқ. Тўсиқ бўйлаб наъматак экиш яхши қўшимча усул бўлиши мумкин. 1-2 йилда наъматак ўсиб чиқиб, яхши тиконли тўсиқни юзага келтиради. Наъматак керакли ўлчамга етгач, сим тўсиқларни олиб, бошқа мана шундай ҳудудларда фойдаланиш мумкин бўлади.
6.1-расм. Хандон пистанинг плантацияси.
1 га ерни тўсиш учун 4 қатор сим тортилган ёғоч устунлар керак бўлади. 200 та устун бир-биридан 2-3 метр узоқликда ўрнатилади. Бугунда узунлиги 2 метр бўлган устуннинг нархи 2,8 АҚШ доллари ёки 4.536 сўм (1 АҚШ доллари 2010 йил октябрь ойида ЎзР МБ курси бўйича 1 620,2 сўмни ташкил қилади). 4 қатор тикансимни барпо этиш учун 400 x 4 1 600 м тиканли сим керак бўлади. Узунлиги 330 м бўлган сим ўрамининг оғирлиги 30 кг, яъни 1 метри 1x30/330=0,09 кг га тенг. 1 600x0,09=144 кг. 1 кг тикансим 1,89 АҚШ доллари ёки 3062,2 сўм туради. Жами тикансимга кетган харажатлар 144x3062,2=440.899,2 сўмни ташкил қилади. Шундай қилиб, ҳаммаси бўлиб тикансимга 1 398 099 сўм ёки биринчи йилда хандон писта плантациясини барпо этишга кетган харажатларнинг 51,8% ни ташкил этди (6.1-жадвал).
Тўсишнинг бошқа усуллари ҳам мавжуд. Ҳар қандай усулни қўллаш мумкин. Энг асосий мақсад – плантацияга чорва киришининг олдини олиш. Хандон писта ниҳолларини чорва жуда тез еб қўяди, агар кириш бемалол бўлса, ёш кўчатлар ўзини тутиб ололмайди.
6.2 Ерни тайёрлаш харажатлари
Ерни тайёрлаш агротехник тадбирларни ўз вақтида тўғри ўтказишни талаб қилади. Аввал 25-30 см чуқурликда ер ҳайдалади. Шундан сўнг чизель – культиватор билан ерга ишлов берилади. Плуг билан ер ҳайдаш учун тракторнинг русумига қараб 20 дан 25 литргача ёнилғи керак бўлади, чизель – культиватор билан ишлов бериш учун эса 8-10 литр ёнилғи керак.
1 литр ёнилғининг нархи 1 000 сўм, тракторчининг меҳнати 25.000 сўм эканини ҳисобга олсак, 1 га ер майдонини ҳайдаш 25.000 сўмга тенг бўлади. Чизель – культиватор билан ерни юмшатиш учун фермер 20 800 сўм пул тўлади. Шундай қилиб, 1 га ер майдонини тайёрлаш учун харажатлар 72 800 сўмни (умумий харажатнинг 2,7%) ташкил қилди (6.1-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |