Тошкент автомобил-йўллар институти «ЙЎЛ Қурилиш машиналари» кафедраси



Download 2,05 Mb.
bet23/40
Sana22.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#692328
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40
Bog'liq
Й.К.М МАЪРУЗА

Домкрат, таль ва чиғирлар
Домкрат унча катта ва оғир бўлмаган, кўтариб олиб юриш мумкин бўлган юк кўтариш механизмидир. У юкни 200…500 мм баландликка кўтариш, уни горизонтал бўйлаб силжитиш ва конструкцияларни ўрнатиш пайтида, уларни бир-бирига тўғрилаш учун хизмат қилади. Домкратлар қурилишда ўрнатиш ва тузатиш ишларида, коммуникацияларни траншеясиз жойлаш учун мўлжалланган қурилмаларда, қурилиш машиналарида (кран ва кўтаргичларнинг чиқарилувчи таянчлари) ва шунга ўхшашларда қўлланади. тУзилишига кўра домкратлар рейкали, винтли ва гидравлик, юритмаларига кўра қўл кучи билан ишлайдиган, электрик, гидравлик ва пневматик бўлади.
Таллар таянчларга осиб ишлатиладиган ихчам юк кўтариш қурилмаси ҳисобланади. Улардан ўрнатиш, тузатиш ва такеллаж ишларини бажаришда фойдаланилади. Юритмаларига кўра қўл кучи ва электр билан ишлайдиган турларга бўлинади.
Чиғирлар такеллаж, тузатиш ва ўрнатиш ишларини бажаришда барабанга ўраладиган канатлар ёрдамида юкларни кўтариш ёки уларни силжитишга мўлжалланган юк кўтарувчи механизмлар ҳисобланади. Улар юритмаларига кўра - қўл кучи билан ишлайдиган ва механик юритмали; вазифаларига кўра – юк кўтарувчи,тортувчи (факат горизонтал ва қия юза бўйлаб юкларни қўзғатишда) ва бурилма (кранларни бурувчи); ўрнатилишига кўра - қўзғалувчан (умумий ишлар учун) ва бир жойда туриб ишлайдиган )юк кўтаргич, кран, экскаватор, скрепер, бульдозер, копер, ер ковловчи ва устун, қозиқ қоқувчи қурилмалар ва шунга ўхшашларга ўрнатиб ишлатиладиган); барабанлар сонига қараб – бир, икки ва уч барабанли ва барабансиз (канат тортувчи шкивли ёки ричагли) турларга бўлинади.
+урилиш материаллари ва деталларини иморатнинг томита 1ки ҳавозаларга олиб чиқиш, сочилувчан материалларни аралаштириш машиналари ва майдалагичларга узатиш ҳамда ўрнатиш ишлари учун кўтаргичлар қўлланилади.
+урилиш-монтаж ва пардозлаш ишларининг ҳозирги замон суръати ва уларни ташкил этишда зарур бўлган қурилиш материаллари, деталь ва конструкцияларни минорали кранлар билан етказиб бериб бўлмайди, чунки пардозлаш ишлари, монтаж бораетган даврда ундан 3…5 қават кечикиб олиб борилади. Шунинг учун ашё, ускуналарни узатиб бериш ва қаватларга дераза ва эшик ўринлари орқали монтажчи, пардозчи ва бшқа ишчиларни чиқариб қўйиш учун мачтали қурилиш кўтаргичлари хизмат қилади.
Шахтали кўтаргичлар бинонинг ичига ҳам, ташқарасига ҳам ўрнатилади.
Шахтали кўтаргичлар бир ва кўп клетли бўлиши мумкин. Кўп клетлилари иккита юк ва иккита одамлар учун мўлжалланган кабиналарга эга бўлиб, ўртасида битта нарвонли тахта бўлади. Платформа еки чўмичдаги материалларни бўшатиш ва одамларнинг кабинадан чиқиши шахта тузилишида ҳисобга олинган туйнуклар ердамида бажарилади. Туйнукларда эшиклар бор, улар блокировкаланган курилмага эга, эшиклар очилиши билан юритмалар автоматик равишда ажратилиб ишдан тўхтатилади.
Кўтаргич ва телескопик вишкалар юк автомобиллари, трактор ва пневмоғилдиракли махсус шассиларга ўрнатилади, улар жуда ҳаракатчан бўлганлиги туфайли, қурилишдаги катта ҳажмга эга бўлмаган ўрнатиш, пардозлаш ва тузатиш ишларида кенг қўлланади. Улар бир еки икки ишчини кўп бўлмаган керакли қурилиш ашелари ва асбоб-ускуналари билан бирга маълум баландликка кўтариш учун хизмат қилади. Тузилиши жиҳатидан юк кўтаргичлар телескопик вишка ва энг кўп қўлланадиган гидравлик кўтаргичларга бўлинади.
Минорали кранлар граждан, саноат ва шаҳар қурилишида фойдланадиган асосий юклаш-тушириш қурилмаларидан ҳисобланади. Улар асосий қурилиш материаллари, деталь ва конструкцияларни юклаш, тушириш, силжитиш ва ўрнатишда ишлатилади.
Юриш қисмларининг тузилишига кўра қўзғалувчан минорали кранлар рельсда ҳаракатланувчи, автомобиль, пневматик ғилдиракли, гусеницали ва одимловчиларга бўлинади. Асосий турдаги минорали кранлардан ташқари турли хил комбинациялашган кранлар ҳам мавжуд. Уларга қушимча стрелага эга бўлган (асосий стреладанг паст еки юқорида ҳамда посонги консолининг ўрнига ўрнатилган) еки мачтали (бино устига ўрнатиш мумкин бўлган еки кран минорасининг баландлигига тўғри келиб, стрела ҳамда миноранинг юқори қисми учун таянч бўла оладиган узунлиги қисқа мачталар), тўплагичли (деталларни ўрнатишда асосий стрелага ўрнатилган манипуляторлар ёрдамида бршқа деталларни ердан кўтариб олиб, миноранинг юқори қисмига жойлашган тўплагичга йиғиш ҳисобига ишнинг цикл вақтини қискартиришга имкон берувчи қурилма) бетон кўтаргич еки лифт ҳамда лентали конвейерлар системаси (бинони монолит бетондан қуришда стрелали кранлар билан ишлаш мумкин бўлган хоҳлаган жойгача бетон етказиб бериш имконини берувчи қурилма) ва шу кабилар киради.
Стрелали ўзи юрар кранлар қурилиш майдонларида яхши маневрчанликк эга бўлгани ва жойдан-жойга кўчиришда қулай бўлгани учун барча турдаги қурилишларда, юклаш-тушириш, қурилиш-ўрнатиш ва тузатиш ишларида кенг қўлланади.
Иш механизмларини ҳаракатга келтириш турига кўра кранлар бир моторли ва кўп моторли бўлади. Кранлар бир моторли бўлганда краннинг барча механизмлари битта ички енув двигатели ердамида механик трансмиссия орқали ҳаракатга келтирилади. Кўп моторлиюритмада эса ҳар бир механизм ўзининг электр еки гидравлик двигатели ердамида ҳаракатга келтирилади.
Чопрояли кранлардан шаҳар, граждан ва саноат қурилишида оғир вазнли ускуналарни ўрнатиш, монолит иншоотларни тиклашда қурилиш материаллари ва конструкцияларини узатиб бериш, қурилиш деталлари ва конструкциялари тайерлайдиган заводларнинг омборлари ҳовлисида юклаш-тушириш ва ташиш ишларини бажариш, ўтказгич йўллар, кўприклар, метро (очиқ усул билан қурганда), эстакадалар қуришда асосий ўрнатиш ишларини бажариш ва улар учун олдиндан конструкция йиғиш ҳамда биноларни (шу жумладан ҳажмий элементлардан ҳам), саноат бинолари ва иншоотларининг технологик ускуналарини ўрнатиш ишларида фойдаланилади.
Конвейерлар уларнинг таснифи ва умумий тузилиши. Пневматик транспортерлар. Бункерлар ва затворлар. Юклаш-тушириш машиналари. Даврий ишлайдиган юклагичлар. Конвейерлар юқори иш унумига эга бўлган, узлуксиз харакатланувчи юк ташиш машинаси бўлиб, улар сочилувчан, бўлакли, майда донали ва пластик массали қурилиш ашёларини бир жойдан иккинчи жойга узатиш еки кўчириш учун ҳизмат қилади. +урилишда тасмали, чўмичли, винтли ва тебранувчан конвейерлар қўлланади.
Тасмали конвейерлар узлуксиз оқим билан горизонтал еки киялик (1-…250 бурчак остида) бўйлаб, сочилучан (қум, тупроқ, цемент), бўлакли (чакик тош, шағал ва бошалар) ва донали (ғишт, блок, плитка ва бошқалар) ашеларни хамда қоришма ва бетон аралашмасини узатиш учун хизмат қилади. Тасмали конвейернинг тортувчи ва юк олиб юрувчи жиҳози сифатида резиналанган узлуксиз тасма, юритувчи ва тарангловчи иккита чегаравий барабанлар хизмат қилади. Конвейерларнинг хисобий узунлиги, барабанларнинг марказларидан ўлчаб аниқланади. +урилиш конвейерлари қўзгалувчан (5…15 м) ва ўрнида туриб ишлайдиган (40…80 м) бўлади. Тасмаларнинг эни, кўқгалувчан конвейерларда 0,4…0,5 м, ўрнида туриб ишлайдиганларида эса 0,5 метрни ташкил этади. Тасма асосини ип газлама еки капрок тугима ташкил этади, улар ўзаро боғланган 3…6 катламдан иборат бўлиб, устидан вулқонланган резина билан қопланган бўлади. Тасмаларни монтаж қилишда уларнинг учлари пўлат шарнирлар ердамида ҳам тасмачалар еки сим билан махкамланиб, устидан вулқонланиб қўйилади. Тасма асосан ўзи ва юритувчи барабан ўртасида ҳосил бўладиган ишкаланиш қучи ҳисобига ишлайди. Тасма барабан ва унинг қурилмаси ердамида тарангланади. Конвейер тасмасининг иш шохобчаси таянчлар (қўзғалувчан икки роликли, бир жойда туриб ишлайдиганларда эса уч роликли бўлади) ушлаб турилади, охирги роликлар 20…300 қиялатиб ўрнатилган бўлади, бу эса тасмага нов шаклини беради. Бундай шакл сочилувчан юкларни узатиш ва конвейерлар иш унумдорлигини оширишга имкон беради. Конвейернинг бир қаторли тўғри роликлар ушлаб туради.

Саволлар





  1. Конвейер қандай иш бажаради

  2. Конвейерларнинг турлари

  3. Транспортернинг конвейердан фарқи

  4. Бункер қандай вазифа бажаради

  5. Таъминлагич турларини айтиб беринг


Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish