Тоғ марвариди. (Муаллифлари: Чернова Г.М., Олехнович Г.С.) 12-15 ёшдан ҳосил бера бошлайди. Ёнғоқлари йирик 19x13x12 мм, бир ўлчамли, думалоқ шаклда, ёнғоғининг массаси – 0,95 г, мағзининг чиқиши – 50%. Пўчоғининг ёрилиши – икки томонлама, чокини 2/3 қисмини ташкил этади.
Пўчоғи ингичка, бироз ғадир – будир, кулранг тусли. Мағзи ширин. Кеч пишар нав, августнинг учинчи декадасида пишади. Мураккаб мева шингилида 10 тагача мева бўлади. Ҳосилдорлиги 8 ц/га гача. Замбуруғли касалликларга ўртача чидамли, мевалари зараркунандаларга чидамли, “Оғзи” очилган мевалар ҳосилнинг умумий оғирлигига нисбатан 90%. 1 га майдонга плантацияда 180-200 та дарахт жойлаштирилади.
Албина нави (Муаллифлари: Чернова Г.М., Олехнович Г.С.) 8-10 ёшида тўлиқ ҳосилга киради. Ёнғоқмевалари ўртача, ўлчамлари 17x10x09 мм, оғирлиги 0.85 г, мағзининг чиқиши 54%, ўртача бир хил ўлчамли, чўзинчоқ эллипссимон шаклга эга.
Ёнғоқмеванинг ярмигача бир томонлама очилган. Пўстлоғи ингичка, осон ажралади, оқиш рангда. Мағзининг таъми ширин. Ўртача пишиб етилувчан нав (августнинг иккинчи ўн кунлиги). Битта ғўрасида 70 та ёнғоқмева бўлади. Ҳосилдорлик 8 ц/га гача. Касаллик ва зараркунандаларга, айниқса замбуруғли касалликларга чидамли. Умумий ҳосилга нисбатан очилган ёнғоқмеваларнинг миқдори 85% ни ташкил қилади. Плантацияларга 100-120 дона/га миқдоридаги зичликда жойлаштириш тавсия қилинади.
Октябр нави (Муаллифлари: Чернова Г.М., Олехнович Г.С.) 12-15 ёшда мева бера бошлайди. Ёнғоқлари йирик, катталиги 22x16x15 мм, ўртача бир ўлчамли, тухумсимон шаклда, ёнғоқнинг оғирлиги 1,0-1,15 г, мағзини чиқиши – 51%. Пўчоғини очилиши икки томонлама, чокини 2/3 қисмигача. Пўчоғининг йўғонлиги ўртача, бироз ғадир-будур, тўқ-кулрангли. Мағзининг мазаси ширин. Августнинг иккинчи ярмида пишади. Битта ғўрада 15 тагача меваси бўлади.
Ҳосилдорлиги 10 ц/га гача. Замбуруғли касалликларга ўртача чидамли. Ҳосилининг умумий оғирлигига нисбатан ёнғоқларининг очиқлиги 75% ни ташкил этади. 1 га майдонга 180-200 та дарахт жойлаштириш тавсия қилинади.
Орзу нави (Муаллифлар: Чернова Г.М., Олехнович Г.С) 10-12 ёшида тўлиқ ҳосилга киради. Ёнғоқмевалари йирик, ўлчамлари 19x14x13 мм, оғирлиги 0,98 г, мағзининг чиқиши 53%, эллипссимон шаклга эга. Ёнғоқмеванинг ¾ қисмигача икки томонлама очилган. Пўстлоғи ингичка, осон ажралади, ранги оқишдан то кулранггача. Мағзининг таъми ним ширин. Эрта пишиб етилувчан нав, августнинг биринчи ўн кунлигида етилади.
Битта ғўрасида 18 та ёнғоқмева бўлади. Ҳосилдорлик 10 ц/га гача. Меваларининг зараркунандалар билан зарарланишига чидамли. Умумий ҳосилга нисбатан очилган ёнғоқмеваларнинг миқдори 75-80% ни ташкил қилади. Плантацияларга 100-150 дона/га миқдоридаги зичликда жойлаштириш тавсия қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |