Муаммоли маъруза № 17
ЙЎЛ ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИНИНГ
ТЕХНИКАВИЙ-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Таянч сузлар: “иш унумдорлиги”, “цикл”, “фойдаланиш”
Режа:
Асосий техникавий-фойдаланиш кўрсаткичлари [1,9,13,14,16]
Иш унумдорлиги уни турлари ва ҳисоби [3,5,9,119]
Цикл билан ишлайдиган машиналар [1,4,8,13,15,18]
Фойдаланиш иш унумдорлиги [1,3,8,9,14,18,19]
Иш унумдорлиги, маневрчанлиги, қўзгалувчанлиги, устиворлиги машиналарнинг асосий техникавий-фойдаланиш кўрсаткичларидир.
Машиналарнинг иш унумдорлиги унинг вақт бирлиги Т да (минут, соат, смена, ой, квартал, йил) ишлаб чиқарган маҳсулот миқдори билан характерланади. Ер қазиш машиналарининг маҳсулоти м3, майдалагич ва хилловчи машиналариники эса т еки м3 билан ифодаланади.
Машиналарни лойиҳалашда уларнинг бош ва асосий кўрсаткичлари машиналардан кўзланган иш унумдорлигига ва ундан максимал даражада самарали фойдаланишга эришиладиган қилиб танлаб олинади. Иш унумдорлиги ҳар қайси машина учун кўпроқ характерли бўлган иш шароити, ҳисобий тартиблар (ковшни кўтариш тезлиги, босим тезлиги ва бошқалар) ва иш жиҳозларига тушадиган кучга қараб аниқланади. Машиналарнинг бир соатлик иш унумдорлиги иш юритмаларининг қувватидан максимал фойдаланган ҳол учун аниқланади. Топилган иш унумдорлиги П назарий еки конструктив иш унумдорлиги деб аталади, у машиналардан реал шароитларда фойдалангандаги иш унумдорлигини аниқлашда зарур бўладиган шартли бирлик ҳисобланади.
Ҳисоблашларда ҳар қайси машинанинг ўзи учун кўпроқ характерли бўлган, яъни шу машинанинг ўзи ҳисобланган шароитлар қабул қилинади. Масалан, экскаваторлар учун булар – ўртача бурилиш бурчаги, юкнинг ўртача баландлиги, ковлашнинг нормал баландлиги еки чуқурлиги ҳамда ҳар қайси циклда чўмичнинг геометрик ҳадмига тенг бўлган зич грунт ҳажмини қазиб олиш шартлари шулар жумласидан ҳисобланади.
Машиналар ишининг реал шароитлари ҳисоблашдагидан фарқ қилиб, турли хил конкрет иш шароитларини (грунт категорияларининг ҳар хиллиги, котлован ва ҳандақларнинг чуқурлиги, иш жиҳозининг бурилиш бурчаклари, иш жиҳозларини бўшатиш усуллари ва шунга ўхшашлар) ҳисобга олади. Бу эса реал шароитдаги иш унумдорлигининг Пк дан бироз фарқ қилишига олиб келади. Меҳнатни илмий асосда ташкил этиш асосида машиналарни бошқаришнинг ҳозирги илгор иш усулларини қўллаб, машина соф бир соат давомида бажара оладиган энг юқори иш унумдорлиги машинанинг техник иш унумдорлиги Пт дейилади.
Иш пайтидаги танаффусларни қуйидаги беш гуруҳга бўлиш мумкин; 1 конструктив-техник сабаблар. Улар машина конструкциясининг ишончлилигига, машинани фойдаланишга тайерлаш учун техник хизмат кўрсатиш, машиналарни иш турига қараб қайта созлаш, иш жиҳозларини алмаштириш учун кетадиган вақтларга; 2) машинистларнинг ишлашини ва дам олишини ташкил этиш; 3) ишнинг бажарилиш технологияси (машиналарни жойдан-жойга жилдириш зарурлиги, иш жиҳозининг вазиятини иш турига кўра ўзгартириш ва ҳ; 4) об-ҳаво (қаттиқ емгир, шамол, туман, совуқ туфайли ишларнинг тўхтаб қолиши; 5) умумий ташкилий ишлар (сув ва электр таъминотининг тўхтаб қолишши) учун сарфланадиган вақтларга боглиқ.
Фойдаланишдаги иш унумдорлигига булардан ташқари машинистнинг малакаси ҳам катта таъсир этади.
Фойдаланишдаги иш унумдорлиги вақтнинг қайси даврига кўра аниқланишига қараб, соатлик, ўртача соатлик ва йиллик унумдорликларга бўлинади.
Фойдаланишдаги иш унумддорлиги асосий иш параметри ҳисобланади, шу кўрсаткич бўйича қурилишдаги ўзаро богланган сермеҳнат жараенларни комплекс механизациялаштириш учун машиналар комплекти танлаб олинади.
Иқтисодий самарадорлик қурилишда янги машиналарни ишлатишдан келадиган фойдадан иборат, у солиштириб кўрилаетган намуна машиналар ва қабул қилинган вариантларга нисбатан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бирлиги учун келтирилган сарфлар айирмасига тенг бўлади. Вариантлар солиштирилганда эталон сифатида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаетган энг яхши қурилиш машиналари (сериялаб чиқарилаетган сериялаб ишлаб чиқаришга тавсия қилинган машиналар) ҳамда бизда ишлатилаетган чет эл техникасининг энг яхши намуналари олинади.
+урилиш-монтаж ишларининг механизациялаштирилганлик даражаси қурилишнинг комплекс механизациялаштириш даражаси, механизм ва энергия билан қуролланиш даражасига қараб баҳоланади. Комплекс механизациялаштирилганлик даражаси комплекс механизация ердамида бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмининг қурилиш майдонида бажарилган барча қурилиш-монтаж ишларининг натурал ҳолда умумий ҳажмига бўлган нисбати билан характерланади ва фоиз ҳисобида ифодаланади. +урилишнинг механизмлар билан қуролланганлик даражаси қурилиш ташкилотининг машиналар парки қийматининг ташкилот бир йил давомида бажарган қурилиш-монтаж ишларининг қийматига бўлган нисбатига тенг ва фоиз ҳисобида ҳисобланади. +урилишнинг энергия билан қуролланганлик даражаси қурилиш машиналари парки двигателлари қувватининг шу қурилишда банд бўлган рўйхатдаги ишчиларнинг ўртача сонига бўлган нисбатига тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |