Тошкент автомобил-йўллар институти «ЙЎЛ Қурилиш машиналари» кафедраси



Download 2,05 Mb.
bet32/40
Sana22.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#692328
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40
Bog'liq
Й.К.М МАЪРУЗА

МАЪРУЗА № 15


ЙЎЛ ҚОПЛАМАЛАРИНИ
ҚУРИШ МАШИНАЛАР КОМПЛЕКТИ
Таянч сўзлар: шнек, вибробрус, шиббалаш бруси, силлиқлаш плитаси, иситиш қурилмаси, таъминлагич.
Режа:

  1. Асфалт ётқизгичларнинг вазифаси ва умумий тузилиши.

  2. Шнекларнинг иш унумдорлиги.

  3. Иш жараёнидаги қаршиликларни аниқлаш.

  4. Асфалт ётқизгичнинг автоматик тизими.

3.2.1. Асфалт ётқизгичларнинг вазифаси, умумий тузилиши ва ишчи органлари


Асфалт ётқизгичлар асфалт-бетон қоришмаларини тақсимлаш, ётқизиш дастлабки шиббалаш учун хизмат қилади. Асфалт ётқизгичлар юриш қисмларининг тузилишига кўра ўрмаловчи занжирли ва ғилдиракли турларга бўлинади ( ва -расм).


Унумдорлиги ва вaзифаcигa кўра асфалт ётқизгичлар оғир ва енгил турларга бўлинади.
Оғирлари (унумдорлиги 200 т/соатдан ортиқ) катта ҳажмдаги ишлар учун мўлжалланган. Унумдорлиги 50-100 т/соат бўлган ётқизгичлардан унча катта бўлмаган иш ҳажмлари учун фойдаланилади.
Ҳозирги пайтда, унумдорликни oшириш мақсадида, кенг қамровли асфалт ёгқизгичлар яратиш устида иш олиб борилмоқда. Асфалт ётқизгич иш жараёнининг технологик схемаси 3.10-расмда кўрсатилган. Автосамосвалларда етказиб берилувчи асфалт-бетон массаси ётқизгич бункерига бўшатилади, сўнг таъминлагичлар билан массани бир тскисда қопламанинг бутун эни бўйлаб тақсимловчи шнекка узатилади. Шундан сўнг асфалт-бетон шиббаловчи брус билан дастлаб шиббаланади ва силлиқловчи плита билан текисланади. Батамом шиббалаш моторли ғалтаклар билан амалга оширилади.
+абул бункери асфалт ётқизгичнинг олд қисмида жойлашган. Унинг тубида иккита пластинкасимон таъминлагичлар жойлашган. Таъминлагичлар асфалт-бетон қоришмасини бункердан иккита тақсимловчи шнекка узатади. Таъминлагичлар ҳаракатининг тезлиги ётқизгич ҳаракатининг тезлигига мослаштирилган.
Таъминлагичлар билан иккита шнекка узатилаётган қоришма миқдорини тартибга солиш учун қопқоқлар хизмат қилади.
Шнеклар асфалт-бетон қоришмани қопланаётган полосанинг эни бўйлаб бир текисда тақсимлаш учун хизмат қилади. Ўнгдаги таъминлагич ва шнек чап томондагилардан мустақил равишда ҳаракатга келтирилади. Шнеклар айланишининг сони ётқизгич ҳаракати тезлигига боғлиқ ҳолда белгиланади.

3.8-расм. Ўрмаловчи занжирли асфалт ётқизгич.



3.9-расм. /илдиракли юришдаги асфалт ётқизгич.



3.10-расм. Асфалт ётқизгич технологик иш жараёнининг схемаси:
1-моторли ғалтак; 2-текисловчи плита; 3-мувозанатловчи винт;
4-шиббаловчи брус; 5-осма рамаси; б-қоришмани тақсимлаш учун шнек; 7-юриш қисми; 8-двигател; 9-бункер; 10-автосамосвал.

3.11-расм. Иситувчи қурилма:


1-ёниш камераси; 2-қопқоқ; 3-ҳаво кожухи; 4-акслантиргич; 5-змеевик-буғлатгич; 6-буғлатгичга противен; 7-газқувури тирсаги; 8-газқувури тўсқичининг дастаси; 9-газқувурининг тармоқланиши; 10-газқувур тўсқичи; 11-керосин бачоги; 12-кичик манометр; 13-қўл насоси; 14-қувурдан бакка ёнилғи шланги; 15-дазмол газ йўллари; 16-ёнилғи қувури; 17-насадка; 18-ёниш камерасининг орқанги қопқоқ болти; 19-ёниш камерасининг орқанги қопқоғи; 20-нинaплунжер; 21-маховик; 22-ёнилғи қувури скобаси; 23-қувурдан иситгичга ёнилғи шланги; 24-ёнилғи вентили.

Шиббаловчи брус асфалт-бетон қоришмани дастлабки шиббалаш учун хизмат қилади. У икки қисмдан иборат бўлиб, ҳар бир қисм ўз эксцентрикли вали томонидан ҳаракатга келтирилади. Эксцентрикли вал эса ўз навбатида шиббаловчи брус билан шатунлар орқали уланган. Шиббаловчи брус зарбларининг сони двигателнинг айланиш сонига тенг.


+айтаргич пичоқ асфалт-бетон қоришмаси ёпишиб қолган шиббаловчи брусни тозалашга мўлжалланган. Тарангловчи мослама шиббаловчи брусни силлиқловчи плитадан 0,2 - 1 мм масофада ушлаб туради.
Текисловчи плита сиртни текислайди ва қатлам қалинлигини бўйлама ва кўндаланг йўналишларда ростлайди.
Текисловчи плита унга асфалт-бетон қоришманинг ёпишиб қолишидан асровчи иситиш мосламасига эга (3.11 - расм).
Иситиш тизими қуйидагича ишлайди. Ёқилғи бачокдан ўзи оқиб нaсoсгa келиб тушади, бу ердан босим остида форсункага узатилади. Ёқилғи ёнишидан ҳосил бўлган иссиқ газлар текисловчи плитанинг ичини иситади.
Ётқизгични транспорт ҳолатига келтиришда осма илгаклар рамасини ишчи органлар билан кўтaриш учун гидравлик тизим қўлланилади.



Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish