68
Яроқли ҳолат
– бу объектнинг меъѐрий техник ҳужжатларда (МТХ)
белгиланган барча талабларга жавоб бера олишлиги билан характерланади.
Яроқсиз ҳолат
– бу объектнинг меъѐрий техник ҳужжатларда
кўрсатилган талабларнинг лаоқал бирортасига ҳам жавоб бера олмасилиги
билан тавсифланади.
Ишлаш қобилияти
– бу МТАларининг ўз функцияларини берилган
чегараларда бажара олиш қобилияти.
Чегаравий ҳолат
– объектнинг ишлаш қобилиятини
бузилиши
оқибатида кейинчалик ундан фойдалана олмасилик ҳолати билан
тавсифланади. Бу ҳолат 6 – расмда кўрсатилган.
6 – расм.
Машина бирикмаси таркибидаги деталнинг умумий ейилиш
графиги:
I зона - чиниқтириш жараѐнидаги
ейилиш зонаси; II зона - нормал
фойдаланиш жараѐнидаги ейилиш зонаси; III зона - аварияли ҳолатдаги
ейилиш
зонаси:
Emax (чег) - Ебош
Т= ------------------- - таъмирлашлараро ресурс;
V
Eчег, Eбош - деталнинг чегаравий ва бошланғич, чиниқтиришдан кейинги
ейилиши;
V - ейилиш тезлиги;
S
1
< S
2
< S
3
– иссиқланиш фазалари tg -ишқаланиш суръатини аниқловчи бурчак.
Мазкур фаннинг олдига қўйилган асосий
вазифалардан бири бирикма
таркибидаги деталнинг ейилишини “в-с” ҳолатга қисқа муддат давомида
етказмасликдир.
Ҳар хил ташқи кучлар ва энергияларнинг таъсири оқибатида детал ѐки
бирикмаларнинг номинал (чизмада берилган) геометрик ўлчамларининг
ўзгариши натижасида ҳар қандай машинанинг чиқиш жараѐнлари ҳам
ѐмонлаша боради. Бу жараѐнни схематик равишда 7 – расмдагидек кўрсатиш
мумкин.
69
Энергия
– машинага тавсир этувчи энергия турлари – бу механик,
иссиқлик, кимѐвий,
электрик, радиоактив ва бошқаларнинг барчаси
конструктив элементларнинг ейилиш жараѐнига фаол таъсир этади.
Натижада бузилишлар сони кўпаяди ва бирикмалардаги тирқиш ўлчами
аварияли ҳолатга ўтиши мумкин.
Жараѐн
– машинанинг бошланғич сифат кўрсаткичларини эмас (ашѐда
кечадиган ўзгаришлар), балки мойланиб ишқаланиш, ѐнилғинининг қаддан
зиѐд кўп сарфланиши, яъни бутун бир машинанинг чиқиш параметрларининг
ѐмонлашувига олиб келади.
Томчидан кўл ҳосил бўлур – деганларидек ҳар қандай майда
шикастликлар, ейилишлар тўплана бориб, вақт ўтиши
билан бутун бир
машинанинг бузилишига сабаб бўлади.
Ўз вақтида режали – одини олувчи ТХК ва Т – ларни ўтказиш
техникалар ресурсини (хизмат муддатини) оширишига имкон беради.
Таъминлаш корхоналардаги (ТК) технологик жараѐнлар машинасозик
корхоналародан (МК) тубдан фарқ қилиш билан бирга таъмирлаш
ишларининг афзалликларини намаѐн қилувчи энг муҳим
технологик
жараѐндан бири – бу деталларни тиклашнинг арзонга тушиши билан
характерланишлигини аҳолида таъкидлаб ўтишимиз керак. Келинг бу
фикрнинг қанчалик тўғрилигини ТК билан МК да бажариладиган технологик
жараѐнларини ўзаро таққослаш ѐрдамида исботлайлик.
Do'stlaringiz bilan baham: