50
Илдиз
атрофида
ва
илдизда
ривожланган
ризосфера
микроорганизмларининг миқдори тупроқ микроорганизмларига нисбатан бир
неча марта кўп бўлади. Илдиздан ҳар хил органик моддалар ажралиб чиққани
учун унда ризосфера микроорганизмлари жуда кўпаяди.
Текширувчиларнинг
аниқлашича,
ўсимлик
микроорганизмлар
истеъмол қиладиган қанд ва органик моддаларни ўзининг вегетация даврида
4-5% миқдорида ажратиб чиқаради. Ризосфера микроорганизмлари фақат
ўсимликлар ажратадиган органик моддалар ҳисобига яшамасдан чириётган
илдиз эпидермуси ва илдиз тукларидан ҳам озиқ сифатида фойдаланилади.
Текширишлардан маълум бўлишича, ҳар қайси ўсимликларнинг ўзига хос
ризосфера микрофлораси бўлади. Масалан, Е.Ф.Берёзова бошоқли
ўсимликлар илдизида кўпинча аммонификаторлар, денитрификаторлар
бўлишини; маккажўхори илдизида анаэроб азот тўпловчилар; картошка
илдизида микробактерия, актиномицет ва бошқалар бўлишини аниқлаган.
Ризосфера микроорганизмлари ўсимликлар
ажратадиган турли органик
моддалар ҳисобига яшаши билан бирга ўз навбатида ўсимликларни ўсиши
учун зарур бўлган турли элементлар (азот, фосфор, витамин ва бошқалар)
билан
таъминлайди.
Ризосфера
микроорганизмлари
спора
ҳосил
қилмайдиган микроблар туркумига кирсалар ҳам, асосан тупроқ
микрофлорасига яқин туради. Ризосфера микроорганизмлари ўсимликлар
илдизида, илдиз атрофида жойлашишларига қараб бир неча группага
бўлинади. Е.Ф.Берёзова илдизга ёпишган микрофлора ўсимлик учун катта
аҳамиятга эга эканлигини, чунки бу микрофлора ўсимлик
учун керакли
физиологик моддаларни синтез қилиб беришдан ташқари, ўсимликлар
илдизини зарарли микроорганизмлар таъсиридан сақлашини аниқлаган.
Илдиз атрофига яқин жойлашган микроорганизмлар тупроқдаги ўсимлик
ўзлаштира олмайдиган моддаларни енгил ўзлаштира оладиган ҳолатга
айлантиради; бундан ташқари, ўсимлик илдизидан чиқадиган баъзи бир
зарарли моддаларни парчалайди. Шунинг учун бундай микроорганизмлар
ўсимликларнинг ўсишида ката аҳамиятга эга.
Ризосфера бактерияларини Н.А.Красилников усулида аниқланганда
аввало, стерилланган пинцет билан илдизга ёпишган тупроқ эҳтиётлик билан
олиниб, стерилланган Петри ликобчасига солинади. Сўнгра тупроқдан 1 г
тортиб олиб стерилланган колбага солиб, устига 99 мл
стерилланган сув
қуйиб, бир икки минут давомида яхшилаб чайқатилади, кейин стерилланган
пипетка ёрдамида стерилланган сувга қўшиб колбада навбатдаги эритмалар
ҳосил қилинади. Масалан, 1: 100000 ёки 1 : 1000000, ундан юқори 1 :
100000000 нисбатда эритма тайёрланади. Тўртинчи-бешинчи ёки бешинчи-
олтинчи эритмадан 1 мл дан олиб иккита Петри ликобчасига ДПА га
экилади. Экилган ликобчалар 23-25С термостатга икки-уч кунга қўйилади.
Кейин ликобчада ўсиб чиққан
колонияларнинг морфологик, физиологик
хусусиятлари ўрганилиб, микроблар тўпламининг сони 1 г тупроққа ҳисоб
қилиниб, умумий сони аниқланади.
Ризосфера бактериялари Е.С.Теппер усулида аниқланганда ўсимликлар
илдизини кесак бўлакчаларидан тозалаб тахминан 1 г илдиз тортиб олиб, 50
51
мл стерилланган сув солинган колбада 2 минут ювилади. Сўнгра илдизлар
стерилланган пинцет ёрдамида колбадан суви силқитиб олиниб, 50 мл сув
солинган бошқа колбада яна ювилади. Шундай қилиб 7 марта ювилади. 6 ва 7
марта ювилаётганда колбага 3-5 г стерилланган кварц қуми
солиниб
ювилади.
Биринчи, иккинчи ювилганда ювиндида тупроқ микрофлораси қолади;
тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи марта ювилганда илдизга ёпишган
ризосфера микроблари қолади. Бу ювиндилар керакли даражагача
стерилланган сувда эритилиб, ГПА ёки ДПА муҳитлари юзасига шпатель
ёрдамида экилади. Петри ликобчасидаги ГПА ёки
ДПА юзасига
стерилланган пипетка ёрдамида 0,05 мл (1 томчи) эритма қуйилади ва
шпатель билан муҳитнинг юзасига қуригунича суртилади, сўнгра икки-уч
кун давомида 25С термостатга қўйилади, сўнгра ликобча юзасида ўсиб
чиққан бактериялар тўпламининг сони 1 мл эритмага ҳисоб қилиниб, 1 г
илдизда қанча ризосфера микроби борлиги аниқланади. Масалан,
0,05-500
1 – Х
Х= 1* 500 = 10000.
0,05
Do'stlaringiz bilan baham: